Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузова Лола Халимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиперпаратиреозда кариес ва нокариоз касалликларининг клиник ва таркибий ўзгаришлари, профилактика ва даволаш усуллари», 14.00.21 – Стоматология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3РhD/Tib1439. 
Илмий рахбар: Ирсалиев Хуснитдин Ибрагимович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Сиддик Шарифович тиббиёт фанлари доктори; Муртазаев Саидазим Саидазамович, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гиперпаратиреозда, тишларнинг кариес ва нокариоз касалликларида клиник  ва таркибий  ўзгаришларини ўрганиш, олдини олиш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба кенг қамровли клиник, стоматологик, морфологик, биокимёвий тадқиқотлар асосида паратиреоид безлар дисфункцияси тишларнинг таркибий (кариес ва нокариоз) зарарланишига олиб келиши асосланган;
 паратиреоид безлар дисфункциясида паратгормон миқдори беморларнинг ёши, қондаги фолликулстимулловчи гормон (ФСГ) ва кальций миқдори билан корреляцион  боғлиқлик мавжудлиги ўрганилган;
 гиперпаратиреозда тиш қаттиқ тўқимаси: эмалнинг зарарланиши, эмал резистентлигининг пасайиши, пародонтдаги патологик ўзгаришлар, дентин найчаларининг бўшашига олиб келганлиги кузатилган;
 паратиреоид без дисфункцияси сабабли ривожланган кариес ва нокариоз тиш касалликларининг олдини олиш ва даволашнинг янги усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 26 апрел март №23-z/025 сон хулосасига кўра:
илк маротаба кенг қамровли клиник, стоматологик, морфологик, биокимёвий тадқиқотлар асосида паратиреоид безлар дисфункцияси тишларнинг таркибий (кариес ва нокариоз) зарарланишига олиб келиши асосланди; клиник, стоматологик, морфологик, биокимёвий таҳлиллар асосида гиперпаратироидизмда кариес ва нокариоз касалликлари ривожланишининг этиопатогенетик хусусиятлари аниқланди, касалликларни эрта ташхислаш ва кечишини прогнозлашнинг тавсия этилган диагностик ва прогностик мезонлари  ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, шу орқали бирламчи профилактик ёрдами фаолиятини такомиллаштириш имконини берди. Oлинган илмий-амалий тадқиқотлар Бухоро вилояти  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (26.09.2022й.; №117) ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (14.10.2022й.; №58) билан марказ ва унинг ҳудудий  филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:олинган натижалар амбулатор беморларни комплекс даволаш усулининг ижтимоий самарадорлиги, даволаниш муддатларини қисқартирди, меҳнат қобилияти яхшиланди, замонавий дори дармонларнинг физик-кимёвий хусусиятларини баҳолаш ва оғиз бўшлиғида юзага келадиган асоратларни эрта аниқлаш ва олдини олиш орқали ногиронликни камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги даволаш усулини жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 720 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 15,5 фоиз беморларда қайта даволаш муолажаси амалга оширилади). Қайта даволаш амалиёти даражасини 15,5 фоиздан 10 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 720  000 сўм иқтисод қилинuган, демак бир нафар бемордан 720  000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 25 920 000 сўмни ташкил этади. Хулоса:Илмий тадқиқотлар паратироид безлари дисфункцияси бўлган кариес ва нокариоз  касалликларни эрта комплекс даволаш ва асоратларни олдини олиш учун ташхисни яхшилашга қаратилган. Тадқиқотлар натижасида янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 440 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 480 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. “Гиперпаратиреозда кариес ва нокариоз касалликларининг клиник ва таркибий ўзгаришлари, профилактика ва даволаш усуллари” илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти 2022 йил 20 сентябрдаги 04/3889-сонли хат юборилган.
Гиперпаратиреозда паратгормон миқдори беморларнинг ёши, қондаги фолликулостимулловчи гормон ва кальций миқдори билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган; узоқ динамик кузатувга асосланиб паратироид безлари гиперфункцияси билан боғлиқ тишлар деструкциясининг ўзига хос хусусияти ва аниқ клиник мезонлари асосий касалликнинг оғирлик даражаси билан корреляцияланиб, қондаги таҳлилларида ӯзида акс эттирди. Олинган илмий-амалий тадқиқотлар Бухоро вилояти  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.09.2022й.; №117) ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (14.10.2022 й.; № 58) билан амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гиперпаратиреозда кариес ва нокариоз касалликларининг клиник ва таркибий ўзгаришларида  тишлардаги клиник белгиларни ҳисобга олган ҳолда  ватанимизда ишлаб чиқарилган дори воситаталари билан даволаш кўрсаткичларининг юқори ижтимоий самарадорлиги яқин ва узоқ муддатдан кейин кузатув натижалари билан тасдиқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: мамлакатимизнинг қишлоқ туманларида гиперпаратиреозда кариес ва нокариоз касалликларга чалиниш билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу касалликлар билан учраш даражасини камайтириш ватанимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари билан даволаш ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг даволашдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, қуйидагича: қайта кўрик – 50 000 сўм; қайта стоматологик муолажалар – 100 000 сўм; дори- дармонлар харажати – 150 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 300 000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 5, умумий иқтисодий самарадорлик эса 480 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги усулни амалиётга жорий қилиниши, тиш қаттиқ тўқималарида кариоз ва нокариоз  касалликлар олди олиниб бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 720 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 480 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Oлинган илмий-амалий тадқиқотлар Бухоро вилояти  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (26.09.2022й.; №117) ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (14.10.2022й.; №58) билан марказ ва унинг ҳудудий  филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди.
Гиперпаратиреозда илк бор тиш қаттиқ тўқималари: эмалнинг зарарланиши, эмаль резистентлигининг пасайиши, парадонтдаги патологик ўзгаришлар, дентин найчаларининг бўшашига олиб келиши кузатилган; илмий янгиликларнинг амалиётга тадбиқ этилиши тиш қаттиқ тўқималари: эмалнинг зарарланиши, эмал резистентлигининг пасайиши, парадонтдаги патологик ўзгаришлар ташхисларида мавжуд дастурларнинг таҳлили стоматолог, эндокринолог ва умумий амалиёт шифокорлари учун паратиреоид безлар гиперфункцияси сабабли ривожланган тишнинг таркибий ўзгаришларини ташхислаш алгоритмини яратишга имкон берди. Олиб келиши мумкин бўлган хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала ва шу асосда яратилган дастур танланган даволашнинг хавфсиз усулларини танлаш, гиперпаратиреозда беморларнинг аҳволини динамикада текшириб бориш учун мӯлжалланган ва шунингдек бу дастур бошқа сохаларда ҳам қӯлланилиши мумкинлигини кўрсатади. Oлинган илмий-амалий тадқиқотлар Бухоро вилояти  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (26.09.2022й.; №117) ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (14.10.2022й.; №58) билан марказ ва унинг ҳудудий  филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар паратироид безларининг гиперфункцияси билан ўзаро боғланган тишлардаги тизимли ўзгаришларнинг ўзига хос белгиларини аниқлашга имкон берадиган омиллар аниқланиб, профилактика мезонларини такомиллаштиришни таҳлил қилиш имконини берди. Юқоридаги натижалар стоматологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш учун ёрдамга муҳтож беморлар контингентини аниқлаш учун ҳам ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 720 000 сўм иқтисод қилинди (ҳар хил эндокринологик даволаш муолажалари амалиёти пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 15,0% (асосий касаллик фони беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  2 800 000 сўмга иқтисод қилади).  Хулоса:  янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 800 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 440 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Oлинган илмий-амалий тадқиқотлар Бухоро вилояти  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ 26.09.2022 й. №117 ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ 14.10.2022 й. № 58 билан амалиётига жорий этилди.
Паратироид безлари дисфункцияси билан кариес ва нокариоз  тиш касалликларининг олдини олиш ва даволашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган; гиперпаратиреоз қайд қилинган беморларда ёш чекловларисиз узоқ муддатли профилактика мақсадида ҳамда яллиғланиш жараёнларининг шаклланишини амбулатор-поликлиника шароитида эрта ташхис қўйиш ва эрта бартараф этиш учун мутахассислараро кенг қамровли тезкор ёндашув асослари яратилган.   Oлинган илмий-амалий тадқиқотлар Бухоро вилояти  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (26.09.2022й.; №117) ҳамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича  буйруқ (14.10.2022й.; №58) билан марказ ва унинг ҳудудий  филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар гиперпаратироидизм билан касалланган беморлар  тишларида таркибий ўзгаришлар аниқланган беморларда кариес ва нокариоз касалликлари ривожланишини олдини олиш,эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юкоридаги даволаш усуллари ушбу контингент беморларга стоматологик ёрдамни ташкил килиш хамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат килади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15 кундан 10 кунга (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори  1 360 000 сўмга камайтирди Бухоро вилоят эндокринология диспансерининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 107 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 535 000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 250 000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 10 400 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 7 800 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 6 400 000 сўм. Жами: 14 200 000 сўм).       Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 7 800 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 6 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Наврузова Лола Халимовнанинг «Гиперпаратиреозда кариес ва нокариоз касалликларининг клиник ва таркибий ўзгаришлари, профилактика ва даволаш усуллари» илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти 2022 йил 20 сентябрдаги 04/3889-сонли хат юборилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 7 800 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 6 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish