Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Жасурбек Хатамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи аҳоли орасида артериал гипотензияни тарқалиши ва профилактикаси хусусиятлари», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3258.
Илмий раҳбар: Мамасалиев Нематжон Салиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар:Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фермерлар популяциясида артериал гипотензиянинг тарқалиши ва профилактикасини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи қишлоқ аҳолиси орасида артериал гипотензиянинг эпидемиологик тафсилотлари аниқланган; 
илк бор Ўзбекистон шароитида фермерлик ишлари билан шуғулланувчи аҳоли популяциясида артериал гипотензиянинг хавф омилларининг чин тарқалиш даражалари аниқланган;
илк бор фермерлар популяциясида коморбидликнинг, артериал гипотензия фонида эпидемиологик тавсифлари аниқланган;
илк бора фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи қишлоқ аҳолисида артериал гипотензиянинг етакчи хавф омиллари ажратилган ва уларнинг хавфини башоратлаш жадваллари ишлаб чиқарилган;   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 4 -сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиғи бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигини 31.01.2023й. №8 н-з/981 билан хулосаси олинган:
фермерлик фаолиятини билан шуғулланувчи қишлоқ аҳолисида илк маротаба артериал гипотензиянинг эпидемиологик тафсилотлари аниқланган ва исботланганлигини РШТЁИМ Фарғона филиалига 23.02.2023йилдаги 57.1-сонли буйруқ ва РШТЁИМ Наманган филиалига 01.03.2023йилдаги 01/79-сонли буйруқ билан хамда Андижон шахар 5-сонли оилавий поликлиникага 20.02.2023 йидаги 5 – “И” сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган скринингга комплекс ёндашув ва профилактика модели фермер аҳоли орасида артериал гипотензиянинг донозологик предикторларини барвақт аниқлаш ва гипотоник асоратлар кузатилган популяцияда ногиронликни, профессионал малакани йўқотилишини камайтиришга имкон берган, предикция  ва превенция сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:1) артериал гипотензияни фермер-аҳолида оддий ва самарали текширув усули бўлган “Сўровнома-анкета” орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган; 2) стандартизацияланган ва унифицирланган эпидемиологик текшириш усуллари билангина артериал гипотензияни барвақт аниқланиши ва бартараф қилиниши даражаси фермерларда ҳамда уларнинг оилаларида 100 фоизгача таъминланади, яъни унга махсус малака оширган мутахассис-шифокорларнинг хожати йўқлиги ҳисобланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга эришилган.Хулоса: артериал гипотензияни фермер аҳолида эрта аниқлашни арзон, содда ва қулай скринингли усули ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 75 000 сўмга, жами популяция(251 та) даражасида 18 млн, 825 минг сўмга иқтисод қилиш имкони берилган.
стандартизацияланган ва унифицирланган эпидемиологик тадқиқот қўлланилиб илк маротаба фермерлик ишлари билан шуғулланувчи аҳоли популяциясида артериал гипотензиянинг хатар омилларини чин тарқалиш даражалари Ўзбекистон шароитда аниқланиб ва исботланиб берилганилигини РШТЁИМ Фарғона филиалига 23.02.2023йилдаги 57.1-сонли буйруқ ва РШТЁИМ Наманган филиалига 01.03.2023йилдаги 01/79-сонли буйруқ билан хамда Андижон шахар 5-сонли оилавий поликлиникага 20.02.2023 йидаги 5 – “И” сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хатар омилларини скрининг усули билан эрта ва тўғри ташхислаш орқали касалликнинг олдини олишга (90 фоиз) эришилган, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш (100 фоизга етиб) имкониятини (фермер аҳолининг превентив хусусиятларидан келиб чиқиб уларнинг барчасини 4-гуруҳга – “Соғлом турмуш олиб борувчи фермерлар”, “Носоғлом турмуш тарзини олиб бораётган фермерлар”, “Артериал гипотензия ва унинг хавф омиллари бўлган фермерлар”, “Артериал гипотензия ва коморбид патология асоратлари бўлган парваришга муҳтож фермерлар” ажратиш орқали) оширишга эришилган. Таклиф этилган алгоритм-модел орқали предиктив (башоратлаш), превенция (эрта ташхислаш) ва бирламчи профилактика (артериал гпиотензияни асосий хавф омилларини даволаш) фаолиятлар сифати кескин яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фаол превентив фаолиятни фермер аҳолига жорий қилиниши уларнинг шифохоналарга тушиш суръатини 85 фоизга камайтиради ва йўқотади. Натижада хар бир бемор фермер аҳолига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ажратилиши хар бир фермер аҳоли –беморга 75 000 сўмга ва жами артериал гипотензияли фермер аҳоли учун эса (251та бемор хисобидан) 18 млн, 825 минг сўм миқдорда тежалиб қолинади.Хулоса: артериал гипотензиянинг хавф омилларини барвақт аниқланиши ва тўпланиб кўпайиб боришини бартарафлаб туриш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб фермерлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган “миришкор” ва профессионал аҳоли гуруҳларини “касбий умрларини сақлаб қолиш ёки узайтириш имкони (100 фоиз) берилган. Артериал гипотензия билан боғлиқ “талофатлар”ни 10 фоиздан 20 фоизгача етиб камайтириш ёки шифохонага тушиш эҳтимолини йўқотиб тўлов харажатларини энг камида 300 000 сўмга (1 кунга ўртача шифохонада 100 000 сўм сарфланади) камайтирилиши (хар бир бемор учун) имконияти тўлдирилган;
фермерлар популяциясида коморбидликнинг артериал гипотензия фонида эпидемиологик тавсифлаш илк мартоба аниқланган ва исботлаб берилганлигини РШТЁИМ Фарғона филиалига 23.02.2023йилдаги 57.1-сонли буйруқ ва РШТЁИМ Наманган филиалига 01.03.2023йилдаги 01/79-сонли буйруқ билан хамда Андижон шахар 5-сонли оилавий поликлиникага 20.02.2023 йидаги 5 – “И” сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фаол скрининг ўтказиш артериал гипотензия фонида шаклланадиган ва шиддатланиб кечадиган коморбид касалликларни тўғри аниқлаш ва баҳолаш самарадорлигини оширган; эпидемиологик, клиник, биохимик ва инструментал усулларни комплекс қўллаш коморбидликни ташхислаш имкониятларини кескин оширган; коморбидликни олдини олиш чора тадбирларини қўллаш хавфли асоратлар келиб чиқишини олдини олган ва таклиф этилган артериал гипотензияни эпидемиологик ташхиси мезонлари “мўлжалли” профилактика сифатини яхшилаган ва фармакотерапияга эҳтиёжни  камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Фермер аҳолини бемор бўлиб шифохонага тушиш эҳтимолини тўлиқ йўқотган ва касалликка сарфланадиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга заруратни 100 фоизга бартарафлаган; 2) дори-дармон кам талаб этилган, скрининг ташхис ва профилактикага кетган харажатларни энг камида 2 баробарга (50 минг сўмдан 100 000 сўмга етиб) ошиғи билан қайтариб олиш имконияти яратилган. Хулоса: артериал  гипотензия фонида келиб чиқувчи коморбидликни ва унга олиб келувчи хатар омилларни эрта бартараф қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва скрининг амалиётида қўлланилиши ҳар бир бемор хисобига бюджет ва бюджетдан ташқари  маблағларни тўлиқ (100 фоиз) иқтисод қилиш имконини берган, хар 5-чи беморда “тиббий талофатлар”ни  олди олинган;                                                                                                                                                
илк бор фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи қишлоқ аҳолисида артериал гипотензиянниг етакчи хатар омиллари ажратиб берилган ва уларнинг хавфини прогнозлаб бериш жадваллари ишлаб чиқилганлигини РШТЁИМ Фарғона филиалига 23.02.2023йилдаги 57.1-сонли буйруқ ва РШТЁИМ Наманган филиалига 01.03.2023йилдаги 01/79-сонли буйруқ билан хамда Андижон шахар 5-сонли оилавий поликлиникага 20.02.2023 йидаги 5 – “И” сонли буйруқ билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: артериал гипотензияга сезиларли даражада кучли патоген таъсир этадиган 2 та ижтимоий  омиллар, 12 та –юрак-қон томир касалликларининг хатар омиллари, 10 та “коморбидлик омиллар” ва 5-та “коморбид симптомлар” предиктив фаолиятга тасдиқланиб тавсия этилган. Улардан прогностик шкала тузишда фойдаланилган ва бундан ташқари, ушбу 29 омиллардан артериал гипотензияни донозологик босқичида барвақт аниқлашда фойдаланиш мумкинлиги ва касалликни профилактикасининг натижавийлигини таъминлаб беришда уларнинг 51,7% фоиз аҳамият касб этишлари исботланиб берилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)артериал гипотензияни преморбидлик босқичида самарали ва бехавф эпидемиологик текширувлар ўзи кифоя хисобланаб иқтисод қилишга хизмат қилади: соғлом фермер аҳолида скрининг текширувлар ўтказилган ва паст, ўрта, юқори ҳамда ўта юқори хавф гуруҳлари ажратилган; мураккаб ва ортиқча текширув усуллардан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 80 фоизга камайтириш имконини берган; 2) ушбу скрининг маълумотлар артериал гипотониянинг минтақавий инновацион профилактика –прогнозлаш дастурлари ва технологияларини яратишда асос қилиниб олинган, улардан фойдаланиш сарф харажатларни 80 фоиз камайтириш (шифохонага аҳолини тушмаслиги таъминланиб)  имкониятини туғдирган. Хулоса: юқорида келтирилган текширув усулларидан фермер-аҳолида фойдаланиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тўлиқ иқтисод қилиш имконини берган (артериал гппотензияни преморбид босқичида аниқланиб тўхташи хисобига), гипотоник хавф-асоратларни ва фалокатларни 20 фоизга камайтирган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish