Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдикаримова Динара Рустамхановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк кредитлари гаров таъминотини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Iqt232
Илмий маслаҳатчи: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бердияров Бахриддин Тавашарович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Саттаров Одил Бердимуратович; иқтисодиёт фанлари доктори Тошпўлатов Даврон Акрамович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банк кредитлари гаров таъминотини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гаров таъминоти сифатида олинадиган автотранспорт воситалари ва қурилиш техникаларининг эскириш даражасини ва фойдалилик хусусиятларини аниқлаган ҳолда бозор қийматини баҳолаш методикаси таклиф этилган;
контрагентлар рейтингини аниқлаш ва заҳираларни ҳисоблаш бўйича замонавий банк амалиётининг гаров асосида кредитлаш жараёнида юзага келадиган кредит хатарларини диверсификация қилиш имкониятини берувчи банк кредит хавфини баҳолашда ички рейтингларга асосланган ёндашувни жорий этиш таклифи берилган; 
тугалланмаган қурилиш объектини гаровга олиш асосида кредит ажратилган ҳолларда қурилиш ишларининг бажарилган ҳажми ошиб боришидан келиб чиққан ҳолда мулкнинг ошган қийматига ёки олдинги ажратилган кредит гарови ўртасида юзага келган тафовут суммасидан келиб чиқиб кредит линиясини йўналтириш таклиф этилган; 
банкларнинг салоҳиятли мижозлар йирик инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган кредитларининг камида 50% ёки ундан кўп қисми сўндирилган ҳолатда мазкур мижозларни дастлабки гаров таъминоти остида банк кредит сиёсати талаблари доирасида қўшимча молиялаштириш таклиф этилган; 
транспорт воситаларининг техник ва технологик хусусиятларини баҳолаш ва гаров таъминоти сифатида қабул қилишга қаратилган мулкни баҳолаш  стандарти (МБС) таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк кредитлари гаров таъминотини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
гаров таъминоти сифатида олинадиган автотранспорт воситалари ва қурилиш техникаларининг эскириш даражасини ва фойдалилик хусусиятларини аниқлаган ҳолда бозор қийматини баҳолаш методикаси бўйича таклифи. (Баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг 2023 йил 30 майдаги 23/05-2023-сон маълумотномаси). Натижада, банклар кредит гарови сифатида тақдим этилаётган қурилиш автотранспорт воситалари  ва қурилиш техникалар қийматини кескин равишда камайтириб гаров сифатида қабул қилинишининг олди олинди. Техникаларнинг айнан фойдалилик хусусияти ва ундаги таркибий қисмларнинг амортизация даражасидан келиб чиққан ҳолда баҳолашга эришилган;
контрагентлар рейтингини аниқлаш ва заҳираларни ҳисоблаш бўйича замонавий банк амалиётининг гаров асосида кредитлаш жараёнида юзага келадиган кредит хатарларини диверсификация қилиш имкониятини берувчи банк кредит хавфини баҳолашда ички рейтингларга асосланган ёндашувни жорий этиш таклифи “Агробанк” АТБнниг 2023 йилга мўлжалланган кредит сиёсатига тегишли ўзгаришлар киритилди (“Агробанк” АТБнинг 2023 йил 2 июндаги 20-3-10/686-сонли маълумотномаси). Натижада, контрагентлар рейтингини аниқлаш ва захираларни ҳисоблаш асосида замонавий банк амалиётида гаров асосида кредитлаш жараёнида банк томонидан юзага келадиган кредит хатарларини диверсификация қилиш имконияти яратилди ва банк томонидан 2022 йилга нисбатан 25% га ортиқ ёки 44,3 триллион сўмлик кредит портфелини самарали диверсификация қилишга эришилди. Шунингдек, банкнинг кредит рискларини баҳолаш тизимида ЛГД индикатори орқали кутилаётган йўқотишлар миқдорини ҳисоблаш элементи сифатида гаров таъминоти ва гаровни баҳолаш таклифи асосида ва ривожланган ИРБ ёндашувини яратиш доирасида банкнинг кредит хавфини ҳисоблаш ва бошқариш орқали банк кредит портфелидаги активларга нисбатан захиралар яратиш тартиби ишлаб чиқилди;
тугалланмаган қурилиш объектини гаровга олиш асосида кредит ажратилган ҳолларда қурилиш ишларининг бажарилган ҳажми ошиб боришидан келиб чиққан ҳолда мулкнинг ошган қийматига ёки олдинги ажратилган кредит гарови ўртасида юзага келган тафовут суммасидан келиб чиқиб кредит линиясини йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 апрелдаги ПФ-63-сон “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”даги фармонида ўз аксини топган (Баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг 2023 йил 30 майдаги 23/05-2023-сон, “Агробанк” АТБнинг 2023 йил 2 июндаги 20-3-10/686-сонли маълумотномалари). Натижада, 8-сонли “Кўчмас мулкни баҳолаш” МБСга “Девелопмент (ривожланиш) жараёнидаги кўчмас мулкни баҳолашнинг хусусиятлари” номли 6-боб киритилган. Шунингдек мазкур таклиф асосида қурилиш жараёни якунига етиб бориши билан қиймати ошиб боришидан келиб чиққан ҳолда тугалланмаган қурилишни гаровга қўйиб кредит олинган ҳолларда қурилиш ишларининг бажарилиш ҳажмига мос тарзда, яъни мулкнинг янги ошган қийматига ёки олдинги ажратилган кредит гарови ўртасидаги фарқ юзага келган суммага қўшимча кредитлаш линиясини йўналтириш ёки янги молиялаштириш очиш йўналишида “Агробанк” АТБ томонидан кредит сиёсати талабларидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилда Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган қиймати 10 млрд сўмлик инвестицион лойиҳа янгича ёндашув асосида молиялаштирилди;
банкларнинг салоҳиятли мижозлар йирик инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган кредитларининг камида 50% ёки ундан кўп қисми сўндирилган ҳолатда мазкур мижозларни дастлабки гаров таъминоти остида банк кредит сиёсати талаблари доирасида қўшимча молиялаштириш таклифи “Агробанк” АТБнинг кредит сиёсатига янги йўналиш сифатида қўшилди (“Агробанк” АТБнинг 2023 йил 2 июндаги даги 20-3-10/686-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг молиявий барқарор, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган мижозларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда фойдаланилди ҳамда банкнинг кредит портфели бундай кредитлар ҳисобига 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 10%га ортишига эришилди;
транспорт воситаларининг техник ва технологик хусусиятларини баҳолаш ва гаров таъминоти сифатида қабул қилишга қаратилган мулкни баҳолаш стандарти (МБС) таклифи Ягона миллий баҳолаш стандарти таркибига 14-сонли МБС сифатида “Транспорт воситаларини баҳолаш” стандарти деб киритилган. (Баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг 2023 йил 30 майдаги 23/05-2023-сон маълумотномаси). Натижада, баҳолаш ёндашувларини қўллаш орқали гаров таъминоти қийматини белгилашдаги аниқлик ортди ва баҳоловчилар учун эътибор қаратиладиган жиҳатлар стандарт сифатида белгилаб қўйилди.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish