Sayt test rejimida ishlamoqda

Намозов Ихтиёр Чориевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маʼлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олма (Малус милл.) нинг кучсиз ўсувчи пайвандтагларида ўстирилган интенсив боғлар агротехникасининг илмий асослари”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Qx252
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Султонов Камолитдин Садриддинович - Тошкент давлат аграр университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор;
Бойметов Карим Исаевич – Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.
Абдуллаева Ҳилола Равшановна – Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Мева экинлари селекцияси ва нав ўрганиш” бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим;
Етакчи ташкилот: Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олманинг кучсиз ўсувчи пайвандтагларида ўстирилган интенсив боғларни парваришлаш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор интенсив типдаги олма боғларида дарахтларнинг ўсиши, ривожланиши ва шох-шаббасининг мўтадил шаклланишига экиш схемалари (3,5х2,0 м М-ИХ ва 4,0х3,0 м ММ106 пайвандтагида), озиқланиш майдони ва туп қалинлигининг боғлиқлиги асосланган;
туп қалинлигига боғлиқ равишда паст бўйли пайвандтаглардаги олма дарахтлари ассимиляция сатҳининг (Голден Делишес навида 0,48 ва 0,69 м2, Фуджи навида 0,51 ва 0,72 м2) ўзгариши ва ёруғлик билан таъминланиш даражаси 3,5х2,0 м (М-ИХ) ва 4,0х3,0 м (ММ106) схемаларда Голден Делишес навида мос равишда 76,4 ва 71,3%; Фуджи навида 77,8 ва 81,7% бўлиши аниқланган;
интенсив типдаги олма боғлар ҳосилдорлиги экиш схемалари (М-ИХ пайвандтагида, 3,5х2,0 м, 31,1 т/га ва ММ106 пайвандтагида 4,0х3,0 м 25,5 т/га, озиқланиш майдони ва туп қалинлигига боғлиқлиги илмий асосланган;
интенсив олма боғларини парваришлашда дарахтларга сийрак ярусли палметта (23,1 т/га) ва италян палметтаси усулида (25,2 т/га) шакл бериш юқори ҳосилдорлик ва ҳосил сифатига таъсири аниқланган;
интенсив олма боғлар ҳосилдорлигига энг мақбул минерал ўғитлар меъёрлари Н160 П120 К40 кг/га эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олма (Малус милл.) нинг кучсиз ўсувчи пайвандтагларида ўстирилган интенсив боғлар агротехникасининг илмий асослари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчилик фермер хўжаликлари учун «Интенсив типдаги олма боғларини барпо қилиш ва парваришлаш технологияси» мавзусидаги тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 июлдаги 05/23-06/650-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида интенсив типдаги олма боғларини барпо қилиш ва парваришлашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
паст бўйли олма дарахтларига италян палметтаси усулида шакл беришни ҳосилдорлик ва ҳосил сифатига таъсири бўйича яратилган ишланма Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Ахборот маслаҳат маркази (Эхтенсион cентер) ДУКнинг 0,25 гектар майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 июлдаги 05/23-06/650-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида иқтисодий самарадорлик гектаридан 65 млн. сўмни ташкил этган;
олманинг паст бўйли М-ИХ ва ўрта бўйли ММ106 пайвандтагларида ўстирилган “Голден Делишес”, “Фуджи”, “Гренни Смит”, “Пинк Леди” навлари дарахтларга италян палметтаси ҳамда сийрак ярусли палметта усулида шакл бериш технологияси бўйича яратилган ишланма Қибрай туманидаги “ЛЕО ГАРДЕН” М.Ч.Ж. 2,0 гектар, “Абдукадир Абдувахоб Файз” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Қибрай Дурходжаев Агро Файз” фермер хўжалигида 2,0 гектар, Тошкент туманидаги “БАТКО АГРО ЛЮКС” фермер хўжалигида 2,0 гектар, Бойсун туманидаги “Нажмиддинова Садаф” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Қудрат ота” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Турди Жўрақул” фермер хўжалигида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 июлдаги 05/23-06/650-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектар ҳисобидан 25-30 тонна сифатли олма меваларини олинган ва гектаридан 65 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
олманинг паст бўйли М-ИХ ва ўрта бўйли ММ106 пайвандтагларида ўстирилган “Голден Делишес”, “Фуджи”, “Гренни Смит”, “Пинк Леди” навлари 3,5х1м, 3,5х2 м ва 4х3 м схемаларда экиш бўйича яратилган ишланма Қибрай туманидаги “ЛЕО ГАРДЕН” М.Ч.Ж. 2,0 гектар, “Абдукадир Абдувахоб Файз” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Қибрай Дурходжаев Агро Файз” фермер хўжалигида 2,0 гектар, Тошкент туманидаги “БАТКО АГРО ЛЮКС” фермер хўжалигида 2,0 гектар, Бойсун туманидаги “Нажмиддинова Садаф” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Қудрат ота” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Турди Жўрақул” фермер хўжалигида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 июлдаги 05/23-06/650-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектар ҳисобидан 22-25 тонна сифатли олма меваларидан гектарига 60 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish