Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзамахмудов Одилжон Тўхтасиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси адир ландшафтларининг антропоген трансформацияси ва уларни карталаштириш», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Gr33. 
Илмий маслаҳатчи: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, доцент; Нигматов Асқар Нигматуллаеич, география фанлари доктори, профессор; Хаитов Ёзил Қосимович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фаргона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси адирлари ландшафтларининг антропоген трансформациясини табиатдан ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида баҳолаш ва уларни карталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адир, адир минтақаси, адир ландшафтлари, адирларнинг ландшафт-экологик шароити тушунчаларининг мазмун – моҳияти аниқланган ва такомиллаштирилган;
Адирлар ландшафт-экологик муҳити тузилишининг асосий хусусиятлари очиб берилган ва Фарғона водийсининг экологик мувозанатига таъсири аниқланган;
Фарғона водийси адирларида ландшафт-экологик шароитнинг шаклланиши ва ривожланишида агрокомплекс ва гидротехник комплекслар катта рол ўйнаши асослаб берилган ва адирлар трансформациясига таъсир этадиган табиий-техноген тизимларнинг тузилиши аниқланган;
адир ландшафтлари қуйи ва юқори жой турларига, жойлар эса адиролди, адирорти, адир ёнбағри, адир тепаси, адир оралиғи ботиқлари, сой водийлари урочишеларига ажратилиб, типологик жиҳатдан таснифлаштирилган; 
адир ландшафтларининг антропоген таъсир натижасидаги кўп йиллик ўзгаришлари баҳоланган ҳамда замонавий ГАТ технологиялари асосида тузилган Фарғона водийси адирларининг турли мавзули хариталари туркуми яратилган;
Фарғона водийси адирларининг антропоген трансформациялашуви даражалари аниқланиб кучсиз ўзгарган, ўзгарган, ўртача ўзгарган, кучли ўзгарган ҳамда ўта кучли ўзгарган ландшафт-экологик шароитли ҳудудларга ажратилган ва баҳоланган;
адирлар ландшафт-экологик жиҳатдан раёнлаштирилган: Чуст-Поп ва Чўнғара-Шўрсув (кучсиз ўзгарган), адир орти текисликлари (ўзгарган), Косонсой-Тўрақўрғон ва Риштон, Чимён, Аввал, Арсиф (ўртача ўзгарган), Уйчи-Чортоқ ва Асака, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Хўжаобод (кучли ўзгарган), адир олди текисликларининг (ўта кучли ўзгарган) ҳар бир ландшафт-экологик раён бўйича табиатни муҳофаза қилишнинг асосий ёʻналишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона водийси адир ландшафтларининг антропоген трансформацияси ва уларни карталаштириш бўйича олинган илмий натижалар, ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийси адир ландшафт комплексларининг экологик ҳолатини аниқлаш ва оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Фарғона водийси адир ландшафт-экологик шароитини баҳолашда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг фаолиятида фойдаланиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 08-10935-сонли маълумотномаси). Натижада, ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси фаолиятида адирлар минтақасида геоекологик муаммоларнинг ечимини топишда, қишлоқ хўжалик ерларини лойиҳалашда, қишлоқ хўжалик экинларини тупроқ типларига мослаб жойлаштириш имконини берган; 
Фарғона водийси адирларида ландшафт-экологик шароитнинг шаклланиши ва ривожланишида агрокомплекс ва гидротехник комплекслар катта рол ўйнаши асослаб берилган ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларни мониторинги Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 08-10935-сонли маълумотномаси). Натижада, адирлар минтақаси ва маҳаллий адир массивларида янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш иншоотларини илмий асосланган ҳолда барпо этиш имконини берган; 
аниқланган адир минтақасининг ландшафтлари трансформациясига таъсир этадиган табиий-техноген жараёнларнинг тузилиши ҳамда Фарғона водийси адирларида ландшафт-экологик шароитнинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутган ажратилган агро ва гидротехник комплекслардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 28 ноябрдаги 03-02/7-3327-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси адирларининг антропоген трансформациялашуви 5 хил даражаларга ажратилган ва антропоген таъсирга бардош бериш имконияти 100 баллик мезон асосида баҳолаш имконини берган; 
адир ландшафтларининг антропоген таъсир натижасидаги кўп йиллик ўзгаришлари бўйича баҳолаш ишлари ҳамда замонавий ГАТ технологиялари асосида тузилган хариталари Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 08-10935-сонли маълумотномаси). Натижада, адирларда содир бўлаётган антропоген таъсирнинг нохуш ҳолатини олдини олиш, шунингдек, ўрганилаётган ҳудудларда ландшафт-экологик вазиятни яхшилаш бўйича зарурий амалий чора-тадбирларни амалга ошириш имконияти яратилган;
адир ландшафтларининг гидротермик шароити, биотик омилларнинг ўзгариш даражаси, антропоген ландшафтларнинг улуши ва тури, ландшафт-экологик вазиятининг ҳозирги ҳолатининг илмий асосларидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 08-10935-сонли маълумотномаси). Натижада, ландшафт-экологик шароити ўзгаришининг хусусиятларидан келиб чиқиб, Фарғона водийси адирларининг ландшафт-экологик вазиятини баҳолаш имконини берган; 
Фарғона водийси адирлар минтақасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ландшафт-экологик муаммоларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан ҳамда ландшафтларидан оқилона фойдаланиш, экологик ҳолатини аниқлаш ва оптималлаштиришга оид тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 28 ноябрдаги 03-02/7-3327-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси адирлари ландшафтларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва экологик вазиятларини барқарорлаштиришга ҳамда уларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish