Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонова Гулафзал Узбекбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилган чақалоқлар ўлимида бош мия тузилмаларининг морфологик жиҳатлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2274.
Илмий раҳбар: Жуманов Зиядулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Исраилов Ражаббай, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Реймназарова Гулсара Жамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилган чақалоқлар ўлимида бош мия тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларини, унинг танатогенетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилиб вафот этган чақалоқларда бош мия ярим шарлари пўстлоғи ва узунчоқ мияда танатогенезнинг намоён бўлиши ҳомиладорликнинг турли муддатларида фарқ қилмаслиги асосланган; 
пневмопатиянинг ателектатик шаклидаги нейронларнинг ривожланиши ҳомиладорликнинг эрта муддатларидан кечки муддатларигача ўзгармаслиги, узунчоқ мия нейронларининг морфометрик кўрсаткичлари ҳомиладорлик муддатининг ошган сари ортиб бориши, шунингдек, перинейронал ва периваскуляр бўшлиқлар нисбати ўзгариши исботланган;
узунчоқ мия нейрон ва қон томирлари ҳажми ошиши, перицеллюляр ва периваскуляр бўшлиқни кичрайиши эрта туғилган чақалоқларнинг яшаган муддатига мутаносиблиги асосланган;
пневмопатиянинг ателектатик шаклида танатогенезнинг намоён бўлиши, узунчоқ мия нейронларида ишемик типдаги ўзгаришларнинг қиёсий тавсифи, перинейронал бўшлиқнинг кенгайиши, қон томирлар деворининг ўтказувчанлиги ошиши натижасида диапедез, қон қуйилишлар шаклланиши ва периваскуляр бўшлиқлари кенгайиши туфайлияшаб қолиш имкониятини ошириши исботланган;
пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилиш ва яшаш даврида танатогенезни баҳолаш мезони сифатида бош мия ярим шарлар пўстлоғи ва узунчоқ мияда перинейронал ҳамда периваскуляр бўшлиқлар нисбатидан фойдаланиш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 14 мартдаги 6366-сон хулосаси кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 9 январдаги 5355-сонли хати тақдим этилган):
пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилиб вафот этган чақалоқлар бош мия ярим шарлари пўстлоғи ва узунчоқ миясида танатогенезнинг намоён бўлиши ҳомиладорликнинг турли муддатларида фарқ қилмаслиги асослангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилган чақалоқлар ўлимида бош мия тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлашда таклиф этилган бош мия нерв ҳужайраларини тионин кўки билан Ниссл бўйича бўяш патологоанатомик ташхис қўйиш сифатини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилган чақалоқлар ўлимида бош мия тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқланишда таклиф этилган усул бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик, бошқа қўшимча мутахассислар зарурати йўқлиги, янги кадр тайёрлашнинг шарт эмаслиги исботланиб,  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилган чақалоқлар ўлимида бош мия нерв ҳужайраларидаги ўзгаришларни сифатли ташхислаш учун бошқа текширув усуллари шартмаслиги исботланиб, текширув усулларининг қисқариши натижасида 1 нафар вафот этган чақалоқ ҳисобига бюджет маблағларини 59 500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 21 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
пневмопатиянинг ателектатик шаклидаги нейронларнинг ривожланиши ҳомиладорликнинг эрта муддатларидан кечки муддатларига қадар ўзгармаслиги, узунчоқ мия нейронларининг морфометрик кўрсаткичлари ҳомиладорлик муддати ошган сари ортиб бориши, шунингдек перинейронал ва периваскуляр бўшлиқлар нисбати ўзгариши аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашувдан фойдаланиш пневмопатиянинг ателектатик шаклида перинейронал ва периваскуляр бўшлиқлар ортиб боришини аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узунчоқ мия перинейронал ва периваскуляр бўшлиқлар морфометрик кўрсаткичларни аниқлашда таклиф этилган усул бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик, патологоанатомик хулосаларни бериш вақти 1 кунга қисқариш натижасида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этган усул қўшимча жиҳозларни талаб этмаслиги ва электр энергияни тежаш натижасида 1 нафар вафот этган чақалоқ ҳисобига  бюджет маблағларини 52 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 13 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
узунчоқ мия нейрон ва қон томирлари ҳажми ошиши, перицеллюляр ва периваскуляр бўшлиқнинг кичрайиши эрта туғилган чақалоқларнинг яшаган муддатига мутаносиблиги аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усулдан фойдаланиш эрта туғилган чақалоқларнинг яшаган муддатига мутаносиблигини ташхислаш сифатини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган гематоксилин-эозин усулида бўялган перепаратларда текширувларни амалга оширилиб, аниқ ташхисни асослашда бошқа бўяш усулларининг қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: пневмопатиянинг ателектатик шакли билан эрта туғилган чақалоқларда периваскуляр ва перицеллюляр бўшлиқларнинг яшаган муддатига мос равишда кичрайишини аниқлашда гематоксилин-эозин усулида бўялган перепаратларда амалга ошириш амалиётда қўлланилиши 1 нафар вафот этган чақалоқ ҳисобига бюджет маблағларини 35 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 21 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
пневмопатиянинг ателектатик шаклида танатогенезнинг намоён бўлиши, узунчоқ мия нейронларида ишемик типдаги ўзгаришларнинг қиёсий тавсифи, перинейронал бўшлиқнинг кенгайиши, қон томирлар деворининг ўтказувчанлиги ошиши натижасида диапедез қон қуйилишлар шаклланиши ва периваскуляр бўшлиқлари кенгайиши туфайли яшаб қолиш имкониятини ошириши исботлангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашувдан фойдаланиш диапедез қон қуйилишлар шаклланиши ва периваскуляр бўшлиқлари кенгайиши туфайли яшаб қолиш имкониятини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилиб вафот этган чақалоқлар узунчоқ миясидаги ўзгаришлари микрофотография тадқиқот усули билан аниқланиши, яъни ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги исботланиб, сарф-харажатларни 20% га камайтириш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: пневмопатиянинг ателектатик шакли билан туғилиб вафот чақалоқларда  юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар вафот этган чақалоқ ҳисобига бюджет маблағларини 38 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 13 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish