Sayt test rejimida ishlamoqda

Камолов Ифтихор Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларга  амалий санъатни  ўргатишда  креатив лойиҳалаштиришни фаоллаштириш назарияси ва методикаси, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Ped392.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар:  Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори; Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларга  амалий санъатни  ўргатишда  креатив лойиҳалаштиришни фаоллаштириш назарияси ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг креатив қобилияти ва бадиий-эстетик дидини ривожлантиришнинг идрок этиш, тушуниш, талқин қилиш ва акс эттириш  каби ижодий фаоллик  хусусиятлари табиий шакллар ҳамда образли тасаввурни композицион интеграциялаш асосида очиб берилган;
композиция машғулотларида талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларининг интегратив хусусиятлари талабалар бадиий фаолиятини ҳиссий мотивацион, йўналтирувчи режалаштирувчи, мазмуний жараён, назорат баҳолаш каби фаолият компонентларини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив-яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришнинг мазмуни фазовий ва бадиий нақш композицияларининг табиатда мавжуд шаклларини
креатив фаолиятни соддалаштириш принципларини (онгли равишда эҳтиёжларга суяниш,  таълим ва ижодий вазифаларни мустақил излаш,  аниқлаштириш ва кўп қиррали шакллантириш) киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креативлик фаолиятида дедуктив-синтетик тасаввурини характерловчи ихтирочилик, оригиналлик ва индивидуалликнинг интенсив ривожланиши табиий шаклларни амалий санъат асарларига айлантириш, композицион бадиийлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив лойиҳалаш фаолиятининг педагогик модели табиат ва таʼлим интеграциясини таʼминлашга ёʼналтирилган композицияни реал ва тасаввурли ифодалаш каби иш турларини дала амалиётига индивидуал услуб намойиши муҳитида киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: талабаларнинг креатив лойиҳалаш фаолиятини фаоллаштириш  юзасидан ишлаб чиқилган кўргазмали методик ва амалий таклифлар асосида:
талабаларнинг креатив қобилияти ва бадиий-эстетик дидини ривожлантиришнинг идрок этиш, тушуниш, талқин қилиш ва акс эттириш  каби ижодий фаоллик  хусусиятлари табиий шакллар ҳамда образли тасаввурни композицион интеграциялаш, табиий шакллар ҳамда образли тасаввурни композицион интеграциялаш асосида талабаларнинг креатив қобилияти ва бадиий-эстетик дидини ривожлантиришга оид таклифларидан “Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси” номли дарслиги мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-132-рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклифлар талабаларнинг креатив лойиҳалаш фаолиятини фаоллаштириш орқали касбий фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
композиция машғулотларида талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларининг интегратив хусусиятлари талабалар бадиий фаолиятини, фаолият компонентларини ташкил этиш, талабаларнинг креатив-яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришнинг мазмуни фазовий ва бадиий нақш композицияларининг табиатда мавжуд шаклларини, креатив фаолиятни соддалаштириш принципларини (онгли равишда эҳтиёжларга суяниш,  таълим ва ижодий вазифаларни мустақил излаш,  аниқлаштириш ва кўп қиррали шакллантириш) киритиш асосида такомиллаштирилга оид таклифларидан Қарши давлат университетининг илмий–техника режалари асосида ИТД–1. А–1–173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университети ректорининг 2017 йил 12 апрелдаги 148Х-сон маълумотномаси). Натижада амалий санъат соҳасидаги талабаларнинг креатив лойиҳалаш фаолиятини фаоллаштириш жараёнида мазкур ёндашувлар асосида  бўлажак мутахассисининг малака ва кўникмаларни тезкор ўзлаштириши, илм олишга, касбий маҳоратни такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг креатив лойиҳалаш фаолиятининг педагогик модели табиат ва таʼлим интеграциясини таʼминлашга ёʼналтирилган композицияни реал ва тасаввурли ифодалаш каби иш турларини дала амалиётига индивидуал услуб намойиши муҳитида киритишга оид  таклифларидан  “Рангшунослик ва композиция асослари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган  (Қарши давлат университетининг 2023 йил 31 майдаги 1101-3 рақамли гувоҳномаси). Мазкур дарслик амалий санъат соҳасида талабаларнинг креатив лойиҳалаш фаолиятини фаоллаштириш ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish