Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Нарзилло Файзиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини оширишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1978.
Илмий раҳбар: Абдуллоев Аслиддин Жунайдулоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Абдурашид Мажидович Қодиров, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тимур Узакбергенович Нуримбетов, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини оширишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида яратилаётган қўшилган қиймат занжирида фермер ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг тутган ўрни регрессион таҳлил асосида баҳоланиб, қишлоқ хўжалигининг ривожланиш салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланишда кооперациялашув жараёнларини чуқурлаштириш тавсия этилган;
республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг кадр, ресурс таъминоти самарадорлигини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини оширишнинг “кўп даражали мақсадлар” моделидан фойдаланиш таклифи асосланган;
“СМАРТ қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигида агрокластерларни ташкил этишнинг қиёсий ва абсолют устунликларга асосланган “ҳудудий-инновацион модели” таклифи ишлаб чиқилган;
регрессив-корреляцион таҳлиллар асосида қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари, жумладан, уларнинг турлари (деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари кесимида) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан қишлоқ хўжалигида фоалият юритиш шакллари ўртасидаги ички боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда, 2030-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини оширишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар: 
мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида яратилаётган қўшилган қиймат занжирида фермер ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг тутган ўрни регрессион таҳлил асосида баҳоланиб, қишлоқ хўжалигининг ривожланиш салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланишда кооперациялашув жараёнларини чуқурлаштириш таклифидан мамлакатимиз ҳудудлари қишлоқ хўжалигини ислоҳ этишга қаратилган дастурларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 28-сентябрдаги №05/032-3921-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилган;
республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг кадр, ресурс таъминоти самарадорлигини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини оширишнинг “кўп даражали мақсадлар” моделидан фойдаланиш таклифидан қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи иқтисодий субектларнинг ихтисослашуви йўналишларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 28-сентябрдаги № 05/032-3921-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида республика вилоятларида фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашув йўналишлари аниқланган ва уларни янада чуқурлаштиришга эришилган;
“СМАРТ қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигида агрокластерларни ташкил этишнинг қиёсий ва абсолют устунликларга асосланган “ҳудудий-инновацион модели” таклифидан ҳудудларда фермер хўжаликлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 
28-сентябрдаги № 05/032-3921-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этиш асосида фермер хўжаликларининг бошқаруви либераллашиб, инвестицион маблағлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайган;
регрессив-корреляцион таҳлиллар асосида қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари, жумладан, уларнинг турлари (деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари кесимида) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан қишлоқ хўжалигида фоалият юритиш шакллари ўртасидаги ички боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда, 2030-йилгача прогноз параметрларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шунингдек, қулай агробизнес муҳитини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 
28-сентябрдаги № 05/032-3921-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш асосида узоқ муддатли истиқболда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш шаклларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish