Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиев Бахтияр Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини такомиллаштириш технологияси, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped4093.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Аслонова Орзигул Пиримовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Мамуров Боходир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори, (ДСc), профессор; Рўзиқулов Бунёдбек Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.          
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини такомиллаштириш мазмуни ўқувчиларнинг ақлий-жисмоний ривожланганлик даражасини диагностик усуллар билан ташхислаш, педагогик жараёнининг мувофиқлаштирувчи вазифасини харакатли компонент  орқали такомиллаштириш ҳамда жисмоний-ақлий ривожланиш соҳасидаги мустақиллик, ўз-ўзини жисмоний ривожлантиришнинг самарали усулларини комплекс аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш жараёни ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ҳаракат компетенсиясини босқичма-босқич, изчил ва тартибли кетма-кетликда шакллантириш ҳамда ўқувчилар томонидан юқори даражадаги билиш мустақиллигининг намоён бўлишига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
кичик мактаб ўқувчиларининг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг функсионал модели мазмунли компоненти ролли ўйинли, қисман изланишли, эвристик самарадор топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.  
ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш жараёнининг дидактик таъминоти таълим муҳитини ҳисобга олиш, интерфаол методларни қўллаш орқали ўқув фаолиятининг продуктив даражасини ошириш, ўқувчининг жисмоний машғулотга жалб этишнинг педагогик шарт-шароитлари обектив ва субектив омиллар уйғунлиги асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини такомиллаштириш  жараёни бўйича ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида:
ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини такомиллаштириш мазмуни ўқувчиларнинг ақлий-жисмоний ривожланганлик даражасини диагностик усуллар билан ташхислаш, педагогик жараёнининг мувофиқлаштирувчи вазифасини харакатли компонент  орқали такомиллаштириш ҳамда жисмоний-ақлий ривожланиш соҳасидаги мустақиллик, ўз-ўзини жисмоний ривожлантиришнинг самарали  усулларини бўйича хулоса ва тавсиялардан А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 1-мартдаги 372/1-сон маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини такомиллаштиришнинг педагогик- психологик имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш жараёни ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ҳаракат компетенсиясини босқичма-босқич, изчил ва тартибли кетма-кетликда шакллантириш, ўқувчилар томонидан юқори даражадаги билиш мустақиллигининг намоён бўлишига устуворлик бериш ҳамда ўқувчиларининг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини ривожлантиришнинг функсионал модели мазмунли компоненти ролли ўйинли, қисман изланишли, эвристик топшириқлар ишлаб чиқиш асосидаги таклифлардан “жисмоний тарбия” йўналиши талабалари учун тайёрланган “Жисмоний маданият ва спортни бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 28-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-722сон гувоҳнома). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг жисмоний-ақлий ривожланиш уйғунлигида ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш жараёнининг дидактик таъминоти таълим муҳитини ҳисобга олиш, интерфаол методларни қўллаш орқали ўқув фаолиятининг продуктив даражасини ошириш, ўқувчининг жисмоний машғулотга жалб этишнинг педагогик шарт-шароитлари обектив ва субектив омиллар уйғунлиги асосидаги маълумотлардан педагогик тажриба-синов ишлари давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 15 апрелдаги 01/11-01/10-1482-сон маълумотномаси).Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билув фаолиятини тизимли ривожлантириш меҳанизмини қарор топтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish