Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Хасанбой Неъматиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Чоʻл яйлов тупроқларининг дегарадацияси жараёнларини геоахборот тизимлари асосида таҳлил қилиш ва баҳолаш (Конимех тумани тупроқлари мисолида)”, 06.01.03 – Агротупроқшунослик ва агрофизика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Қх998
Илмий раҳбар: биология фанлари доктори, доцент Қодирова Дилрабо Абдукаримовна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлар аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат аграр университети ҳузуридаги ДСc.05/04.03.2022.Қх.13.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: – қ.х.ф.д, профессор Қурвонтоев Рахмонтой ҳамда б.ф.д., доцент  Набиева Гулчеҳра Мирергашевна.
Етакчи ташкилот: “Уздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чўл яйлов тупроқларининг таркиби, хосса-хусусиятларини аниқлаш ва деградация жараёнларини геоахборот тизимлари асосида таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор чўл яйловлари шароитида БМТнинг 15.3-БРМга эришиш мақсадида йерлар деградациясини нейтраллаштириш (ЛДН) балансини аниқлашда Трендс.Эартҳ ГИС - платформаси қўлланилган ва деградация жараёнларини ўрганишда самарали эканлиги исботланган.
Деградация жараёнларини тез ва самарали мониторинг қилишда спектрал индекслардан фойдаланишнинг имкониятлари ва афзалликлари илмий асосланган.
Геоахборот технологияларини қўллаган ҳолда тадқиқот ҳудуди тупроқларининг унумдорлик кўрсаткичларини (гумус, азот, фосфор, калий, ҳажм ва солиштирма оғирлиги, ғоваклиги, механик таркиби) акс эттирувчи рақамли картографик асослари яратилган.
Масофадан зондлаш маълумотларига ишлов бериш асосида чўл яйлов йерлари ўсимликлар қопламининг кўп йиллик (2000, 2010, 2020) ўзгаришини таҳлил қилишга асосланган турли вегетацион индекслар (НДВИ, САВИ, НДМИ, ЭВИ) хариталари яратилган.
Турли вегетацион индексларининг мавжуд классификацияси асосида чўл яйлов ҳудудлари учун мослаштирилган классификация ишлаб чиқилган.
Ерлар деградациясини нейтраллаштириш (ЛДН) нинг субиндикаторлари (тупроқ қоплами, йерлар унумдорлиги, тупроқдаги органик углерод заҳираси) асосида чўл яйлов йерлари деградацияси ҳолатини акс эттирувчи рақамли хариталар яратилган.
“Трендс.Эартҳ воситаси ёрдамида йерлар деградациясини нейтраллаштириш (ЛДН) бўйича” илмий-услубий қўлланма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  “Чўл яйлов тупроқларининг деградация жараёнларини геоахборот тизимлари асосида таҳлил қилиш ва баҳолаш (Конимех тумани тупроқлари мисолида)” бўйича олинган илмий натижалари асосида: “Трендс.Эартҳ воситаси ёрдамида йерлар деградациясини нейтраллаштириш (ЛДН) бўйича услубий қўлланма” си ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-февралдаги 05/28-06/2017-сон маълумотномаси). Натижада, деградасияга учраган ҳудудларни аниқлаш, картография фаолиятини такомиллаштириш ва автоматлаштиришда техник-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.
 Геоахборот технологияларини қўллаган ҳолда тадқиқот ҳудуди тупроқларининг унумдорлик кўрсаткичларини (гумус, азот, фосфор, калий, ҳажм ва солиштирма оғирлиги, ғоваклиги) акс эттирувчи рақамли хариталар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-февралдаги 05/28-06/2017-сон маълумотномаси). Натижада, чўл яйлов тупроқларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда йерлардан самарали фойдаланиш бўйича агрофизик ва агрокимёвий тадбирлар белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган.
Чўл яйлов йерлари ўсимликлар қопламини кўп йиллик (2000, 2010, 2020) ўзгаришини таҳлил қилишга асосланган масофавий зондлаш маълумотлари асосида яратилган турли вегетацион индекслар (НДВИ, САВИ, НДМИ, ЭВИ) хариталари амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-февралдаги 05/28-06/2017-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган хариталар чўл яйлов йерлари деградасияси жараёнларини мониторинг қилиш ва баҳолаш, олдини олишда ўсимлик қопламини яхшилаш ҳамда яйловлардан самарали фойдаланишда хўжалик-ташкилий тадбирларни белгилашда илмий асос бўлиб хизмат қилган.
 Ерлар деградациясини нейтраллаштириш (ЛДН) нинг субиндикаторлари (тупроқ қоплами, йерлар унумдорлиги, тупроқдаги органик углерод заҳираси) асосида чўл яйлов йерлари деградасияси ҳолатини акс эттирувчи рақамли хариталар яратилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-февралдаги 05/28-06/2017-сон маълумотномаси). Натижада, йерлар деградасиясининг ривожланиш тенденсияларини тез ва самарали баҳолаш, йер ресурсларини барқарор бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish