Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Фазлиддин Ишкуватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1373
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Атаниязов Жасур Ҳамидович; иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддинович
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар молиявий фаолиятида ижтимоий мажбуриятларни бажариш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари давлат бюджетига тўланадиган дивиденддан чегириб ташлаш таклиф этилган;
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг фаолияти молиявий натижаларини баҳолашнинг рентабеллик РОЕ ва РОА кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмайдиган нисбий кўрсаткичлари молиявий мустақиллик коеффициенти 0.4 га ва левериж коеффициенти 1.5 га тенг бўлган мезонлар чизиқли моделлар асосида ишлаб чиқилган;
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда капиталнинг таркибий тузилишида қарз маблағларининг жами активларига нисбатан улуши 56 фоиздан, шундан узоқ муддатли қарз маблағлари 36 фоиздан оширмаслик асосланган;
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг трансформация қилиниши жараёнларида корхоналарни хусусийлаштириш ва бошқаришда Дуал услубиятини амалиётга жорий қилиш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар молиявий фаолиятида ижтимоий мажбуриятларни бажариш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари давлат бюджетига тўланадиган дивиденддан чегириб ташлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғриси”даги 166-сонли қарорида ўз аксини топган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 11 майдаги 03-18-8-374-сонли маълумотномаси). Натижада, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ижтимоий мажбуриятларни бажариш ва ижтимоий хизматларни кўрсатишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши белгилаб қўйилган, жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖни фаолиятини 2023 йилги бизнес режасида ижтимоий харажатлари 189,1 млрд.сўм, яъни 2022 йилга нисбатан 88 фоизга оширилган, давлат бюджетга тўлаб бериладиган дивиденд сўммасидан чегириб ташлаш назарда тутилган.
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг фаолияти молиявий натижаларини баҳолашнинг рентабеллик РОЕ ва РОА кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмайдиган нисбий кўрсаткичлари молиявий мустақиллик коеффициенти 0,4 га ва левериж коеффициенти 1,5 га тенг бўлган мезонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли молиявий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 11 майдаги 03-18-8-374-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида, акциядорлик жамияти рентабеллик кўрсаткичлари 2022 йил якунлари бўйича рентабелликлари РОЕ 8 фоизни, РОА 4,3 фоизни ташкил этиб, баланс қиймати бўйича жами мажбуриятлари сўммаси 31,6 трлн сўмни ташкил этган бўлиб жами баланснинг 48,7 фоизига етган ҳамда 2022 йилдаги соф фойда миқдори 2020 йилга нисбатан 1.12 трлн.сўмга ошган ҳамда 84 фоизга ўсган;
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда капиталнинг таркибий тузилишида қарз маблағларининг жами активларига нисбатан улуши 56 фоиздан, шундан узоқ муддатли қарз маблағлари 36 фоиздан оширмаслик таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли молиявий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 11 майдаги 03-18-8-374-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф бўйича, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 учун натижалари бўйича жами қарз маблағлари умумий баланс қийматининг 48.7 фоизигача оширилган бўлиб, қўшимча жами 9.3 трлн. сўмлик қарз маблағлари жалб қилинган, шундан, узоқ муддатли қарз 7,2 трлн. сўмни ёки умумий баланс қийматининг 31.7 фоизини ташкил этган;
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг трансформация қилиниши жараёнларида корхоналарни хусусийлаштириш ва бошқаришда Дуал услубиятини амалга жорий қилиш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш механизми “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “2023 йилгача Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газ саноатини ривожлантириш консепсиясини” ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 11 майдаги 03-18-8-374-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибидаги асосий корхоналарни фаолиятини бошқариш ва тартибга солишда тижорат банкларини жалб қилиш орқали молиявий фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ушбу корхоналарнинг молиявий фаолиятида барқарор айланма маблағларни шакллантириш, шунингдек, валюта рискларини бошқаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish