Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Зулфия Иззатовнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳмонхона бизнесини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2698
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 

Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда меҳмонхона бизнесини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллашти-риш бўйича назарий-методологик ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуддаги аҳоли хонадонларини маҳаллий халқ яшаш тарзи сифатида - ўзбек хонадонини акс этувчи миллий оилавий хонадонлар, овқатланиш масканлари, ҳунармандчилик уйлари, агро ва экотуристик зоналар сифатида мослаштириш асосида оилавий меҳмон уйлари ҳамда анимацион марказлар ташкил этиш бўйича таклифлар асосланган;
Самарқанд шаҳридаги эр участкаларида меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга “Э-ИЖРО АУКСИОН” савдо майдончасида электрон онлайн-ауксион орқали тақдим этилаш асосида майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган,  майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда 100 хонадан кам бўлмаган,  50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда 200 та хонадан кам бўлмаган, 3-5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхоналар қуриш ҳамда инвестиция мажбуриятларини юкланиш бўйича таклифлар асосланган;
туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази ва Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари Ассоциацияси томонидан меҳмонхона бизнеси вакиллари билан биргаликда меҳмонхоналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш амалиётига жорий этиш бўйича қабул қилинган “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” бўйича Ўз ДСт 3220:2022 давлат стандартининг янги таҳририда меҳмонхона таснифлагичи жараёнини оптималлаштириш орқали 97 та илгари мажбурий бўлган меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларни 85 тагача қисқартириш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида туристик хизматлар бозорини истиқболда ривожланишининг асосий кўрсаткичларини 2027 йилгача прогнозлаштиришда қуйидаги моделлардан, яъни меҳмонхоналардаги хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сони, бир кечада қолишлар сони, меҳмонхона хизматларига харажатлар миқдорини истиқболлаштиришда даражали моделдан фойдаланиш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳмонхона бизнесини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш йўлларига оид олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуддаги аҳоли хонадонларини маҳаллий халқ яшаш тарзи сифатида – ўзбек хонадони акс этувчи миллий оилавий хонадонлар, овқатланиш масканлари, ҳунармандчилик уйлари, агро ва экотуристик зоналар сифатида мослаштириш асосида оилавий меҳмон уйлари ҳамда анимацион марказларни ташкил этиш бўйича таклифлар 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5781-сонли Фармони чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги № 03-12-15-3555-сон далолатномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудда оилавий меҳмон уйлари ва анимацион марказларни ташкил этиш орқали меҳмонхона хизматларини ривожлантириш йўналишларини аниқлаш имконини берган;
Самарқанд шаҳридаги эр участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга “Э-ИЖРО АУКСИОН” савдо майдончасида электрон онлайн-ауксион орқали тақдим этилиши асосида майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган эр участкасини ажратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган,  майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган эр участкасини ажратишда ҳолатда 100 хонадан кам бўлмаган,  50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга эр участкасини ажратишда 200 та хонадан кам бўлмаган, 3-5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш ҳамда инвестиция мажбуриятлари юкланиши бўйича таклфлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 828-сонли қарори дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги № 03-12-15-3555-сон далолатномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳмонхона тадбиркорлиги ривожланиши учун қулай инвестиция муҳитини яратиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш имконини берган;
туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази ва Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари Ассоциацияси томонидан меҳмонхона бизнеси вакиллари билан биргаликда меҳмонхоналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш амалиётига жорий этиш бўйича қабул қилинган “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” бўйича Ўз ДСт 3220:2022 давлат стандартининг янги таҳририда меҳмонхона таснифлагичи жараёнини оптималлаштириш орқали 97 та илгари мажбурий бўлган меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларни 85 тагача қисқартириш таклифи асосланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги № 03-12-15-3555-сон далолатномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ташкилий, бошқарув ва технологик инновациялар орқали меҳмонхона корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш имконини берди;
Самарқанд вилоятида туристик хизматлар бозорини истиқболда ривожланишининг асосий кўрсаткичларини 2027 йилгача прогнозлаштиришда қуйидаги моделлардан, яъни меҳмонхоналардаги хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сони, бир кечада қолишлар сони, меҳмонхона хизматларига харажатлар миқдорини истиқбол-лаштиришда даражали моделдан фойдаланиш тавсиялари туризм ва меҳмонхона фаолиятини ривожлантириш дастурлари ва консепсияларини ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги № 03-12-15-3555-сон далолатномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2023-2027 йилларда меҳмонхона бизнесини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сонини 23,4 %га ва меҳмонхоналарда бир кечада қолишлар сонини 8,3 %га ошиши имконини беради.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish