Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Джахонгир Рузиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онкологик терапия жараёнида иммунологик коррекция усулларини оптималлаштириш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.14 – Онкология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib727.
Илмий маслаҳатчилар: Игнатов Петр Евгеньевич, биология фанлари доктори, профессор; Гафур-Охунов Мирза Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Гариб Феруз Юсупович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Полатова Джамиля Шогайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавфли ўсма касаликларида онкологик терапия жараёнида иммунологик коррекция усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хавфли ўсма пайвандланган тажриба хайвонларда ЭМРТТ паренхимал аъзолар (жигар, талоқ), гематологик, иммунологик кўрсаткичлар ва соматик ҳужайраларга салбий таъсир кўрсатмасдан фақат трансформацияланган ўсма ҳужайралар апоптозини кучайтириши сабабли уларнинг ўсиши ва оғирлигини камайишига олиб келиши исботланган;
илк бор тажрибада ЭМРТТ нинг тизимли таъсирида периферик қонда гемоглобин миқдори, лимфоцитлар умумий сони CD8+, CD20+ ва CD56 ҳужайралар сони ортиши фонида  базофиллар, моноцитлар CD3+, CD4+, ИРИ, CD95+ ва CD38+ ҳужайралар сонининг камайиши сабабли Т-ҳужайравий номутаносибликни  ижобий томонга бурилиши исботланган; 
илк бор кўкрак бези саратонидаги Т-ҳужайравий иммунтанқислик (CD8+, CD38+ ва CD95+  ҳужайралари сонининг ортиши фонида CD4+, ИРИ етишмовчилиги) ва зардобдаги ортган IgG ва ЦИК миқдорларининг кимё терапияга (КТ) нисбатан КТ+ЭМРТТ билан комплекс даволанганда ишонарли ўзгариши хамда бир қатор ижобий натижаларга (ўсманинг регрессияси кучайди, метастазлар кузатилмади) олиб  келиши исботланган;
илк бор Нer-2/neu мусбат кўкрак бези саратонидаги ҳужайравий иммунтанқислик ва гуморал бўғиндаги (ИЛ-1β, ИЛ-6, ИЛ-10, ФНО-а ва VEGF-A) цитокинлар миқдорининг кескин ортганлиги КТ+ЭМРТТ билан комплекс даволанганда кимё терапияга (КТ)  нисбатан ишонарли тарзда камайиши, ўсма ривожланишининг тўхташи хамда онкологик жараённинг объектив яхшиланишига олиб келиши асосланган;
илк бор турли хил хавфли ўсма холатларида онколитик терапияда иммунокоррегирловчи сифатида КТ+AБЛAСТ ни комплекс қўлланилиши кимё терапиянинг салбий таъсири ва зардобдаги цитокинлар (ФНО-а, ИЛ-6 ва VEGF-A) миқдорини кескин камайиши хамда ҳужайравий иммунтанқислик холатини меъёрлашувига  олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иммунология ва инсон геномикаси институти эксперт кенгашининг 2023 йил 2 февралдаги DSc5a-2/001-сон хулосагига кўра:
биринчи илмий янгилик: хавфли ўсмада онколитик даволаш паренхимал аъзолар (жигар, талоқ), гематологик, иммунологик кўрсаткичлар ва соматик ҳужайраларга салбий таъсир кўрсатмасдан фақат трансформацияланган ўсма ҳужайралар апоптозини кучайтириш жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Экспериментдаолинган илмий-амалий маълумотРеспублика ихтисослаштирилган онкология ва радииология илмий-амалий тиббиёт марказива унинг ҳудудий  филиалларида (Тошкент шахар ҳамда Тошкент ва Бухоро филалари) клиник синовларни ўтқазишга асос бўлган (Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техника ва стандартизация давлат маркази Призидиумининг қарори22.08.2019 й.,№ 25). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТОР қурилмаси орқали ўзгарувчан электромагнит тўлқинлар билан таьсир этиш хавфли ўсмаларда юзага келиши мумкин бўлган гематологик ва иммунологик асоратларсонини кескин минималлаштиради; 
• физиологик апоптозорқали хавфли ўсма жараёни регрессга учрайди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Онкологик касал билан беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики кўкрак бези саратони билан одатий даволинаётган беморга 2597762 сўм дори кимётерапияси учун сарфланади. Агар даволаниш курси 25% фоизга (2 курсга) қисқарган холатларни хисобга олсак, ишлаб чиқилган ёндашувнинг умумий иқтисодий самарадорлиги бир беморга 5195524 сўмни ташкил этади. Кўзатувларимиздаги 82 нафар бемор бўйича жами харажатларини камайтириш ҳисобига жамғарма миқдори 426  032 968 сўмни ташкил этди. Хулоса: янги ишлаб чиқилган ёндашувнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафаркўкрак бези саратони билан касалланган бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни5 195 524сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўрта частотали радио тўлқинидан фойдаланган ҳолда хавфли ўсмаларнинг мультимодал терапияси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 8н-з/355-сон маълумотномаси). мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома чоп этилган ва жорий этилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор хавфли ўсма касалликларида организмга ТОР қурилмаси ёрдамида ЭМРТТ нинг тизимли таъсирининг клиник ва иммунологик самарадорлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Экспериментдаолинган илмий-амалий маълумот Республика ихтисослаштирилган онкология ва радииология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий  филиалларида (Тошкент шахар ҳамда Тошкент ва Бухоро филалари) клиник синовларни ўтқазишга асос бўлган (Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техника ва стандартизация давлат маркази Призидиумининг қарори 22.08.2019 й., № 25). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: •хавфли ўсма жараёнларини даволашда  ўрта частотали радио тўлқинидан фойдаланиш жараённинг қайталаниши ва ривожланишини камайтиришга хизмат қилган. •ТОР қурилмаси орқали ўзгарувчан электромагнит тўлқинлар билан таьсир этиш хавфли ўсмалардаапоптозни кучайтириш орқали  жараённи регрессга учратади ва иммунологик барқарорликни таъминлайди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Онкологик касал билан беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали прейскурантига кўра, шифохонада кўкрак бези саратони билан 1 даволаниш курси учунодатий даволинаётган беморга 2597762 сўм дори кимётерапияси учун сарфланади. Агар даволаниш курси иккита курсга яъни,  25% фоизга қисқарган холатларни хисобга олсак,ишлаб чиқилган ёндашувнинг умумий иқтисодий самарадорлиги бир беморга 5195524 сўмни ташкил этади. Кўзатувларимиздаги 82 нафар бемор бўйича жами харажатларини камайтириш ҳисобига жамғарма миқдори 426  032 968 сўмни ташкил этди. Хулоса: янги ишлаб чиқилган ёндашувнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафаркўкрак бези саратони билан касалланган бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни5 195 524сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўрта частотали радио тўлқинидан фойдаланган ҳолда хавфли ўсмаларнинг мультимодал терапияси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 8н-з/355-сон маълумотномаси). мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома чоп этилган ва жорий этилган.
учинчи илмий янгилик: хавфли ўсма касалликларида ТОР қурилмаси ёрдамида ЭМРТТ тизимли таъсирининг клиник ва иммунологик самарадорлиги аниқланганлиги, ноқулай прогнозли кўкрак бези саратонини даволашда анъанавий даволаш билан бирга, ЭМРТТ нинг интеграциялашган усули ишлаб чиқилганлиги, касаллик авжланишининг олдини олиш имконини бериши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилинишиОлинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  Бухоро вилояти ва Тошкент шахар ва вилояти филиаллари бўйича  клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кўкрак бези саратонида ЭМРТТ комплекс қўллаш орқали беморларда даволаш натижалари сезиларли даражадаортади,кимётерапия натижасида кузатиладиганасоратлар енгил кечади, метастазлар ривожланиши кузатилмайди ва беморнинг хаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  вилоят филиалларининг прейскурантига кўра шифохонада 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики кўкрак бези саратони билан стандарт даволинаётган беморга 2597762 сўм дори кимётерапияси учун сарфланади. Агар даволаниш курси 25% фоизга (2 курсга) қисқарган холатларни хисобга олсак, ишлаб чиқилган ёндашувнинг умумий иқтисодий самарадорлиги бир беморга 5 195 524 сўмни ташкил этади. Кўзатувларимиздаги 82 нафар бемор бўйича жами харажатларини камайтириш ҳисобига жамғарма миқдори 426 032 968 сўмни ташкил этди. Хулоса: янги ишлаб чиқилган ёндашувнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни5 195 524сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўрта частотали радио тўлқинидан фойдаланган ҳолда хавфли ўсмаларнинг мультимодал терапияси» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 8н-з/355-сон маълумотномаси). мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома чоп этилган ва жорий этилган.
тўртинчи илмий янгилик: Нer-2/neu мусбат кўкрак бези саратонида ҳужайравий иммунтанқислик ва гуморал бўғиндаги (ИЛ-1β, ИЛ-6, ИЛ-10, ФНО-а ва VEGF-A) цитокинлар миқдорининг кескин камайиши, цитокинлар (ФНО-а, ИЛ-6 ва VEGF-A) миқдорини кескин камайиши ҳамда ҳужайравий иммунтанқислик ҳолатининг меъёрлашувига  олиб келиши аниқланганлиги касаллик патогенезининг янги жиҳатларини очиш имконини бериши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  Бухоро вилояти ва Тошкент шахар ва вилояти филиаллари бўйича  клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли хил хавфли ўсмаларда одатий онколитик терапия жараёнидамаҳаллий иммуномодуляторларни қўллаш орқали беморларда даволаш натижалари сезиларли даражада яхшиланади, беморнинг хаёт сифатини яхшилайди хамда онколитик терапия жараёни кам асоратлар билан енгил кечади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич:  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  вилоят филиалларининг прейскурантига кўра шифохонада 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики кўкрак бези саратони билан стандарт даволинаётган беморга 2597762 сўм дори кимётерапияси учун сарфланади. Агар даволаниш курси 25% фоизга (2 курсга) қисқарган холатларни хисобга олсак, ишлаб чиқилган ёндашувнингумумий иқтисодий самарадорлиги бир беморга5195 524 сўмни ташкил этади. Кўзатувларимиздаги 82 нафар бемор бўйича жами харажатларини камайтириш ҳисобигажамғарма миқдори 426 032968 сўмни ташкил этди. Хулоса: янги ишлаб чиқилган ёндашувнингамалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни5 195 524сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Хавфли ўсмаларини даволашда оптималлаштирилган иммунокоррегирловчи ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни   соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирли илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан берилган 2022 йил 6 июндаги 8н-з/355-сон маълумотномаси.
бешинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг ахамияти беморларда хавфли ўсмалар ривожланишини секинлаштириш, даволаш чора-тадбирларида оптималлаштирилган иммунокоррегирловчи ёндашувни қўллаш орқали онколитик асоратларнинг камайишига хамда иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  Бухоро вилояти ва Тошкент шахар ва вилоят филиаллари бўйича  клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли хил хавфли ўсмаларда белгиланган онколитик терапия жараёнидамаҳаллий иммуномодуляторларни қўллаш орқали беморларда даволаш натижалари сезиларли даражада яхшиланади, хамда онколитик терапия жараёни кам асоратлар билан енгил кечади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  Тошкент вилоят филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики Юмшоқ тўқималар саркомаси билан даволаниётган беморга дори дармонли кимётерапияга 11 958 400 сўм сарфланади. Даволаниш курси 25% фоизга қисқарган холатларни хисобга оладиган бўлсак ишлаб чиқилган ёндашувнинг умумий иқтисодий самарадорлиги бир беморга 3 907 400 сўмни ташкил этади. 55 нафар кўзатувимиздаги беморларни жами харажатларини камайтириш ҳисобига жамғарма миқдори 214907000 сўмни ташкил этди. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази  вилоят филиалларининг прейскурантига кўра шифохонада Ўпка саратони билан даволаниётган 1 нафар беморга 1 курс дори дармон кимётерапиясига 8 миллион 293 минг сўм сарфланади. Стандарт бўйича даволаниш курси 25% фоизга қисқарган холатларни хисобга оладиган бўлсак, ишлаб чиқилган ёндошувнинг умумий иқтисодий самарадорлиги бир беморга 16 млн 586 минг сўмни ташкил этади.  59 нафар бемор бўйича ўтқазган кузатувимизда жами харажатларини камайтириш ҳисобига жамғарма миқдори 978 млн 574 минг сўмни ташкил қилди. Хулоса: янги ишлаб чиқилган ёндашувнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар Юмшоқ тўқималар саркомаси билан касалланганбеморни даволашда иқтисодий самара 11 958 400  сўмни ташкил этади;  Ўпка саратони билан даволаниётганбемор ҳисобига жами маблағларни 16 586 000  сўмга тежаш имконини беради. Илмий янгиликданкенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Хавфли ўсмаларини даволашда оптималлаштирилган иммунокоррегирловчи  ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни  соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирли илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан берилган 2022 йил 6 июндаги 8н-з/355-сон маълумотномаси.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish