Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдуллаева Мафура Абдукаримонанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва ривожланишдаги нуқсонини даволаш ва олдини олишнинг гигиеник хусусиятларини такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1892.
Илмий раҳбарлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдиқул Акромович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Норматова Шахноза Анваровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Мирсалихова Наргис Хайруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муддатдан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва ривожланишидаги нуқонини даволаш ва олдини олишнинг гигиеник хусусиятларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланишига таъсир қилувчи гигиеник омилларнинг ўрни, ахамияти ва унинг гигиеник хусусиятларига боғлиқлиги исботланган;
муддатидан ўтиб туғилган болалар оналарининг саломатлик ҳолати ва улар организмидаги ўзгаришлар, хомиладорлик токсикози, хомиладорлик нефрози ва камқонлик касалликларининг болаларнинг она қорнидаги ривожланиши ва туғилгандан кейинги ҳаёт тарзига боғлиқлиги исботланган;
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва ривожланиши, касалланиш даражаси, хаёт сифатини баҳоловчи хавф омиллари, уларнинг кун тартиби, шифокор назорати ва кунлик рациони таркибидаги микро ва макронутриентларнинг таъсирига боғлиқлиги исботланган;
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланишига таъсир қилувчи омилларни олдини олишга қаратилган баҳолаш алгоритми ва гигиеник тавсиялар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 20 июндаги 6-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий  этиш бўйича Тошкент тиббиёт акдемиясининг 2023 йил 16 июндаги 05/5421-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланишига таъсир қилувчи гигиеник омилларнинг ўрни, ахамияти ва унинг гигиеник хусусиятларига боғлиқлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича (14.04.2023 й.; № 55) ҳамда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (15.04.2023 й.; № 95-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув муддатидан ўтиб туғилган болаларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касалликларни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан ўтиб туғилган касалликлари мавжуд беморларда касаллик белгиларини эрта аниқлаш ва дифференциал диагностикаси учун қўшимча лаборатор, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари талаб этилмаслиги ҳамда шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириб, иқтисод қилишга эришилган (ТТА кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига шифохонада 1 кун даволаниш хўжалик ҳисобидан 200 000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 150 000 сўмни ташкил этади). Хулоса: болаларнинг шифохонада қолиш вақти қисқариб, 1 нафар бола ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларини 658 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
муддатидан ўтиб туғилган болалар оналарининг саломатлик ҳолати ва улар организмидаги ўзгаришлар, хомиладорлик токсикози, хомиладорлик нефрози ва камқонлик касалликларининг болаларнинг она қорнидаги ривожланиши ва туғилгандан кейинги ҳаёт тарзига боғлиқлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича (14.04.2023 й.; № 55) ҳамда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (15.04.2023 й.; № 95-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар муддатидан ўтиб туғилган касалланган беморларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан ўтиб туғилган болаларда юқорида кўрсатилган лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш бошқа қўшимча маркёрлар аниқланиши учун сарф харажатларни чеклаш, ҳамда беморнинг шифохонада бўлиш вақтини 10 кундан 8 кунга қисқартириб, иқтисод қилишга эришилган (ТТА кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига шифохонада 1 кун даволаниш хўжалик ҳисобидан 200 000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 150 000 сўмни ташкил этади). Хулоса: муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг касаллиги мавжуд беморларда ташхислаш тадбирлари тўғри ўтказилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва ривожланиши, касалланиш даражаси, хаёт сифатини баҳоловчи хавф омиллари, уларнинг кун тартиби, шифокор назорати ва кунлик рациони таркибидаги микро ва макронутриентларнинг таъсирига боғлиқлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича (14.04.2023 й.; № 55) ҳамда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (15.04.2023 й.; № 95-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг беморларини эрта ташхислаш, ушбу беморларда юзага келадиган ўзгаришларни олдини олиш ва гормоник ривожланишини таъминлашга ёрдам беради, шунингдек, болаларни амбулатор шароитда педиатр назоратини таъминлаш ва ногиронликни олдини олишга шароит яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморлар қўшимча инструментал ва лаборатор текширувлардан фойдаланмаслик; 2) мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишининг олдини олиш; 3) тор мутахассис шифокорлар маслаҳатининг зарурати йўқлиги ҳамда беморнинг шифохонада бўлиш вақтини 10 кундан 8 кунга қисқартириб, иқтисод қилишга эришилган (ТТА кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига шифохонада 1 кун даволаниш хўжалик ҳисобидан 250 000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 200 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг касаллиги мавжуд беморларда ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланишига таъсир қилувчи омилларни олдини олишга қаратилган баҳолаш алгоритми ва гигиеник тавсиялар такомиллаштирилгани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўйича (14.04.2023 й.; № 55) ҳамда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (15.04.2023 й.; № 95-4) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг касаллиги мавжуд беморларда касаллик ривожланишида шикояти, анамнези, касалликларнинг клиник кўринишлари, қон клиник биохимик таҳлили орқали болалар ҳолати ҳақида маълумот олиш, касалликларни даволаш-диагностика протоколларида келтирилган лаборатор диагностик усуллар орқали ҳолатга баҳо бериш ва олдини олиш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қўшимча инструментал ва лаборатор текширувлардан фойдаланмаслик, бошқа шифокорларнинг зарурати йўқлиги ҳамда беморнинг шифохонада бўлиш вақтини 10 кундан 8 кунга қисқартириб, иқтисод қилишга эришилган (ТТА кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига шифохонада 1 кун даволаниш хўжалик ҳисобидан 250 000 сўм, бюджет ҳисобидан эса 200 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг касаллиги мавжуд беморларда ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish