Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошова Умида Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нофилологик ОТМ талабаларини нутқ фаолияти турларини Б2 даражасида такомиллаштиришда компетенсиявий ёндашув (молия-иқтисод йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4484.  
     Илмий раҳбар: Рискулова Камола Джуммаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
     Расмий оппонентлар: Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори, (DSc); Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик ОТМ талабаларининг нутқ фаолияти турларини компетенсиявий ёндашув асосида Б2 даражасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дидактик теҳнологиянинг узлюксиз босқичлари, молия иқтисод йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш жараёнида нутқ фаолияти турларини  методологик асослари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мақсад ва мазмунни мантиқий узвийлигини самарали таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
нофилологик йўналишдаги талабаларни Б2 даражада ўқитишда нутқ фаолияти турларини ўзлаштиришда назарий ва амалий билимлар орасидаги номутаносиблик даражасини аниқлаш орқали тилга ихтисослашмаган ОТМ талабаларининг тил малакаларини ташхислашда мавжуд муаммоли қийинчиликлар типологияси аниқланган;
    молия иқтисод йўналиши талабаларига нутқ фаолияти турларини узвийликда ўқитишда ўқув материаллари дидактик таъминотининг  ППП (presentation practice production) усуллари  орқали кўп омилли интегратив бутунлик сифатида ўқитиш зарурати исботланган;
молия-иқтисод йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқ фаолияти турларини (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув малакалари) такомиллаштиришда саккиз босқичли лойиҳалаштириш тизими асосида ўқитишнинг ташкилиу шакллари, уанги ўқитиш метод ва технологиуаларини (продуктив, репродуктив ва коммуникатив-ситуатив машқлардан фойдаланиш) асослашга доир  амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
    IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик ОТМ талабаларининг нутқ фаолияти турларини компетенсиявий ёндашув асосида Б2 даражасида такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар юзасидан:
дидактик теҳнологиянинг узлюксиз босқичлари, молия иқтисод йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш жараёнида нутқ фаолияти турларини  методологик асослари ва хусусиятларини доир илмий натижалардан  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида 2021-2022 йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги ФДСС-12-16 рақамли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2023 йил 12 июндаги 10/940-сонли маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг амалий қийматини оширишга  ҳизмат қилган;
тилга ихтисослашмаган ОТМ талабаларининг тил малакаларини ташхислашда мавжуд муаммоли қийинчиликлар типологияси ҳамда молия иқтисод йўналиши талабаларига нутқ фаолияти турларини узвийликда ўқитишда ўқув материаллари дидактик таъминотининг  ППП (presentation practice production) усуллари  интеграсиясиясининг самарадорлиги заруратига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида 2021-2022 йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги ФДСС-12-16 рақамли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2023 йил 12 июндаги 10/940-сонли маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг илмий-назарий қийматини оширишга  ҳизмат қилган;
молия-иқтисод йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқ фаолияти турларини (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув малакалари) такомиллаштиришда саккиз босқичли лойиҳалаштириш тизими асосида ўқитишнинг ташкилиу шакллари, уанги ўқитиш метод ва технологиуаларини (продуктив, репродуктив ва коммуникатив-ситуатив машқлардан фойдаланиш) асослашга доир  амалий тавсиялардан Эрасмус+ дастурининг ИCМ, КА-107 - International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projecs between Uzbekistan State University of World LanguaGES and Ruhr University Bochum (Germany) - 2020-1-DE01-KA107-005433- (Эвропа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023 йил 26 майдаги  ИРД/32-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмалар ёзма нутқ компетенсиясига оид янги илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish