Муртазаева Гулноза Рахмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бир томонда тупроқ уюми ҳосил қиладиган ариқ очгичнинг технологик иш жараёни ва параметрларини асослаш” (Нишабликдаги боғлар мисолида), 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш, ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3552 Илмий раҳбар: т.ф.д., профессор. Б.С.Мирзаев.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Исмоил Тошкентович, техника фанлари доктори, профессор; Абдиллаев Тулеген техника фанлари номзоди, доц.нт.
Етакчи ташкилот: “БМКБ-Агромаш” АЖ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нишабли далаларда жойлашган интенсив боғ тупроғини сув эрозиясидан ҳимоялайдиган қурилманинг ариқ очадиган ва тупроқ уюми ҳосил қиладиган ишчи қисми параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нишабли далаларда жойлашган интенсив боғ қатор орасида ариқ очадиган ва нишабликнинг доимо эниш томонида тупроқ уюми ҳосил қиладиган технология яратилган;
интенсив боғ қатор орасида ариқ очиш ва нишабликнинг доимо эниш томонида тупроқ уюми ҳосил қилиш учун ишчи қисм ва тўнтарма механизмдан ташкил топган қурилманинг конструксияси ишлаб чиқилган ва унинг технологик иш жараёни асосланган;
тупроқни ариқдан чиқарилиши ва дала юзасида тупроқ уюми ҳосил қилиниши ишчи қисм асоси ишчи сирти ясовчи чизиқларининг қонуниятини ишлаб чиқиш ҳисобига асосланган;
ишчи қисмни ишлов бериш чуқурлиги ҳосил бўладиган тупроқ уюми баландлигини таъминланиши шартидан келиб чиққан ҳолда асосланган;
интенсив боғ қатор орасида ариқ очиб, нишабликнинг доимо эниш томонида тупроқ уюми ҳосил қилиш қурилмани тўнтарма механизм билан жиҳозланганлиги ҳисобига асосланган;
ишчи қисмнинг сифат кўрсаткичларини унинг параметрлари ва ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нишабли далаларда жойлашган интенсив боғ қатор ораларида ариқ очиш ва тупроқ уюми ҳосил қилиш қурилмасининг ишчи қисми параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
нишабликлардаги интенсив боғ тупроғига ишлов берадиган тўнтарма механизмли қурилма Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 январдаги 07/22-05/156-сон маълумотномаси). Натижада интенсив боғ қатор ораларида ариқ очиш ва тупроқ уюми ҳосил қилишнинг бевосита харажатлари 30,6% га камайган;
нишабли далалардаги интенсив боғ қатор ораларига ишлов берадиган қурилма (дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган) бўйича лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари «БМКБ-Агромаш» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 январдаги 07/22-05/156-сон маълумотномаси). Натижада ишчи қисм параметрлари асосланиб, тўнтарма механизмли қурилма конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган.