Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Анвар Таировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 коморбид беморлaрдa оғир кечишининг церебровaскуляр aсорaтлaри бирлaмчи профилaктикaси ёндашувлaрини тaкомиллaштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2462.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Ковальчук Виталий Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: С.Д.Aсфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади касалликнинг оғир ҳолатларида цереброваскуляр асоратларнинг бирламчи профилактикасига ёндашувларни такомиллаштириш орқали COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак-қон томир континуум касалликлари фонида COVID-19 оғир кечишида, узоқ вақт давомида беморларнинг иммобилизацияси, ўпканинг ноинвазив вентиляцияси фонида септик ҳолат ва пансинуситнинг ривожланиши сабабли мия веноз тромбозлари цереброваскуляр асоратлари структурасида ишемик инсультларга нисбатан устунлик қилиши исботланган; 
цереброваскуляр асоратлар ривожланиш хавфини балли баҳолаш орқали цитокин шторм, септик ҳолат, персистивловчи яллиғланиш, тромбоз биомаркерлари даражаси билан тромбопрофилактика режимини танлаш орасида коррелляцион боғлиқлик аниқланган;
юрак қон-томир коморбид касалликлари фонида оғир COVID-19 цереброваскуляр асоратларни ривожланишини прогнозлашда яллиғланиш маркерларининг (прокальцитонин, ферритин ва ИЛ-6) аномал даражаси  юқори прогностик кўрсаткич эканлиги аниқланган; 
COVID-19 оғир кечишида юрак-қон томир коморбид ҳолатлари, коагуляция ва яллиғланиш маркерлари тромбопрофилактика ўтказилган беморларда цереброваскуляр асоратлар ривожланишининг мутлақ ва нисбий хавфи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 20 июндаги 06/010-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 1 декабрдаги 03-5114-сонли хати юборилган): 
биринчи илмий янгилик: юрак-қон томир континуум касалликлари фонида COVID-19 оғир кечишида, узоқ вақт давомида беморларнинг иммобилизацияси, ўпканинг ноинвазив вентиляцияси фонида септик ҳолат ва пансинуситнинг ривожланиши сабабли мия веноз тромбозлари цереброваскуляр асоратлари структурасида ишемик инсултларга нисбатан устунлик қилиши исботланиб, бу ўз навбатида COVID-19 оғир кечишида коморбид касалликлар фонида цереброваскуляр асоратларни барвақт ташхислаш ва профилатикаси заруриятини юзага келтирганлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация ва интенсив терапия бўлимларида буйруқ (16.11.2022 й.; № 26-Т) билан ва халқаро JCI аккредитациясидан ўтган «Akfa Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази интенсив терапия ва неврология бўлимларида буйруқ (28.11.2022 й.; №19-пр) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 оғир кечишида юрак-қон томир коморбид касалликлар фонида профилактика алгоритмини қўллаш орқали цереброваскуляр асоратлар барвақт ташхисланган ва коронавирус инфекцияси тромботик оқибатлар сонини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги профилактика усулини амалга ошириш ҳажмига нисбатан ўртача йиллик тежаш қиймати: Сyil = ((Md х (А1 – А2) + К х (Х1 – Х2)) х С = ((100000 х (8-6) + 3000000 х (14-10)) х 6=73200000. Бу ерда Md - антикоагулянт ва антиагрегант профилактикаси ҳажмини танлаш учун диагностика усулининг ўртача нархи; A1 va A2 асосий ва таклиф қилинган вариантларда антикоагулянт ва антиагрегант терапиясини танлашдан олдин текширувлар сони; K - шифохонадаги битта ётоқ-кунининг ўртача нархи; X1 va X2 - асосий ва таклиф қилинган вариантларда беморнинг касалхонада даволанишининг ўртача давомийлиги; C - тавсия этилган Mdни амалга ошириш ҳажми билан таъминланган тромбопрофилактикани талаб қилувчи прокоагулянт ҳолатларнинг ўртача йиллик сони. Хулоса: таклиф қилинган профилактика усулида кунлик иқтисод қилиш қиймати 200 548 сўм бўлиши аниқланган.
иккинчи илмий янгилик: цереброваскуляр асоратлар ривожланиш хавфини балли баҳолаш орқали цитокин шторм, септик ҳолат, персистив яллиғланиш, тромбоз биомаркерлари даражаси билан тромбопрофилактика режимини танлаш орасида коррелляцион боғлиқлик аниқланганлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация ва интенсив терапия бўлимларида буйруқ (16.11.2022 й.; № 26-Т) билан ва халқаро JCI аккредитациясидан ўтган «Akfa Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази интенсив терапия ва неврология бўлимларида буйруқ (28.11.2022 й.; №19-пр) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тромбопрофилактика режими яллиғланиш ва тромбоз биомаркерлари билан корреляцион боғлиқлиги антикоагулянт ва антиагрегант терапияси алгоритмини ишлаб чиқиш учун имкон берди, COVID-19 билан касалланган беморларда ногиронлик ва ўлимни камайтиришда рационал ва индивидуал ёндашишга имкон берди. Мазкур алгоритм беморни стационар даволаш бўйича ва бирламчи тиббий ёрдам шифокорларнинг (УАШ, невропатолог) иш юкини  камайтиришга ҳам имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оғир COVID-19га чалинган беморларда касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш самарадорлигини ҳисоблашда, тромбопрофилактика алгоритми қўлланган гуруҳ ва стандарт даво-диагностик усуллари қўлланилган гуруҳ ўртасида COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўртача ётоқ кунлари сонида сезиларли фарқининг мавжудлиги аниқланган. Тадқиқот ўтказилаган клиникада тавсия этилган алгоритм бўйича тромбопрофилактика қўлланилган беморларда  тромбопрофилактика алгоритмидан фойдаланилмаган беморларга нисбатан ўртача 3,43 ётоқ кунини тежаш ҳисобига яллиғланиш ва тромбоз маркерларини ўрганиш учун ажратилган маблағлар тежалди. Хулоса: битта оғир кечаётган COVID-19 ҳолатида таклиф қилинган тромбопрофилактика алгоритми стационар давони ўртача 3,43 койко-кунга камайтиради ва 5 145 000 сўмни тежайди.
учинчи илмий янгилик: юрак қон-томир коморбид касалликлари фонида оғир COVID-19 цереброваскуляр асоратларни ривожланишини прогнозлашда яллиғланиш маркерларининг (прокалцитонин, ферритин ва ИЛ-6) аномал даражаси юқори прогностик кўрсаткич эканлиги аниқланиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация ва интенсив терапия бўлимларида буйруқ (16.11.2022 й.; № 26-Т) билан ва халқаро JCI аккредитациясидан ўтган «Akfa Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази интенсив терапия ва неврология бўлимларида буйруқ (28.11.2022 й.; №19-пр) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган беморларда гемостаз тизимида, юрак қон-томир коморбид касалликлари фонида тромботик асоратларни эрта ташхислаш ва адекват антикоагулянт ва антиагрегант терапияси беморларнинг цереброваскуляр асоратларни прогнозлаш ва олдини олишга эришилган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш оғир кечаётган коронавирус инфекциясига чалинган пациентларнинг даволаш ва профилактика сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Харажат-самарадорлик коэффициенти (XSK) қуйидагича ифодаланиши мумкин:XSK = effekt / xarajat= Cyil / Z = 73200000 / 7430000 = 9,85. Бу ерда Cyil – амалга ошириш ҳажми учун ҳисобланган диагностика усулларини ўртача йиллик тежаш қиймати; Z - антикоагулянт ва антиагрегант профилактикаси ҳажмини танлаш учун диагностика усулининг жами ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга ошириш харажатларининг нархи. Хулоса:COVID-19 оғир кечишида таклиф этилаётган усулнинг қўлланилиши натижасида самара (еффект) харажатларга кўра 9,85 баровар афзаллиги аниқланган. Бинобарин хар 1 сўм ҳаражатга 9,85 сўм ҳаражатлари тежалиши кутилади.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 оғир кечишида юрак-қон томир коморбид ҳолатлари, коагуляция ва яллиғланиш маркерлари тромбопрофилактика ўтказилган беморларда цереброваскуляр асоратлар ривожланишининг мутлақ ва нисбий хавфи аниқлаш асосида такомиллаштирилиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация ва интенсив терапия бўлимларида буйруқ (16.11.2022 й.; № 26-Т) билан ва халқаро JCI аккредитациясидан ўтган «Akfa Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази интенсив терапия ва неврология бўлимларида буйруқ (28.11.2022 й.; №19-пр) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: госпитализация қилинган SARS-Cov-2 ижобий натижали беморларни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик чора-тадбирларини такомиллаштириш, COVID-19нинг ўткир ва эрта реабилитацион даврида ўлим даражасини камайтиришга эришилган. Шунингдек, эрта реабилитацион даврда цереброваскуляр асоратлар ривожланиши хавфи юқори бўлган беморлар орасида 54,4%га  касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 оғир кечган 91,9% беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитокин шторм, септик ҳолат, персистив яллиғланиш маркерлари ва гемостаз тизимидаги ўзгаришларни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланиш ҳисобига тромботик асоратларни барвақт аниқлаш, COVID-19 оғир кечишида кузатилиши мумкин бўлган цереброваскуляр асоратларнинг олдини олиш орқали кўп харажатли ва қўшимча вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўллаш сарф харажатларни камайтиради: Д-Димер, тромбоцитлар сони ва фибриноген кузатилган барча беморларда аниқланди, ферритин 41,7% беморда, ИЛ-6 17,1%  беморда аниқланиб,  бу ўз навбатида даволаш самарадорлигини  80,48% дан 98,65% га оширган. Хулоса: коронавирус инфекцияси ўткир ва эрта реабилитацион даврларида COVID-19 ўтказган беморларда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 118000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish