Sayt test rejimida ishlamoqda

Михманова Султаной Хаятуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ҳомиладор аёлларда буйрак яллиғланиш касалликларини халқ табобати услуби билан даволаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимиё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/K631.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Аҳмадалиев Маҳаммаджон Аҳмадалиевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К.60.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вахидович, кимё фанлари доктори, профессор; Маматқулова Сурайёхон Абдусаматовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим доривор ўсимликлар асосида ҳомиладор аёлларда буйрак яллиғланиши касаллигини даволаш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш, уларнинг кимёвий таркиби ва хоссаларини аниқлаш ҳамда ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Аскалсий” ва “Асшифо” озиқ-овқат қўшилмаларининг антиоксидантлик фаоллигини аниқлаш натижасида “Аскалсий” озиқ - овқат қўшилмасининг антиоксидантлик фаоллиги нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“Аскалсий” ва “Асшифо”  озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия методи орқали аниқланган;  
“Аскалсий” ва “Асшифо” озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги сувда эрувчи витаминлар миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси усулида аниқланган;          
“Аскалсий” ва “Асшифо” табиий янги озиқ-овқат қўшилмаларига кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича товар кодлари ишлаб чиқилган;
олиб борилган клиник тадқиқотлар мазкур озиқ-овқат қўшилмалари ҳомиладор аёлларда учрайдиган буйрак яллиғланиши билан касалланган беморларни даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айрим озиқ-овқат қўшилмаларини улардан ажратиб олинган биологик фаол моддалар кимёвий таркиби ва тузилиши асосида синфлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Аскалсий” ва “Асшифо” озиқ-овқат қўшилмаларининг ҳомиладор аёлларда учрайдиган буйрак яллиғланиш касаллигига қарши курашиш хусусиятга эга эканлиги аниқланиб, мазкур озиқ-овқат қўшилмалари учун ресепт ва ташкилот стандарти (Ц 23424257-01:2020) ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 20 майдаги санитария-эпидемиологик хулосаси ва 2020 йил, 3 сентябрдаги № 06.8/1244 сонли хати). Натижада, ҳомиладор аёлларда учрайдиган буйрак яллиғланиш касаллигига қарши ишлатиладиган озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш имконини берган;
“Аскалсий” ва “Асшифо” озиқ-овқат қўшилмаларига кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича “тухум пўстлоғи, суяк талқони ва айрим доривор ўсимликлар уруғи асосида тайёрланган, таркибида лазер нурлари ёрдамида фаоллаштирилган калсий, магний ва фтор табиий минераллари, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари сақлаган капсула шаклидаги табиий озиқ-овқат қўшилмаси” учун – 1212 99 950 5 янги товар коди божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 23 декабрдаги №16/05-22-0743 сон маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish