Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Мадинабону Турғуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенсиясини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.PhD/Ped2756.
Илмий раҳбар: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамаражабов Ботир Баходир ўғли, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенсиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенсиясини такомиллаштириш имкониятлари тилни янгича тезкор ўрганиш жараёнларининг халқаро миқиёсда интеграциялашуви, лингвистик моҳияти ва индивид ҳислатларини англашга қаратилган объектив ва субъектив омиллар ҳамда мулоқот шаклларини яратиш жараёнларини таҳлилий прагматик аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлиги нутқий хатоларни бартараф этиш, алоқа муҳити ва мақсадлар бирлигини изчил уйғунлаштириш, операционал блокга ўқитиш шакллари ва воситаларини шахс фаолиятини динамик ривожлантиришга йўналтирилганлигини мақсадли барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенсиясини такомиллаштириш жараёни ўз-ўзини фаоллаштириш, жисмоний-интеллектуал ва хиссий-иродавий имкониятларни мустақил ишлашга йўналтириш, танқидий фикрлаш, ҳамкорлик, шахсий алоқа жараёнларини аниқ ўқув вазифаларини ҳал қилишга йўналтириш ҳамда нутқий-семантик машқлардан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиси педагогик компетенсияларини шаклланганлик даражаси кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантириш, феъллар замонини ўзлаштириш, сўзларга жумлалар тузиш ва сўз бирикмаларни ҳосил қилиш, арабча сўзларни инглизча эквивалентларини ҳамда натижаларни уйғунлаштириш, когнитив билимларни текшириш, шахсий аргументлаш қобилиятини босқичма – босқич ўстириш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенсиясини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:  
бўлажак араб тили ўқитувчиси педагогик фаолиятини ташкил қилиш имкониятлари, дин билан боғлиқ эҳтиёжлар, рус академик шарқшунослиги, араб тилини янгича тезкор ўрганиш жараёнларининг халқаро миқёсга интеграциялашуви ва тилнинг лингвистик моҳиятини англашга зарур бўлган индивид ҳислатлари ҳамда объектив ва субъектив омиллар воситасида араб маданияти, интеллектуал ва лингвистик глобаллашув жараёнларида тилларни ўрганиш, мулоқот шаклларини яратиш жараёнларини ривожлантириш босқичлари асосида “Араб тили амалий курси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғига асосланган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак араб тили ўқитувчиларининг амалий фаолиятини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиси педагогик компетенсиясини ривожлантириш модели нутқий хатоларни олдини олиш, алоқа муҳити ва мақсадлар бирлигини уйғунлаштириш ҳамда ягона илмий маълумотларни мақсадга йўналтирилган блокига мослаштириш, мазмунга оид блокларни босқичлаштириш, операционал блокга ўқитиш шакллари ва воситаларини таъминлаш, шунингдек тизимли, шахс фаолиятига йўналтирилган ёндашувлар уйғун ривожлантириш асосида “Араб тили амалий курси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғига асосланган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада араб тили ўқитиш жараёни мазмунини бойитишга, бўлажак араб тили ўқитувчиларининг шахс фаолиятига йўналтирилган таълим жараёнини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиси педагогик компетенсиясини ривожлантириш инновацион технологиялари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар, халқаро ҳамжамият интеграциялашув, талабаларни фаоллаштириш, жисмоний, интеллектуал ва ҳиссий имкониятларни мустақил ишлашга йўналтириш, танқидий фикрлаш, коммуникатив ва когнитив фаолиятни ташкил этиш, ўйин, ҳамкорлик, шахсий алоқа жараёнларини, аниқ ўқув вазифаларни ҳал қилишга йўналтириш ҳамда нутқий ва семантик машқлардан фойдаланиш асосида “Асосий чет тили (араб тили)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғига асосланган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак араб тили ўқитувчиси педагогик компетенсиясини ривожлантириш ва тил ўргатиш жараёни самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиси педагогик компетенсияларини шаклланганлик даражаси кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантириш, феъллар замонини ўзлаштириш, сўзлар тузиш ва сўз бирикмаларни ҳосил қилиш, арабча сўзларни инглизча эквивалентларини ҳамда натижаларни умумлаштириш, когнитив билимларни текшириш, шахсий аргументлаш қобилиятини босқичма – босқич ўстириш асосида “Асосий чет тили (араб тили)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғига асосланган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада тил ўргатишда коммуникатив, лингвистик, нутқий, лексик ‎компетенсияларни яхлитлик ва босқичма-босқич ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish