Исмаилов Шихназар Рашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғовак муҳитда нефтнинг кўп ўлчовли филтрация масаласини ечишнинг параллел ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуи», 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3083
Илмий раҳбар: Неъматов Абдуғани, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Мерсаид Мирсидиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғовак муҳитли қатламларда нефт ностационар филтрация жараёнларининг математик моделлари ёрдамида чегаравий масалани шакллантириш, самарали параллел ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва сонли натижаларини визуал формада тақдим этувчи дастурий мажмуани яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғовак муҳитда нефт филтрация квазичизиқли масаласининг математик модели ишлаб чиқилган;
икки ўлчовли нефт филтрация масаласини ечишнинг кўндаланг-кесим чекли айирмали схемасини икки қисмга ажратиш орқали параллел ҳисоблашни таъминлаш учун сонли модел такомиллаштирилган;
нефт филтрация масаласини ечиш учун параллел ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
нефт конларини ўзлаштиришда асосий кўрсаткичларни башоратлашда параллел ҳисоблашни амалга оширувчи дастурий мажмуа тузилмаси ва амалий дастурий пакетлар кутубхоналари учун дастурий модул яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ғовак муҳитда нефтнинг филтрация жараёни икки ўлчовли филтрация масалаларини ечишнинг чекли-айирмалар усулига асосланган ҳолда аниқ ва самарали параллел ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда яратилган дастурий мажмуа асосида:
“Кўп ўлчовли ғовак муҳитларда нефт-газ филтрация жараёнларининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблашда самарали алгоритмларни қўллаш ва сонли натижаларни визуаллаштириш” дастурий таъминотини “Гео Интерпретатион Гроуп” МЧЖ га жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2022-йил 12-апрелдаги 33-8/2483-сонли маълумотномаси). Натижада, асосий кўрсаткичларни ҳисоблашдаги ўзгаришларни реал вақтда 3Д график кўринишларда кузатиш имконияти яратилган, олинган натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги ошган ҳамда ҳисоблашга кетган вақтнинг камайиши ҳисобига 32% гача меҳнат самарадорлигига эришилган;
“Ғовак муҳитдаги нефтнинг кўп ўлчовли филтрация масаласини ечишнинг самарали ҳисоблаш алгоритмлари ва дастури” ни “Роботиcс Лаб Футуре Течнологй Cомпанй” МЧЖ га жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2022-йил 12-апрелдаги 33-8/2483-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотни жорий этиш орқали сонли натижаларнинг ўзгаришини реал вақтда 2Д ва 3Д график кўринишларида кузатиш ва олинган натижаларни аниқлиги, ишончлилиги ва хатоликларнинг камайишига эришилган. Бундан ташқари, ҳисоблашга кетган вақтни 32% га ва ишлаб чиқариш самарадорлигини 17% га ошишига эришилган;
“Ғовак муҳитларда нефт-газ филтрация жараёнларининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблашда самарали алгоритмларни қўллаш ва сонли натижаларни визуаллаштириш” дастурий таъминотини “АТАР КҲОРЕЗМ ГРОУП” МЧЖ га жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг
2022-йил 12-апрелдаги 33-8/2483-сонли маълумотномаси). Жорий этиш олинган натижаларни ўзгаришини реал вақтда 3Д график кўринишларда кузатиш имконини берган ҳамда олинган натижалар аниқлиги ва ишончлилигини оширган, шу билан бирга хатоликларни камайишига олиб келган, ҳисоблашга кетган вақтни 32% га камайтиришга ва самарадорликни оширишга имкон берган.