Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўктамова Мунирахон Комилжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туннелли диоднинг электрофизик параметрларига ўта юқори частотали ва магнит майдонларининг таъсири”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/FM585
Илмий раҳбар: Дадамирзаев Мухаммаджон Гуломқодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.01.12
Расмий оппонентлар: Зайнобидинов Сирожиддин Зайнобидинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик;
Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўта юқори частотали электромагнит майдон ва магнит майдондаги туннел диодларининг ВАХ ларини, шунингдек уларнинг электрофизик параметрларини турли моделлар асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ЎЮЧ майдонда жойлашган туннел диодининг ВАХсини Нотт ва Де Масс назарияси ҳамда Цу-Эсаки модели асосида туннел токи, ортиқча ток ва диффузия токларини ЎЮЧ майдон таъсирини хисобга олиш йўли билан аниқланган;
ЎЮЧ ва магнит майдонлар таъсиридаги  туннел диодида ҳосил бўлувчи ортиқча ток ифодасининг ўзгариши Чайновет модели ҳамда Нотт ва Де Масс назарияси бўйича аниқланган;
ЎЮЧ майдон таъсиридаги туннел диодининг дифференциал қаршилиги Цу-Эсаки модели, Нотт ва Де Масс назариялари бўйича туннел токи, ортиқча ток ва диффузия токлари ифодаларини ўзгаришини хисобга олган холда келтириб чиқарилган;
Цу-Эсаки модели, Нотт ва Де Масс назариялари бўйича ЎЮЧ майдон таъсирида туннел диодининг диффузион сиғими ифодаси туннел токи, ортиқча ток ва диффузия токлари ўзгариши хисобга олиниб келтириб чиқарилган;
турли гетеротузилмали ёки легирланиш даражасидан қатъий назар ЎЮЧ ва магнит майдон таъсирида бўлган п-н-ўтишли туннел диодидаги тўлиқ токни ташкил этувчи туннел токи, ортиқча ток ва диффузия токлари ифодаларини ўзгариши хисобга олиниб, туннел диодининг ВАХ сини ҳисоблашнинг янги ифодаси таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туннелли диоднинг электрофизик параметрларига турли майдонлар таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туннел диодида ҳосил бўлувчи токларнинг турли майдонлар таъсирида ёки ҳеч қандай майдон таъсирларисиз ВАХ ни аниқлаш учун келтириб чиқарилган ифодаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институтида ПФИФА-Ф3-004 рақамли “Юқори самарадорли, арзон, узоқ муддатли фотоайлантиргичлар ва улар асосидаги фотоенергетик модулларнинг янги фундаментал физик механизмлари ва шаклланиш усулларини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институтининг 2023 йил 17 январдаги №2/1255-83-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалардан фойдаланиш наноўлчамли контакт тузилмадаги қуёш элементларида ҳосил бўлувчи иссиқ ташувчиларнинг тез суръатли термолизацияси эффектив ютулиш спектрларини ултрафиолет соҳасигача кенгайтириш имконини берган;
ЎЮЧ ва магнит майдонлар таъсиридаги туннел диодининг ВАХси Нотт ва Де Масс назарияси ҳамда Цу-Эсаки модели асосида туннел диодининг дифференциал қаршилигини аниқлаш ифодасидан Россия Фанлар Академияси Х.И.Амерханов номидаги Физика институтининг (РФФИ) №09-02-00074а рақамли «Чизиқли бўлмаган яримўтказгичли тизимларнинг ташқи когерент ва катта амплитуда шовқин бузилишларига муносабати» илмий тадқиқотини лойиҳалашда фойдаланилган («Россия Фанлар Академияси Х.И.Амерханов номидаги Физика институти»нинг 2023 йил 16 январдаги №17241/1-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ЎЮЧ майдон таъсирида катта тўлқин узунлигидаги сигналларнинг когерентлик хусусиятини бузилишига сабаб бўлувчи яримўтказгичли асбобларнинг электрофизик параметрларини амалий тажрибаларсиз ҳам аниқлаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish