Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Махбуба Орифжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/ Ped4593.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мусаев Жаҳонгир Паязович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак география фани ўқитувчиларининг иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари дидактик воситаларни таълим жараёнига эффектив қўллаш самарадорлигини оширишга қаратилган маълумотлар билан ишлаш, назарий билимларини амалиётда қўллаш ҳамда ўқув жиҳозлардан фойдаланиш натижадорлигини мазмунга кўра оптималлаштириш ва прагматиклик мақбуллигини изчил таъминлаш асосида такомиллшаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш жараёни фанга оид фундаментал маълумотларни тўплаш, назарий билимларини шахсий фаолиятда қўллашга қаратилган мантиқий фикрлаш, ўз-ўзини интеллектуал ривожлантириш ҳамда ўқитишнинг репродуктив-эвристик ва муаммоли-продуктив компонентларини таълимий мақсадларга, мақбул уйғунлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш модели иқтисодий ва ижтимоий компетенсияни шакллантиришнинг информацион ва аналитик мезонларини интеграл диагностик технологиялар ҳамда “Муаммо”, “Flipped Class”, “Резюме”, “Тушунчалар таҳлили” “Қарорлар шажараси”, “Т” жадвал, “Чархпалак”, “Венн диаграммаси”, “ФСМУ”, “Ассесмент” индикаторли тузилма компонентлари билан продуктив уйғунлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш мезонлари ижодий-дидактик материаллар ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган электрон ахборот таълим воситалари ва ўз-ўзини назорат қилиш ҳамда ўз-ўзини интеллектуал ривожлантиришга қаратилган ностандарт адаптив тестларни яратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак география фани ўқитувчиларининг иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари дидактик воситаларни таълим жараёнига эффектив қўллаш самарадорлигини оширишга қаратилган маълумотлар билан ишлаш, назарий билимларини амалиётда қўллаш ҳамда ўқув жиҳозларидан фойдаланиш натижадорлигини мазмунига кўра оптималлаштириш ва прагматиклик мақбуллигини изчил таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4 рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак география фани ўқитувчиларининг иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш жараёни фанга оид фундаментал маълумотларни тўплаш, назарий билимларини шахсий фаолиятда қўллашга қаратилган мантиқий фикрлаш, ўз-ўзини интеллектуал ривожлантириш ҳамда ўқитишнинг репродуктив-эвристик ва муаммоли-продуктив компонентларини таълимий мақсадларга, мақбул уйғунлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4 рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, компетентли ёндашувни география фанини ўқитишдаги ўзига хос назарий методологик ва амалий фаолият жиҳатларини аниқлашга эришилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш модели иқтисодий ва ижтимоий компетенсияни шакллантиришнинг информацион ва аналитик мезонларини интеграл диагностик технологиялар ҳамда “Муаммо”, “Flipped Class”, “Резюме”, “Тушунчалар таҳлили” “Қарорлар шажараси”, “Т” жадвал, “Чархпалак”, “Венн диаграммаси”, “ФСМУ”, “Ассесмент” индикаторли тузилма компонентлари билан продуктив уйғунлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4 рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак география фани ўқитувчиларининг таълим тизими ўқув-методик таъминоти бойитилишига хизмат қилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида иқтисодий-ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш мезонлари ижодий-дидактик материаллар ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган электрон ахборот таълим воситалари ва ўз-ўзини назорат қилиш ҳамда ўз-ўзини интеллектуал ривожлантиришга қаратилган ностандарт адаптив тестларни яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ер билими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4 рақамли қарорига асосан берилган 2013/164У-20 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак география фани ўқитувчиларининг таълим тизими ўқув-методик тайёргарлик даражасини ошириш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish