Гулямов Жавлон Нуруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Вагон депоси захираларини бошқариш тизими алгоритмларини такомиллаштириш»,
05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3274.
Илмий раҳбар: Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.13/30.12.2021.Т.142.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Варламова Людмила Петрова, техника фанлари доктори, доцент;
Нурмаматов Меҳриддин Қахрамонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника униврситети.
Диссертация йўналиши: Диссертация назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади захираларни бошқариш модел ва алгоритмларини такомиллаштириш ҳамда вагон депоси захираларини ҳисобга олувчи дастурий воситани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
омборхонанинг захираларни сақлаш майдонини ҳисобга олган ҳолда буюртманинг оптимал ҳажмини ҳисоблаш Уилсон формуласи такомиллаштирилган;
регрессион моделлар асосида захираларга бўлган эҳтиёжни башорат қилиш моделлари ишлаб чиқилган;
захираларини бошқаришда навбатлар назариясини қўллаш асосида оптимал моделлар ишлаб чиқилган;
захираларга бўлган ўзгарувчан талабга асосан бошқарув қарорларини қабул қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотлари доирасида захираларни бошқариш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вагон депоси захираларни ҳисобга олувчи автоматлаштирилган дастурий таъминот ва маълумотлар базаси ишлаб чиқилиб, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ВЧД-2 йўловчи вагон депосида тадбиқ қилинган («Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ 2021 йил 15 июндаги маълумотномаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2021 йил 30 ноябрдаги №01/4099-21 – сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш корхонасининг захираларга сарф-харажатларини йилига 450 млн. сўмгача иқтисод қилинишига ҳамда захиралар ҳажмини камайтириш ҳисобига уларни сақлаш харажатларни камайиши имконини берган;
захираларни бошқариш алгоритми ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати корхонасида тадбиқ қилинган. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2021 йил 30 ноябрдаги №01/4099-21 – сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг товар-моддий бойликлари билан таъминлаш сарф-харажатларини 3% гача қисқартириш имконини берган.