Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Жамшид Ражаббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик товон синдромида оёқларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2902. 
Илмий раҳбар: Бафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Щегалев Александр Андреевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндоваскуляр аралашувларни ҳисобга олган ҳолда даволашнинг дифференциал ёндашув усули орқали диабетик товон синдромида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
диабетик товон синдромида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволашнинг анъанавий усулининг камчиликлари ўрганилган;
диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемиясида оёқларнинг зарарланган артериал қон томирларининг шикастланиш даражаси ва локализациясини ҳисобга олган ҳолда беморларни ташҳислаш ва даволашда ангиографик аралашувларнинг ўрни ва роли ўрганилган;
диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларда мучаларнинг ампутацияси сонини камайтириш позициясидан даволашнинг миниинвазив усулларини танлаш имкониятини аниқланган;
тадқиқотнинг олинган натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш тактикасининг оптимал алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 10 июндаги №23-z/036 сон хулосасига кўра: 
диабетик товон синдромида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволашнинг анъанавий усулининг камчиликларини ўрганиш, вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқилишига замин яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №5/2), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №8/3) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.12.2022 й.; №9/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ўтказилган тадқиқотлар асосида диабетик товон синдроми билан оёқлар критик ишемияси бўлган беморларни даволашнинг анъанавий усули натижалари ўрганилиши вужудга келиши мумкин асоратларни оқибатини олдини олиш усулларини такомиллаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик товон синдроми фонида оёқларнинг критик ишемияси учун оёқ томирларининг 3 поғонага шартли равишда ажратилган эндоваскуляр аралашувлардан тизимли фойдаланиш, оёқларнинг критик ишемиясини даволашда,   келажакда кўп харажатни талаб қиладиган текширув ва терапевтик тадбирларни ўтказишни заруриятини имкон берган. Хулоса: диабетик товон синдроми фонида оёқларнинг критик ишемияси учун оёқ томирларининг 3 поғонага шартли равишда ажратилган ҳолда эндоваскуляр аралашувлардан тизимли фойдаланиш усули ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 750 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Диабетик товон синдромида оёқларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 6 мартдаги 04/1474-сон хат юборилган. Илмий янгиликнинг моҳияти: диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемиясида пастки мучаларнинг зарарланган артериал қон томирларининг шикастланиш даражаси ва локализациясини ҳисобга олган ҳолда беморларни ташҳислаш ва даволашда ангиографик аралашувларнинг ўрни ва роли ўрганилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: оёқларнинг критик ишемияси билан диабетик товон синдроми бўлган беморларни даволашда рентгенендоваскуляр диагностика усулини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик тактикасига дифференциал ёндашиш ушбу тоифадаги беморларни даволаш натижаларини яхшилашга ёрдам бериб, стационарда даволаниш кунларининг ўртача давомийлиги 14±2,5 дан 8±1,8 кунгача, ўлим даражасини 6,1% дан 2,1% гача камайишига олиб келиш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №5/2), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №8/3) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.12.2022 й.; №9/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: оёқларнинг критик ишемияси билан диабетик товон синдроми бўлган беморларни даволашда рентгенендоваскуляр диагностика усулини қўллаб ва қўлламасдан даволашни ўтқазилиши натижаларининг қиёсий таҳлили, даволаш усулининг мақбул алгоритми ишлаб чиқилиши имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемиясида зарарланган артериал қон томирларининг шикастланиш даражаси ва локализациясини ҳисобга олган ҳолда беморларни ташҳислаш ва даволашда ангиографик аралашувлардан фойдаланиш беморларни чуқур ногиронликга олиб келувчи операциялар сонини кескин камайишига замин яратиш имконини берган. Хулоса: оёқларнинг критик ишемияси билан диабетик товон синдроми бўлган беморларни даволашда рентгенендоваскуляр жарроҳлик муолажаларидан фойдаланишнинг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини    540 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни     390 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Диабетик товон синдромида оёқларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 6 мартдаги 04/1474-сон хат юборилган.
оёқларнинг критик ишемияси билан диабетик товон синдроми бўлган беморларни даволашда оёқларнинг критик ишемиясининг оғир даражасида, диабетик товон синдроми фонида оёқ томирларида бажариладиган ангиографик текширув ва эндоваскуляр аралашувлардан 4- 5 суткадан сўнг кўрсатмага асосан радикал операцияларнинг бажарилиши,  сон соҳасидаги ампутацияни 1,5% дан нолга, товон ампутациясини 21,2% дан 19,1% гача, қайта ампутацияни 4,5% дан нолгача камайтиришга кўмаклашган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №5/2), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №8/3) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.12.2022 й.; №9/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эндоваскуляр ташҳисотдан фойдаланиш ва эндоваскуляр аралашувлардан 4-5 суткада  радикал операцияларни  қўллаш, пастки мучаларнинг юқори ампутацияларини камайтириб, мучалрнинг пастки ҳамда кичик ампутациялари билан чекланган ҳолда, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш тактикасининг оптимал алгоритмидан фойдаланиш беморнинг шифохонада даволаниш муддатини 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 900 000 сўмга камайтирди (БВКТТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 180 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: таклиф қилинган диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш тактикасининг оптимал алгоритмининг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Диабетик товон синдромида оёқларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 6 мартдаги 04/1474-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти оёқларнинг критик ишемияси билан диабетик товон синдроми бўлган беморларни даволашда рентгенендоваскуляр жарроҳлик муолажаларидан фойдаланишда таклиф қилинган оптимал алгоритмни қўллаш (сиролимус қопламали баллон орқали томирларнинг балонли дилатацияси, сон артерияси балонли ангиоплатикасидан кейинги сақланган 40-50%  ли резидуал стеноз ҳолатларида стентлаш амалиётини бажарилиши, оёқларнинг дистал артерияларида фақатгина баллонли ангиопластикадан фойдаланиш)  оёқларнинг болдир қисми ампутацияларини 66,6% дан 12,8% гача камайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №5/2), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №8/3) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.12.2022 й.; №9/1) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эндоваскуляр ташҳисотдан фойдаланиш ва миниинвазив жарроҳлик аралашувлар усулини танлаш: товоннинг зарарланган дистал томирлари ҳажмини инобатга олган ҳолда ангиопластика, стентлаш ва реканализация,  4-5 суткадан сўнг радикал операцияларнинг бажарилиши пастки мучалар критик ишемиясининг оғир даражаларида беморларни ногиронликга учраш фоизини кескин камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш тактикасининг оптимал алгоритмидан фойдаланиш беморнинг шифохонада даволаниш муддатини 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 900 000 сўмга камайтирди (БВКТТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 180 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: таклиф қилинган диабетик товон синдроми фонида пастки мучаларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш тактикасининг оптимал алгоритмининг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Диабетик товон синдромида оёқларнинг критик ишемияси бўлган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 6 мартдаги 04/1474-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish