Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Нилуфар Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш курсида дастурлаш тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Python дастурлаш тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3872.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Маҳмуд Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мурадова Феруза Рашидовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида, Пйтҳон дастурлаш тилини ўқитишнинг андрагогик таълимга асосланган ҳамда лингвистик ва математик мантиқий интеллектни ривожлантиришга қаратилган ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг математик - мантиқий ва лингвистик интеллектуал қобилиятларини илмий-амалий, ижодий-когнетив машқларни ўқув машғулотлари жараёнида ностандарт таълим ёндашувлари асосида тизимли бажариш орқали ривожлантиришга қаратилган IQ тестлари интеграциясига ҳамда дастурлаш тилларини амалий касбий фаолиятда ўқитишга мўлжалланган машқлар тизими тузилмасига кўра такомиллаштирилган;
малака ошириш курсларида таҳсил олаётган информатика гуруҳи тингловчиларининг дастурлаш тили бўйича билим, кўникма ва малакасини ривожлантирувчи “Смарт робот”, “Live counter”, “Синоним кодлар” инновацион методларининг фаол, интегратив, интерактив тадбиқи орқали алгоритмик фикрлаш стратегиялари - контентни индуктив ва дедуктив ташхислаш, мураккаб масалаларни дастурлаш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
дастурлаш тилларини ўқитишга мўлжалланган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ривожлантирувчи дидактик таъминоти виртуал реаллик, мултимедиа маҳсулотларини ўқув жараёнида қўллаган ҳолда структурали, функсионал, реактив ва обектга ё'налтирилган дастурлаш тили техникасининг хусусиятларини мазмунан сингдириш ҳамда катталар таълимининг мақсадли, аксиологик, таркибий, процесуал-технологик компонентларига устиворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
малака ошириш курсида тингловчиларнинг методик эҳтиёжларини қондиришни таъминловчи дастурлаш тилларини ўқитишнинг беш бошқичли методикаси касбий ва шахсий компетенсияларни ривожлантириш асосида инновацион метадалогияли фаоллаштиришни, мураккаб тузилмали контент, баҳолаш меъзонлари ва механизмларини тадбиғи жараёнида виртуал тренажорлар, симуляторлар, интерактив стендлар, тест дастурлари каби педагогик дастурий воситаларни қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш курсида дастурлаш тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Python дастурлаш тили мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:  
информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг математик - мантиқий ва лингвистик интеллектуал қобилиятларини илмий-амалий, ижодий-когнетив машқларни ўқув машғулотлари жараёнида ностандарт таълим ёндашувлари асосида тизимли бажариш орқали ривожлантиришга қаратилган IQ тестлари интеграциясига ҳамда дастурлаш тилларини амалий касбий фаолиятда ўқитишга мўлжалланган машқлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг И ХТ 0 19929 рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8 9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш  (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳанинг “Мантиқий интеллектни шакллантирувчи инновацион дидактик таъминотни яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 12-сентябрдаги 224-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг математик-мантиқий ва лингвистик интелектуал салоҳиятини оширишга эришилган;
малака ошириш курсларида таҳсил олаётган информатика гуруҳи тингловчиларининг дастурлаш тили бўйича билим, кўникма ва малакасини ривожлантирувчи “Смарт робот”, “Live counter”, “Синоним кодлар” инновацион методларининг фаол, интегратив, интерактив тадбиқи орқали алгоритмик фикрлаш стратегиялари - контентни индуктив ва дедуктив таҳлил қилиш, тенг кучли дастурларни қиёслаш, мантиқий операцияларни ўрганиш, алгоритмик таҳлил қилиш ва мураккаб масалаларни дастурлаш кўникмаларини ривожлантириш асосида оид назарий ғояларидан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Нажот билимда” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпа- ниясининг Бухоро вилояти телерадиокомпанияси 2022-йил 9 декабрдаги 1/325-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг алгоритмик фикрлаш ва ўқувчи тузган дастурларни таҳлил қила олиш, ҳамда ўқувчиларнинг дастурлашга оид ўзлаштиришини реал баҳолаш малакасига эга бўлган;
малака ошириш курсида тингловчиларнинг методик эҳтиёжларини қондиришни таъминловчи дастурлаш тилларини ўқитишнинг беш бошқичли методикаси касбий ва шахсий компетенсияларни ривожлантириш асосида инновацион метадалогияли фаоллаштиришни, мураккаб тузилмали контент таҳлилини, баҳолаш меъзонлари ва механизмларини тадбиғи жараёнида виртуал тренажорлар, симуляторлар, интерактив стендлар, тест дастурлари каби педагогик дастурий воситаларни қўллаш орқали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 9-майдаги 04 02/3-76-сон маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг алгоритмлаш ва дастурлаш тилларини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш ва касбий-педагогик маҳоратини ривожлантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish