Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирмухамедов Темур Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Церебрал-гемодинамик бузилишлари билан кечадиган параноид шизофрениянинг клиник-психопатологик аспектлари», 14.00.18 - Психиатрия ва наркология, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib275.
Илмий раҳбарлар: Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Жанна Авзаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт  академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳамроҳ цереброваскуляр бузилишлари бор параноид шизофрения билан касалланган беморларда клиник-психопатологик  жиҳатларини ўрганиш ва терапевтик ёндашувни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
параноид шизофрения билан оғриган ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор беморларда нейрокогнитив пул етишмовчилиги хисобига ривожланган семантик ҳотира бузилиши аникланган;
ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда психопатологик бузилишлар вектори дефицитар белгилар томонига силжиши аниқланган; 
ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда апатия ва абулия сабабли ижтимоий адаптациянинг оркага кайтмас бузилиши аниқланган;
бош мия-гемодинамик касалликлар фонида параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив бузилиш терапияси антиоксидантлар (этилметилгидроксипиридин) куллаш билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 25 майдаги 03/33-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: бош мия церебрал гемодинамик бузилишлари бўлган параноид шизофрения касалланган беморларда кузатиладиган ижтимоий фаолияти издан чиқиши, ҳаёт сифатини ёмонлашиши, эмоционал интеллектнинг сусайиши билан боғлиқ муаммолар асосида когнитив спектр бузилишлари сабаб эканлиги исботланган. Бош мия церебрал гемодинамик бузилишлари бўлган параноид шизофрения касалланган беморларда когнитив функцияларини баҳолаш учун кулланиладиган сўровнома мослаштириб ва бу сўровнома  асосида когнитив бузилишларни эрта ташҳисини амалга оширилган. Нейрокогнитив соҳанинг дисфункциясини эрта аниқлаш аниқлаш учун терапевтик чора-тадбирларини шаҳсийлаштиришга имкон беради, шунингдек, ижтимоий фаолиятини яҳшилаш учун қаратилган терапевтик усуллар доирасини кегайтиришга имкон беради. Беморлар учун ишлаб чиқилган нейрокогнитив сўровноманинг мавжудлиги, шунингдек, қупол негатив психопатологик бузилишларини олдини олиш учун, беморларни реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексидаги муаммоларни ҳал қилишда тизимли ёндашувни амалга оширишга имкон беради. Тиббий ёрдам ва касалхонага ётказишга эҳтиёжининг ишига олиб келади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нейрокогнитив бузилишларни диагностика жараёнини оптималлаштириш ва диагностика тадбирларни ўтказиш вақтини қисқартириш, даволаш самарадорлиги ва асоратларнинг сонини камайтиришда натижа берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қўйидагилардан иборат: 1) параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни баҳолаш учун мослаштирилган тестларни жорий этиш нейрокогнитив бузилишларни эрта ташҳислашга ёрдам беради. Когнитив соҳанинг дисфункциясини эрта аниқлаш терапевтик тадбирлари шаҳсийлаштиришга имкон беради, шунингдек, ижтимоий фаолиятини яхшилашга қаратилган терапевтик усуллар доирасини кенгайтиришга имкон беради; 2) беморлар учун ишлаб чиқилган нейрокогнитив сўровноманинг мавжудлиги, шунингдек, чуқур салбий психопатологик узгаришларни олдини олиш чора-тадбирларини оптималлаштирнишга, яни беморларни реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексидаги муаммоларни ҳал қилишда тизимли ёндашувни амалга оширишга имкон беради ва натижада тиббий ёрдамдан фойдаланиши ва касалхонага ётқизишга бўлган эҳтиёж қамайди. Ҳулоса: иқтисодий самарадорлиги тиббиёт муолажаларидан 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 164 минг сўмга мослаштирилган сўровномани жорий этиш ҳисобига ҳаражатларини камайтиришда намоён бўлди.
иккинчи илмий янгилик: ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда психопатологик расмини таҳлил қилиш натижасида шуни курсатадики, ушбу гуруҳдаги беморларда етишмовчиллик белгилари сезиларли даражада юқори бўлган. ДЭ 1(БСИ2 ) ва ДЭ 2(БСИ 2) бўлган беморларда анергия ва фикрлаш бузилишлари каби кўрсаткичлар сезиларли даражада чуқур салбий ўзгаришларни кўрсатди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда нейрокогнитив ўзгаришларини баҳолаш учун мослаштирилган сўровнома ишлаб чиқиши ва ундан фойдаланиш натижасида уларни ўз вақтида даволаш имконини берди. Бу эса ўз навбатида ижтимоий фаолиятини яҳшилаш ёрдам беради ва иқтисодий самарадорлигининг таърифи тўлиқ давлат таъминотида бўлган касалхонада ҳар бир беморга тўланадиган харажатларни ҳисоблашга асосланади. Бир беморга мутлақ давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган шифохонанинг йиллик иқтисодий самарадорлигининг кунига ётоқлар сонининг 39% қисқартириш ва йилига ўртача 2,8 мартагача касалхонага ётқизилганларнинг камайишига намоён булади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қўйидагилардан иборат: ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда ижтимоий интеллектнинг кўп мезонларни баҳолаш учун таклиф қилинган сўровномадан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигининг устунворлигини шифоҳона шароитида ҳаражатларни тежашан (тўшак/кун) ремиссия сифатини яҳшилашга ва шифоҳонага ётказиш феноменини камайтиришга эришдик. Шундай қилиб, амбулатор психиатрия ҳизмати шароитида кунига 1193,9 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин бўлди. Бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларининг ярим йиллик ва бир йиллик иқтисодий харажатларни сезиларли даражада камайтирди. Ҳулоса: сўровномага киритилган жалб қилинган ресурслардан максимал даражада самарали фойдаланган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаражатларини камайтириш ҳисобига психиатрия шифоҳонасига зиммасига тушадиган муҳим иқтисодий маблағларини камайтириш учун самарадорликни 29825,0 сўмга камайтириш ҳар бир бемор учун иимконини беради.
учинчи илмий янгилик: ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда бош мияда церебрал-гемодинамик бузилишлари билан бирга келадиган “визуал-конструктив праксис”, “семантик ҳотира” каби нейрокогнитив бузилишларида кўрсаткичларининг ўлчовли ҳусусиятларида ҲСА, БСА ВА ПА реактивлиги билан боғлиқлигини аниқланди. Дисциркулятор энцефалопатиянинг турига қараб ноёб нейрокогнитив профилни урганш ва индивидуал равишда когнитив функцияларни тиклаш мақсадида терапевтик чора-тадбирларни шаҳсийлаштириш учун ёрдам беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: урганиб чиқилган беморлар гуруҳи бўйича салбий кўрсаткичлар шуни курсатадики, асосий гуруҳдаги беморлар ўртасида “аффектив текисланиши”, “ҳиссий қашқоқлиги” каби индикаторлар 46,3% ва уларнинг баллар 6,3 ва 7,2 ташкил қилди. Бу курсаткичлар ўз навбатида “SANS” ва “SAPS” шкаласи бўйича юқори баллни ташқил этди. Асосий гуруҳдаги беморлар орасида “апатик” ва “иродасизлик” курсаткичларнинг интенсивлиги ёки зўравонлиги баланд балл билан тавсифланди ва ушбу гуруҳдаги беморларнинг 62,3% тенг бўлди. Назорат гуруҳидаги беморларниг 53,2% ҳудди шундай кўрсаткични ташкил қилди. Фикрлашнинг “Абстракция бузилиши” кўрсаткичи 69,5% ташкил қилди ва асосий гуруҳдаги беморларга нисбатан юқори бўлди. Бошқа кўрсаткичлар бўйича сезиларли фарқлар кузатилмади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қўйидагилардан иборат: анкета-сўровномада қўйилган маблағлардан максимал даражада фойдаланиш билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳаражатларини камайтириш, олдини олиш муолажалари даражасини пасайтириш ва психиатрия шифоҳоналарига сезиларли иқтисодий маблағларни камайтириш имконини беради. Клиник ремиссиянинг сифатий курсаткичини 24 кун давомида ётоқ/кунлар сонига нисбатан қисқаради ва иқтисодий самарадорликка эришилади. Шунингдек, ҳар бир бемор учун 29825,0 сўмга арзонлашади. Ҳулоса: анкета-сўровномага киритилган ресурслардан максимал даражада самарали фойдаланган ҳолда тиббий ёрдам курсатиш ва ҳаражатларини камайтириш ҳисобига психиатрия шифоҳоналари зиммасига тушадиган муҳим иқтисодий самарадорликни 29825,0 сўмга камайтириш ҳар бир бемор учун иимконини беради. 
тўртинчи илмий янгилик: бош мия церебрал гемодинамик бузилишлари бўлган параноид шизофрения касалланган беморларда беморларда ижтимоий фаолият даражасининг пасайиши (эмпатия, ҳатти-харакатларнинг ўзгаришлари, когнитив элементлари) сезиларли даражасида қайд этилди ва натижасида реабилитация потенциалининг пасайиши аниқланди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эшитиш-нутқ хотираси каби нейрокогнитив спектрнинг кўрсаткичларига сезиларли статистик ўзгаришлар таъсир кўрсатди, бу эрда ўртача кўрсаткич 9,36+/- 4,2 ишончлилик (р<0,05), дастлабки текширувда 7,06+/-2,34, ишчи ҳотира кўрсаткичидаги ўзгаришлар, ўртача қиймат 4,23 +/-2,03, аҳамиятлилик (р<0,001) эди. Антиоксидант терапия ёрдамида бир вақтнинг ўзида бош мияда гемодинамик ўзгаришлари бўлган параноид шизофрения билан касалланган беморларнинг клиник психометрик кўрсаткичларида статистик жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатмайди, бироқ айни пайтда ҳотира жараёнлари ва эътибор функцияларида бузилиши таъсир қилади ва унинг самарадорлигини статистик жиҳатдан сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, бош мияниг ишемик соҳаларида микроциркуляция жараёнинги яхшилаш муҳим чора-тадбир  ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қўйидагилардан иборат: ҳамроҳ церебрал-гемодинамик бузилишлари бор параноид шизофрения билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни баҳолаш учун ишлаб чиқилган ва мослаштирилган анкета - сўровномадан фойдаланиш натижасида касалликнинг дастлабки босқичларида когнитив бузилишларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида даволлаш имконини беради. Ушбу маҳсус анкета - сўровнома беморларниг бош мияда церебрал-гемодинамик бор бузилишлари учун ишлаб чиқилди. Неврологик ва руҳий патология бор беморларда ижтимоий фаолиятни сақлаш учун ёрдам беради. Иқтисодий самарадорликнинг таърифи тўлиқ давлат таъминотида бўлган касалхонада ҳар бир беморга тўланадиган харажатларни ҳисоблашга асосланади. Касалхонага ётқизилганлар сони (3,9). Таклиф этилаётган сўровноманинг иқтисодий самарадорлиги (кунига ётоқлар сонининг 39% га қисқариши ва йилига ўртача 2,8 мартагача касалхонага ётқизилганларнинг камайишини) ташкил қилади. Ҳулоса: иқтисодий самара тиббий муолажаларидан мослаштирилган сўровномани жорий этиш ҳисобига 164 минг сўмга харажатларини камайтиришга намоён бўлди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish