Sayt test rejimida ishlamoqda

Саминов Хусниддин Нумонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пуниcа гранатум Л. ўсимлигининг (Қаюм нави) кимёвий компонентлари ва биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/K599.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджан Аминович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салима Фозиловна кимё фанлари доктори, профессор, Валиев Неъматжон Валижон ўғли техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пуниcа гранатум Л. ўсимлигининг (Қаюм нави) кимёвий таркибини ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда анор мойи ва мева пўстлоғи асосида биологик фаол қўшимчаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда ўсадиган анор ўсимлигининг (Қаюм нави) таркибидаги учувчан бирикмаларнинг ўрганилиши натижасида 80 га яқин бирикмаларнинг мавжудлиги аниқланган;
анор ўсимлиги (Қаюм нави) уруғининг оқсил миқдори аниқланиб, унинг аминокислота таркиби аниқланган ҳамда барча оқсил тузувчи аминокислоталарнинг манбаи эканлиги исботланган;
нейтрон-активатсион анализ ва индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида анор ўсимлиги  (Қаюм нави) таркибида 32 та элемент миқдори аниқланган;
илк бор анор ўсимлиги (Қаюм нави) мева уруғининг липид таркиби ҳамда 20 турдаги тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислота таркиби газ хроматографияси усули ёрдамида исботланган;
илк бор анор ўсимлиги (Қаюм нави) мева чиқиндиси уруғидан олинган мойдан фойдаланиб, икки компонентли мой композитсиялари яратилган;
анор ўсимлиги (Қаюм нави) мойи ва яратилган икки компонентли мой композитсияларни юқори антиоксидант фаоллиги аниқланган;
анор ўсимлиги (Қаюм нави) мойи ва меваси пўстлоғи асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пуниcа гранатум Л. ўсимлигининг (Қаюм нави) кимёвий компонентлари ва биологик фаоллигини ўрганиш ҳамда биологик фаол қўшимча ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анор ўсимлигининг (Қаюм нави) мойи асосида олинган табиий “Ал-Қаюм” ва анор ўсимлигининг (Қаюм нави) меваси пўстлоғи асосида олинган табиий “Фито Қаюм” озуқага биологик фаол қўшимчалари учун техник шарт ва технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Тс 02152851-03:2023; ТИ 02152851-03:2023). Мазкур техник шарт ва технологик йўриқномалар биологик фаол маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган;
анор меваси уруғидан олинган мой “ФЕРГҲАНА-ФРАНCЕ” МЧЖ Ўзбекистон-Франция қўшма корхонасида мой композитсиялари тайёрлашда қўлланилган (“ФЕРГҲАНА-ФРАНCЕ” МЧЖ Ўзбекистон-Франция қўшма корхонасининг 2022 йил 24 сентябрдаги 01/81-сон маълумотномаси). Натижада, тўйинмаган ёғ кислоталарига бой бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish