Sayt test rejimida ishlamoqda

Розиқов Нурилла Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ қарздорлигини бартараф этиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1315
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Кузиева Наргиза Рамазановна; иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Бозоров Акмал Амонович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ қарздорлигини бартараф этиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалиётда солиқ имтиёзлари ставкани кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан ҳам имтиёзлар қўллаш мумкинлиги бўйича меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган;
солиқ қарздорлигининг ортиб кетишини олдини олиш мақсадида, солиқ тўловчиларни маълум бир муддатга солиқлар ва йиғимлардан озод қилиш, солиқ ставкаларини пасайтириш, солиқлар ва йиғимларни кечиктириб тўлаш имкониятини бериш бўйича таклифлар асосланган;
иқтисодий инқирозлар ва пандемия каби фавқулодда ҳолатлар давом этаётган давр учун мавжуд солиқ қарздорлиги суммаларига вақтинчалик пеня ҳисобламаслик тартибини жорий этиш таклиф этилган;
ҳисоботлар ва жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати ҳамда декларация бўйича ҳисобланган солиқни тўлаш муддатларини кечиктириш таклифи берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
амалдаги қонунчиликда солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида, шунингдек фақатгина белгиланган солиқ ставкасини кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ҳамда кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкинлиги билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан ҳам имтиёзлар қўлланилиши мумкинлиги бўйича қонунчилик нормаларига қўшимчалар киритиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 октябрдаги Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-652-сон Қонунида ўз аксини топган.  (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги № 06/04-01-01-37/131 сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида 2021 йил 21 октябрдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида Ўзбекистон Республикаси Президентига Алоҳида шароитларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли эканлиги, жумладан солиқлар ва йиғимлар бўйича солиқ имтиёзларини бериши мумкинлиги асосланди. 
алоҳида шароитларда солиқ тўловчиларни қарздорлиги ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида маълум бир муддатга солиқлар ва йиғимлардан озод қилиш, ставкаларни пасайтириш, солиқлар ва йиғимларни кечиктириб тўлаш мумкинлиги тўғрисидаги қонунчилик нормаларига зарур қўшимчалар киритиш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-652-сонли Қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 
№ 06/04-01-01-37/131-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида 2021 йил 21 октябрдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари” моддаси киритилди ва унда юқоридаги имтиёз ва енгилликлар берилиши асосланди. 
ижтимоий-иқтисодий инқироз шароитларида солиқ тўловчиларда пайдо бўлган ва мавжуд қарздорлик суммаларига вақтинчалик пеня ҳисобламаслик тартибини назарда тутувчи қонунчилик нормаларига қўшимчалар киритилиши бўйича тақдим этилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-652-сонли Қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 
№ 06/04-01-01-37/131 сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида 2021 йил 21 октябрдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланган объектларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган солиқ ставкалари, шунингдек улар бўйича пеня ҳисоблаш ва қарздорликни мажбурий ундириш чоралари қўлланмаслиги асосланди. 
ижтимоий-иқтисодий инқироз шароитларида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати ҳамда у бўйича ҳисобланган солиқни тўлаш муддатларини кечиктирилиши бўйича қонунчилик нормаларига ўзгартиришлар киритиш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 октябрдаги 
ЎРҚ-652-сонли Қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги № 06/04-01-01-37/131 сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида 2021 йил 21 октябрдан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида Алоҳида шароитларда жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларни тақдим этиш муддати ҳамда у бўйича ҳисобланган солиқни кечиктириб тўлаш имконияти берилиши асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish