Sayt test rejimida ishlamoqda

Камолов Ботир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатор кузатув шароитидаги беморларда ёшга нисбатан артериал гипертония иккиламчи профилактикасининг аҳамияти», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib2029.
Илмий раҳбар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Авезов Давлат Қурбанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салохиддинов Зухриддин Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Артериал гипертония касаллиги билан оғриган  беморларнинг ёшга нисбатан ҳаёт сифатини яхшилашда иккиламчи профилактика бўйича тадбирлар аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
артериал гипертониянинг келиб чиқишида муҳим ўрин тутган хавф омиллари 60 ёшдан кичик бўлган беморларда юқори кўрсатгичга эга бўлганлиги  исботланган;            
бунинг баробарида хар иккала гурух беморларида артериал қон босимининг мақсадли кўрсатгичига эришилиши паст эканлиги исботланган;
беморларнинг шифокорлар тавсиясига мойиллик даражаси таҳлили 60 ёшдан улуғ беморларимизда 60 ёшдан кичик бўлган беморларга нисбатан ишонарли равишда  юқори эканлиги исботланган;  
артериал гипертония мактабида иштирок этган беморлар гурухида касалхонага такрорий ётқизилиш кўрсатгичлари, поликлиникага мурожатлар сони камайиши, артериал кон босимининг ишонарли равишда мақсадли даражага пасайиши ва даволанишга бўлган мойиллик даражаси ортиб бориши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/11-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 26 сентябрдаги 8 и-з/490 хати юборилган.): 
артериал гипертониянинг келиб чиқишида муҳим ўрин тутган хавф омиллари 60 ёшдан кичик бўлган беморларда юқори кўрсатгичга эга бўлганлиги Фарғона шаҳар 1-сонли шифохонаси бўйича 11.08.2022 йилдаги 121-сонли буйруқ ҳамда Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника шифохонаси бўйича 15.08.2022 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Амбулатор кузатув шароитидаги беморларда АГ скрининг технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида яратилган «Артериал гипертонияси  бўлган беморларни бошқариш буйича ўкув дастурларини амалга ошириш » мавзусидаги услубий тавсиялар аҳоли орасида турли табиатли АГни барвақт аниқлаш, АГ ни келтириб чиқарувчи хавф омилларини  бартараф қилиш, "ўз-ўзини даволаш" ва "ўзини ўзи бошқариш" имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1. 60 ёшдан кичик аҳоли орасида АГ ривожига тўғридан-тўғри ва кучли таъсирларини ўтказиб турувчи етакчи хавф омилларга (Тамаки чекиш, алкоголь, психоэмоционал зўриқиш, тузни кўп истеъмол қилиш) аниқлик киритилган. Тадқиқот натижасида АГнинг келтириб чиқаришда маълум бўлган турли хавф омилларини  аҳолида алоҳида ўзига хос хусусиятлари аниқланган ва исботланган. Хулоса: Артериал гипертониянинг келиб чикишида мухим ўрин тутган хавф  омилларини таҳлил килиш натижалари, 60 ёшдан кичик ва катта бўлган  беморлар гурухида психоэмоционал зўриқиш етакчилик қилиши исботланди. 60 ёшдан кичик бўлган беморларимиз ош тузини, алкоголни  кўп истеъмол қилишлари ва тамаки кўп чекишлари билан 60 ёшдан катта бўлган беморлардан ишонарли равишда фарқланиши кузатилди.
хар иккала гурух беморларида артериал қон босимининг мақсадли кўрсатгичига эришилиши паст эканлиги Фарғона шаҳар 1-сонли шифохонаси бўйича 11.08.2022 йилдаги 121-сонли буйруқ ҳамда Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника шифохонаси бўйича 15.08.2022 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертония мактабининг самарадорлиги қайси кўрсатгичлар билан бахоланади, бу албатта  Артериал гипертониянинг мақсадли кўрасатгичга эришиши билан, кўриб турганингиздек асосий гурухда 53% холатларда мақсадли даражага эришилиб, назорат гурухидаги беморларда бу кўрсатгич   33%  эканлиги исботланди. Гипертоник инқирозлар хам асосий гурухда, назорат гурухига нисбатан ишонарли 37% га кам учраганлигини исботлади. Шу билан бирқаторда бош мия инсульти хам асосий гурухда, назорат гурухидаги беморларга нисбатан 60% кам учраши тадқиқотимизда ўз исботини топди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:      Гипертоник кризлар,  асосий гурухда 129 та бемордан  15 та (11,6 %) ни ташкил этган бўлса, назорат груҳида бу кўрсатгич 43 та (31%)  га тенг бўлди. Бош мия инсультлари асосий гурухда 6,2% (n=8; 1 та беморда геморагик инсульт ўлим билан якунланди, 2 та беморда транзитор ишемик холати ва 5 та беморда ишемик инсульт ) ни ташкил этса, назорат гуруҳидаги беморларда 10,1 %  (n=14; 2 та беморда геморагик инсульт) ўлим билан якун топди, 5 та беморда транзитор ишемия ва  7 та бемор ишемик инсульт) тенг бўлгани аниқланди. Хулоса: Олинган натижалар шуни кўрсатдики иккала терапия фонида ҳам артериал қон босимининг мақсадли кўрсатгичига эришилмаган. Бунга сабаб; беморларнинг шифокор тавсиясига лоқайдлиги, дори воситаларини кунлик миқдори пастлиги, беморларнинг ўзбошимчалик билан кунлик миқдорини пасайтириши ва моддий қийинчиликдалигидадир. 
беморларнинг шифокорлар тавсиясига мойиллик даражаси таҳлили 60 ёшдан улуғ беморларимизда 60 ёшдан кичик бўлган беморларга нисбатан ишонарли равишда  юқори эканлиги Фарғона шаҳар 1-сонли шифохонаси бўйича 11.08.2022 йилдаги 121-сонли буйруқ ҳамда Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника шифохонаси бўйича 15.08.2022 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бизнинг илмий изланишимизда Мориск-Грин сўровномаси ёрдамида 85 (28,5%) та беморимизда шифокорлар тавсиясига комплаентлик кузатилган бўлса, шулардан 55 (65%)таси 60 ёшдан катта ва 30 (35%) таси 60 ёшдан кичик бўлган беморларни ташкил этди. Демак ёши улуғ беморларда даво-ланишга бўлган мойиллик 54,5% билан 60 ёшдан кичик бўлган беморлардан устун эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Консерватив даволаш тизимида даволаш натижаларини яхшилаш. 2) Беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. 3) Шифокорларга кайта-қайта мурожатини камайтириш. 4) Шифохонага ётқизилиш миқдорини камайтириш. 5) Касаллик асоратларини камайтириш. Даволашнинг янги усулларини жорий этишда ногиронликни камайтиришнинг иқтисодий самарасини беради. Хулоса: Мориск-Грин сўровномаси ёрдамида 28,5%  беморимизда шифокорлар тавсиясига комплаентлик кузатилган бўлса, шулардан 65% 60 ёшдан катта ва 35% 60 ёшдан кичик бўлган беморларга тўғри келди, яъни 60 ёшдан кичик бўлган беморларга нисбатан ёши улуғ беморларда даволанишга бўлган мойиллик даражаси  54,5%  ишонарли равишда юкори эканлиги исботланди.
артериал гипертония мактабида иштирок этган беморлар гурухида касалхонага такрорий ётқизилиш кўрсатгичлари, поликлиникага мурожатлар сони камайиши, артериал кон босимининг ишонарли равишда мақсадли даражага пасайиши ва даволанишга бўлган мойиллик даражаси ортиб бориши Фарғона шаҳар 1-сонли шифохонаси бўйича 11.08.2022 йилдаги 121-сонли буйруқ ҳамда Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника шифохонаси бўйича 15.08.2022 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 йил давомида кузатув натижалари шуни кўрсатдики, асосий гурухда назорат гуруҳига нисбатан касалхонага ётқизилган  беморларнинг сони анча кам бўлган (n=51, 39,5%). Артериал гипертония мактабида иштирок этмаган беморлар гурухида эса бу кўрсатгич 51% га тенг бўлди (n =70). Шу билан биргаликда поликлиника шифокорларга мурожат қилган беморларнинг сони ҳам камайди: асосий гурухда 41% (n =53), назорат грухида 63% (n =87). Мактабнинг самарадорлиги АБ ни  мақсадли даражага пасайиши билан хам ифодаланди. Дастлабки кўрсатгич 25,5% ни ташкил этган бўлса, 1 йилдан сўнг АБ мақсадли даражага пасайиши асосий гурухда 53%( n=69, р<0.05) , назорат гурухида эса 33% (n=45) беморларда кузатилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 йиллик кузатув давомида тиббий муассасага ташриф буюрган беморларнинг ўртача харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, асосий гуруҳда беморлар ўртача 655 000 сўм сарфлашган. Ушбу харажатлар артериал гипертония аломатлари билан боғлиқ равишда ҳусусий тиббий муассасаларга текшириш ёки ҳусусий фавқулодда ёрдам гуруҳларини чақириш билан боғлиқ эди. Назорат гуруҳида худди шу кўрсаткич 1120 000 сўмни ташкил етди. Харажатлар самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш шуни кўрсатдики, асосий гуруҳдаги беморларни тиббий бошқариш бир қанча тежамкор бўлган. Хулоса: Артериал гипертония ўқув дастурининг самарадорлиги беморларнинг шифокорларга бўлган мурожатларининг камайиши билан ифодаланди, яни ўқув дастурида иштирок этган беморларнинг гурухида касалхонага ётқизилган  беморлар 39,5%, поликлиника шифокорларга мурожат қилганлар 41%, мактабда иштирок этмаган беморлар гурухида эса бу кўрсатгичлар  51%  ва 63%  тенг бўлганлиги аникланди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish