Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаева Умида Шавқи қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лойиҳавий таълим воситасида “Она тили ўқитиш методикаси” модулини такомиллаштириш методикаси (бошланғич таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3181.
Илмий раҳбар: Тўхсанов Қаҳрамон Раҳимбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳавий таълим воситасида бошланғич таълим йўналишида “Она тили ўқитиш методикаси” модулини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
        бошланғич таълим йўналишида “Она тили ўқитиш методикаси” модулини рефлексив ва ижодий фаоллик,  креативлик ўз-ўзини баҳолаш, индивидуал ривожлантириш ҳамда информацион, операцион, мотивацион, коммуникатив машқлар ва лойиҳа иши каби дидактик компонентларга устуворлик бериш асосида ўқув материалларининг дидактик ва методик имкониятлари аниқлаштирилган;
“АРТ”, “Коучинг”, “Фаллстудй” каби муаммоли вазиятлар ва талабалар мотивациясини оширишга қаратилган “Синектика”, “ВАРК” каби ўқитиш технологиялари ташкилий, мазмун, натижа компонентларини вербал-мантиқий тарзда татбиқ қилиш асосида такомиллаштирилган;
“Она тили ўқитиш методикаси” модулини лойиҳавий таълим воситасида талабаларда тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиб тушуниш ва ёзиш (саводли ва мазмунли матн тузиш) кўникмаларини интерактив, интегратив тамойилларга асосланган парадигмани синергетик мулоқот даражасини эрудиция йўли билан ривожлантириш асосида фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда касбий компетенсияни босқичма-босқич шакллантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
“Она тили ўқитиш методикаси” модулини ўқитишда бошланғич таълим йўналиши талабаларини касбий ривожлантириш жараёни индивидуал, дифференциал таълим технологияларининг ижодий, эмоционал-рағбатловчи, вариатив воситаларини коллоборатив ва материалларни моделлаштириш, вариантлаш компонентлари билан ўқув машғулотларининг ривожлантирувчи тенденсияларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳавий таълим воситасида бошланғич таълим йўналишида “Она тили ўқитиш методикаси” модулини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич таълим йўналишида “Она тили ўқитиш методикаси” модулини рефлексив ва ижодий фаоллик,  креативлик ўз-ўзини баҳолаш, индивидуал ривожлантириш ҳамда информацион, операцион, мотивацион, коммуникатив машқлар ва лойиҳа иши каби компонентларга устуворлик бериш асосида ўқув материалларининг дидактик ва методик имкониятлари “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-151 рақамли нашр гувоҳномаси.) Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабаларини  кредит-модул тизими асосида инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни когнитив-прагматик тамойилларга асосан такомиллаштирилган;
“Она тили ўқитиш методикаси” модулини лойиҳавий таълим воситасида талабаларда тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиб тушуниш ва ёзиш (саводли ва мазмунли матн тузиш) кўникмаларини интерактив, интегратив тамойилларга асосланган парадигмани синергетик мулоқот даражасини эрудиция йўли билан ривожлантириш асосида фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда касбий компетенсияни босқичма-босқич шакллантиришнинг методик таъминотига оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувларини тайёрлашда, телевидение жамоасининг соҳавий ишларида, хусусан, маданий, долзарб ҳамда илмий йўналишдаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-майдаги 02-09-129-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатув учун тайёрланган материаллар мазмунининг илмий далиллар билан бойитилиши, шунингдек, илмий-оммабоплиги ҳамда янги статистик маълумотлар билан тўлдирилишига хизмат қилган;
“Она тили ўқитиш методикаси” модулини ўқитишда бошланғич таълим йўналиши талабаларини касбий ривожлантириш жараёни индивидуал, дифференциал таълим технологияларининг ижодий, эмоционал-рағбатловчи, вариатив воситаларини коллоборатив ва материалларни моделлаштириш, вариантлаш компонентлари билан ўқув машғулотларининг ривожлантирувчи тенденсияларини интеграциялашга оид назариялар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-151 рақамли нашр гувоҳномаси.) Натижада, талабаларнинг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати ва прагматик мазмундаги ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларнинг педагогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish