Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Юлдуз Қосимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4461.
Илмий раҳбар: Мусаев Жахонгир Паязович, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Элмуратова Дилрабо Мухамматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий талим муассасаларида «Умумий ер билими» фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари таълимни ахборотлаштириш, мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив дидактик мақсадларнинг ўзаро мақбуллигини таъминлаш ҳамда фанлараро лойиҳалаштириш методикасини мослаштириш параметрларини таҳлилий-танқидий аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги касбий компетентликни ташхислаш мазмуни когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивациясини ривожлантириш омилларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ҳамда ўзлаштирилган географик билимларнинг интенсив таъсирчанлик хусусиятларни адаптив интегпациялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни касбий мослашувчанлик, касбий омилкорлик, глобал фикрлаш, фаол ташаббускорлик, рационал бошқарувчанлик, ижодий меҳнацеварлик, ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш ва бошқариш сифаталирини ривожлантиришга қаратилган педагогик микромуҳитни барқарор шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ҳолати ўзлаштириш даражасини баҳолашнинг информацион ва аналитик мезонлари интегративлигини таъминлаш, интеграл диагностик технологиялар индикаторли тузилмасини “Резюме”, “Қарорлар шажараси”, “Т” жадвал, “Кубик”, “Венн диаграммаси”, “ФСМУ”, “Муаммо”, “Ассесмент”, “Тушунчалар таҳлили” интерфаол таълим методлари билан уйғунлаштириш ҳамда методик воситаларнинг ўзаро боғлиқлигининг коррелятив механизмлари интегративлигини таъминлашга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари таълимни ахборотлаштириш, мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив дидактик мақсадларнинг ўзаро мақбуллигини таъминлаш ҳамда фанлараро лойиҳалаштириш методикасини мослаштириш параметрларини таҳлилий-танқидий аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4-рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак география фани ўқитувчиларининг касбий фаолиятида методик тайёргарликни оширишнинг дидактик таъминлаш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги касбий компетентликни ташхислаш мазмуни когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивациясини ривожлантириш омилларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ҳамда ўзлаштирилган географик билимларнинг интенсив таъсирчанлик хусусиятларни адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4-рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Умумий ер билими” фанини ўқитиш жараёнларини электрон таълим воситалари асосида ташкил этиш имкони оширилган;
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни касбий мослашувчанлик, касбий омилкорлик, глобал фикрлаш, фаол ташаббускорлик, рационал бошқарувчанлик, ижодий меҳнацеварлик, ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш ва бошқариш сифатларини ривожлантиришга қаратилган педагогик микромуҳитни барқарор шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4-рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг таълим олиш мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талаблари мазмунини кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида “Умумий ер билими” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни касбий мослашувчанлик, касбий омилкорлик, глобал фикрлаш, фаол ташаббускорлик, рационал бошқарувчанлик, ижодий меҳнацеварлик, ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш ва бошқариш сифатларини ривожлантиришга қаратилган педагогик микромуҳитни барқарор шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4 рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада география йўналиши талабаларининг “Умумий ер билими” фанидан билим, кўникма ва малакалининг янада ривожланишига эришилган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish