Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажимадинов Равшанбек Душамбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қишлоқ меҳнат бозорини бошқаришни такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)”, 08.00.13–“Менежмент”, 08.00.10–“Демография. Меҳнат иқтисодиёти” ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2649.
Илмий раҳбари: Холмўминов Шайзоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамарасулов Фазлиддин Умарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ меҳнат бозорини бошқаришни такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш асосида қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтиришга қаратилган амалий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ меҳнат бозорини тартибга солиш жараёнлари ишчи кучига талаб ва таклиф оъртасидаги нисбатга қисқа, оърта ва узоқ муддатли тавсифдаги омилларнинг таъсирини яхлит ҳолда намоён этувчи коърсаткичларни татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда келгусида яратиладиган иш оъринларини ҳудудлар боъйича кутиладиган демографик босимга мутаносиб ҳолда ташкил этиш асосида қишлоқ меҳнат бозорини бошқаришни такомиллаштириш асосланган;
ҳудудий меҳнат бозорини тартибга солишда янги иш жойларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурлари параметларини ишчи кучи миграцияси ҳамда бандлик инфратузилмаси обектлари фаолиятини мувофиқлаштириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи асосланган;
ҳудудий меҳнат бозорини оъзгариш тенденсияларини таҳлил қилиш асосида Тошкент вилоятида қишлоқ меҳнат бозорининг 2027 йилгача боълган даврга прогноз коърсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ меҳнат бозорини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ меҳнат бозорини бошқаришнинг асосий тамойиллари (иш берувчи ва ёлланиб ишловчиларни моддий рағбатлантириш, эркин ишчи кучини мустақил ёллаш, бандлик хизмати объектларини мувофиқлаштириш, бозорда ишчи кучига талаб ва таклифни мувозанатлаштириш, ишсизлар ижтимоий ҳимояланишини кафолатлаш) негизида унинг самарали амал қилишини таъминлашнинг асосий иқтисодий механизмлари вазирликнинг “Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш” ва “Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш” бошқармалари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 10 августдаги 01/00-03/16-7039-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий килиниши меҳнат бозорини бошқариш мақсадларига хизмат қилган;
ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда келгусида яратиладиган иш ўринларини кутиладиган демографик босимга мутаносиб ҳолда ташкил этиш асосида қишлоқ меҳнат бозорини бошқариш таклифи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 10 августдаги 01/00-03/16-7039-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий килиниши меҳнат ресурсларини баркарор иш билан таъминлаш, бандликка кўмаклашиш марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, меҳнат бозорини ривожлантириш максадларига хизмат килган
янги иш жойларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш, ишчи кучи миграцияси ва экспортини тартибга солишнинг доимий мониторингини ўтказиш, бандлик инфратузилмаси объектлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби самарали ташкилий йўналишлари асосида ҳудудий меҳнат бозорини бошқариш таклифи бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 10 августдаги 01/00-03/16-7039-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳнат бозорини бошқариш бўйича фаол иш билан бандлик тадбирларини ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлик даражасини оширган;
тараққиёт стратегияси мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий меҳнат бозорининг ривожланиш тенденсияларини 2022-2026 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари вазирлик томонидан “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегия”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 10 августдаги 01/00-03/16-7039-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари ҳудудий меҳнат бозорини бошқариш билан боғлиқ тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишда асос бўлган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish