Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманова Ақида Файзулла қизининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда экологик туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш усуларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2699 Б2020.2.ПД/Иқт12
Илмий раҳбар: Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икрам Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қувондиков Шухрат Облакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
    Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларда экологик туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг 6 та экотуристик масканларининг (Зарафшон миллий боғи, Эртаклар олами, Тешиктош, Минг арча, Оқбўйро, Ҳазрати Довуд) рекреацион қийматини такомиллаштирилган “Травел cост” методи асосида баҳолаш ва шу асосида “Кириш чиптаси” нархини ҳисоблаш бўйича таклифлар асосланган;
“Зарафшон” миллий богʼининг туристларни қабул қилишда экологик барқарорликни таʼминловчи сигʼимидан келиб чиқиб экотуризм кластерининг ташкилий-иқтисодий тузилмасини яратиш афзалликлари далилланган;
“Омонқўтон”, “Қоратепа”, “Юқори Терсак”, “Ўрта Терсак”, “Терсак” қишлоқларида экотуристик мажмуалар, умумий овқатланиш шахобчаларини яратиш асосида янги туристик маршрутларни жорий этиш орқали экологик туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар асосланган;
аҳоли ялпи даромадига экотуризмнинг таʼсир этиш даражасини баҳолаш асосида Самарқанд вилояти бўйича туризм соҳасида банд аҳоли сонининг 2028 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экотуризмни ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган қуйидаги илмий натижалар амалиётга жорий қилинди:
Самарқанд вилоятининг 6 та экотуристик масканларининг (Зарафшон миллий боғи, Эртаклар олами, Тешиктош, Минг арча, Оқбўйро, Ҳазрати Довуд) рекреацион қийматини такомиллаштирилган “Травел cост” методи асосида баҳолаш ва шу асосида “Кириш чиптаси” нархини ҳисоблаш бўйича таклифлар 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эʼтибор ва сифатли таʼлим йили” да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги ПФ-27-сонли Фармонидаги Самарқанд вилояти экотуризмни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасига киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил                27-апрелдаги 05-12-15-2643-сонли далолатномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилояти экотуризм обектларига тушадиган даромад кўрсаткичини 39,8 % га ортишига имкон яратилган;
“Зарафшон” миллий богʼининг туристларни қабул қилишда экологик барқарорликни таʼминловчи сигʼимидан келиб чиқиб экотуризм кластерининг ташкилий-иқтисодий тузилмасини яратиш бўйича таклифлар 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эʼтибор ва сифатли таʼлим йили” да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги ПФ-27-сонли фармонидаги Самарқанд вилояти экотуризмни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасига киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил                27-апрелдаги 05-12-15-2643-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида экотуристларнинг турмаҳсулотни сотиб олиш ҳажмини икки баробарга ошишига олиб келган; 
“Омонқўтон”, “Қоратепа”, “Юқори Терсак”, “Ўрта Терсак”, “Терсак” қишлоқларида экотуристик мажмуалар, умумий овқатланиш шахобчаларини яратиш асосида янги туристик маршрутларни жорий этиш орқали экологик туризмни ривожлантириш бўйича таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 828-сонли қароридаги “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги “Йўл харитаси”га киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 27-апрелдаги 05-12-15-2643-сонли далолатномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш экотуризм обектларининг ва улар жойлашган ҳудудларидаги аҳоли даромад даражасининг 32% га ўсишига хизмат қилган;
аҳоли ялпи даромадига экотуризмнинг таʼсир этиш даражасини баҳолаш асосида Самарқанд вилояти бўйича туризм соҳасида банд аҳоли сонининг 2028 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “2023-2025 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштириш чора тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари” га киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 27-апрелдаги 05-12-15-2643-сонли далолатномаси). Натижада экотуризмга қўйилган талабларни инобатга олган ҳолда тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудларни ривожлантиришга хизмат қилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish