Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Султон Давлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма ихтиоз касаллигида тери тузилмалари морфологик ва морфометрик ўзгаришларининг ёшга ҳамда иқлим шароитига боғлиқ жиҳатлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2122.
Илмий раҳбар: Жуманов Зиядулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жўраева Гулбахор Бахшулаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғма ихтиоз касаллигида тери тузилмалари морфологик ва морофметрик ўзгаришларини ёшга ва иқлим шароитига боғлиқ жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисининг барча қаватларидаги морфологик ўзгаришлар иқлим шароитига бевосита боғлиқ ҳолда келиб чиқиши асосланган;
туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисидаги дерма қон томирларида тўлиқ кенгайиш ва Мальпиги қаватининг тикланиши туфайли регенератив ўзгаришлар йилнинг куз мавсумида амалга ошиши аниқланган;
туғма ихтиоз касаллигида балоғат ёшига келиб тери тузилмаларида регенератив ўзгаришлар фаол даврда ва гемодинамикасининг муътадил ҳолатда бўлиши, кейинги ёш даврларида тери қаватларидаги регенератив пасайиб бориши, 26-30 ёшларга келиб атрофик ва склеротик жараёнлар ривожланиши ва бу жараёнлар узлуксиз давом этиб бориши аниқланган;
туғма ихтиоз касаллигида йилнинг турли мавсумларида ва турли ёшда тери тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар ўзига хос турли характерга эгалиги ва бу касалликни парваришлаш ва даволаш ишларида алоҳида эътиборга молик эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 14 мартдаги 6368-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 9 январдаги 5356-сонли хати тақдим этилган):   
туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисининг барча қаватларидаги морфологик ўзгаришлар иқлим шароитига бевосита боғлиқ ҳолда келиб чиқиши асосланангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисининг барча қаватларидаги морфологик ўзгаришларни аниқлашда таклиф этилган тери қаватларини Вейгерт бўйича (резорцин-фуксин бўёғида)  бўяш патологоанатомик ташхис қўйиш сифатини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисининг барча қаватларидаги морфологик ўзгаришлар аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган; 2) туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар ташхисни асослаш нафақат патологоанатом, балки патогистологлар ва онкоморфологлар томонидан ҳам аниқланади, яъни унга бошқа мутахассисликдаги шифокорлар зарурияти йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф-харажатлар билан янги кадр тайёрлашнинг шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этилган ёндашув асосида сифатли ташхислаш учун бошқа текширув усуллари керак эмаслиги исботланиб, текширув усулларининг қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 65 300 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 11 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисидаги дерма қон томирларида тўлиқ кенгайиш ва Мальпиги қаватининг тикланиши туфайли регенератив ўзгаришлар йилнинг куз мавсумида амалга ошиши аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисидаги дерма қон томирларида тўлиқ кенгайиш ва Мальпиги қаватининг тикланиши туфайли регенератив ўзгаришлар йилнинг куз мавсумида амалга ошиши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гистологик препаратларни таклиф этилган гематоксилин-эозин бўяш усули билан амалга оширишда бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳамда патологоанатомик хулосаларини бериш вақти 1 кунга қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: туғма ихтиоз касаллиги мавжуд бўлган беморлар терисидаги дерма қон томирларида тўлиқ кенгайиш ва Мальпиги қаватининг тикланиши туфайли регенератив ўзгаришларни аниқлашда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 44 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 15 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
туғма ихтиоз касаллигида балоғат ёшига келиб тери тузилмаларида регенератив ўзгаришлар фаол даврда ва гемодинамикасининг мўътадил ҳолатда бўлиши, кейинги ёш даврларида тери қаватларидаги регенератив пасайиб бориши, 26-30 ёшларга келиб атрофик ва склеротик жараёнлар ривожланиши ва бу жараёнлар узлуксиз давом этиб бориши аниқлангани Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма ихтиоз касаллигида балоғат ёшига келиб тери тузилмаларида регенератив ўзгаришлар фаол даврда ва гемодинамикасининг мўътадил ҳолатда бўлиши билан ифодаланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) тери тузилмаларида регенератив ўзгаришлар, атрофик ва склеротик жараёнлар ривожланишини узлуксиз давом этиб боришини аниқлашда Ван-гизон усулида бўялган перепаратларда амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган; 2) аниқ ташхисни асослашда бошқа бўяш усулларининг қисқартирилиши ҳисобига реактивлар кам талаб этилади. Хулоса: туғма ихтиоз касаллигида тери тузилмаларида регенератив ўзгаришлар, атрофик ва склеротик жараёнлар ривожланишини узлуксиз давом этиб боришни аниқлашда Ван-Гизон усулида бўялган перепаратларда амалга оширилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 33 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 22 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
туғма ихтиоз касаллигида йилнинг турли мавсумларида ва турли ёшда тери тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар ўзига хос турли характерга эгалиги ва бу касалликни парваришлаш ва даволаш ишларида алоҳида эътиборга молик эканлиги Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича (06.01.2023 й.; № 3) ҳамда Сирдарё вилояти патологик анатомия бўлими бўйича (16.12.2022 й.; № 2) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма ихтиоз касаллигида йилнинг турли мавсумларида ва турли ёшда тери тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар ўзига хос турли характерга эгалиги ва бу касалликни парваришлаш ва даволаш ишларида алоҳида эътиборга лозимлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғма ихтиоз касаллигида тери тузилмаларининг морфометрик кўрсаткичларни аниқлашда таклиф этилган усул бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик, патологоанатомик хулосаларни бериш вақти 1 кунга қисқариш натижасида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этган усул қўшимча жиҳозларни талаб этмаслиги ва электр энергияни тежаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига  бюджет маблағларини 64 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 17 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish