Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Уғилхон Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида юридик терминларининг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва  таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil1836.
Илмий раҳбар: Саримсоков Хуршид Абдималикович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Зияев Авазхон Ихтиярович, филология фанлари доктори, профессор; Мўйдинов Қодиржон Абдурасулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат универститети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги юридик терминларининг структур-семантик, деривацион хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб бериш ҳамда таржима қилиш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик соҳасига оид терминларни лингвистик чўғиштириш орқали тарихий-генетик илдизлари аниқланиб, уларнинг лингвистик тадрижий тараққиёт босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришлар фактик-аналитик манбаларга мувофиқ эканлиги асосланган;
юридик терминларининг чоғиштириш орқали икки тилнинг асосий шакллантирувчи морфологик, лексик-семантик, функционал-семантик ва синтактик усулларининг ясалишида мавжуд алломорфлик ҳамда такомиллашувига хос изоморфлик хусусиятлари далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда соҳа терминологиясининг ҳозирги умумистеъмолдаги ҳолати, фонди-генофонди, ушбу соҳа терминологиясининг ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиш йўллари исботланган ҳамда ўзлашма қатламнинг ҳудудий ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
юридик терминлар таржимасида инглиз тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан инглиз тилига адекват таржима қилишга тўсқинлик қилувчи тасвирий, трансформацион, транскрипсион ҳолатларнинг расмий ҳамда мукаммал ечими далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги юридик терминларининг орқали лингвистик хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
юридик терминларининг чоғиштириш орқали икки тилнинг морфологик, лексик-семантик, функционал-семантик ва синтактик усулларининг ясалишига хос алломорфлик ва изоморфлик хусусиятлари каби илмий хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2020- 2021 йилларга мўлжалланган 561624-ERR-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SPERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023 йил 03 мартдаги 641/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида соҳа терминологиясининг илмий жиҳатдан ўрганилиши кишиларнинг мазкур соҳага доир ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга муҳим туртки бўлган;
икки тилга доир соҳа терминологиясининг ҳозирги ҳолати, фонди-генофонди, ушбу соҳа терминологиясининг ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиш йўллари исботланган ҳамда ўзлашма қатламнинг миқдорий кўрсаткичлари аниқланинига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2020-2021-йилларга мўлжалланган Tempus Project 544161-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European LanguaGES: Modernizing Language 10 Teaching through the development of blended Masters Programmes” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023 йил 03 мартдаги 64/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашган;
юридик терминларни лингвистик чўғиштириш орқали аниқланган тарихий-генетик илдизлари ва уларнинг лингвистик тадрижий тараққиёт босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришларига доир янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 20 январдаги 04-36-97-сон маълумотномаси). Натижада юридик терминлари таркибида кам тадқиқ этилган, хусусан, халқ оғзаки нутқида кўчма маънода қўлланиши, бу номламинг одамлар ҳаётида катта аҳамият касб этиши тўғрисида, хуқуқшуносликда кенг қўлланилган номлар; юридик атамаларининг манба соҳалари, тузилиши, диахрон ва синхрон таҳлили ҳақидаги хулосалар радио эшиттириш давомида асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish