Sayt test rejimida ishlamoqda

Китьян Сергей Александровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон шаҳри катта ёшли аҳолиси орасида сурункали юрак етишмовчилиги профилактикасининг ўзига хослиги, хавф омиллари ва тарқалиши», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3250.
Илмий раҳбар: Узбекова Нелли Рафиковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулабоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тригулова Раиса Хусаиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижоннинг катта ёшдаги аҳолиси орасида сурункали юрак етишмовчилигининг тарқалганлиги, хавф омиллари, ривожланиш хусусиятлари, олдини олишнинг минтақавий ўзига хослигини ўрганиш ва даволашни мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон шаҳридаги катта ёшдаги аҳоли популяцияси мисолида СЮЕ ривожланишига олиб келувчи юрак-қон томир касалликларининг улушли тузилмаси аниқланди, катта ёшдаги аҳоли популяциясида касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқлиқ равишда СЮЕнинг асосий клиник симптомларининг учраши исботланган;
СЮЕ ривожланиш хавф омиллари ўрганилди ва юрак-қон томир касалликлари кузатилган беморларда уларнинг ҳар бирининг аҳамияти аниқланган;
минтақавий эпидемиологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, Андижон шаҳри аҳолиси ўртасида СЮЕ фармако-эпидемиологик мониторинг дастури ишлаб чиқилди ва унинг самарадорлиги асосланган;
СЮЕ ривожланишини прогнозлаш усули такомиллаштирилди ва тўғри баҳоланди; ривожланишнинг муайян омиллари аниқланди ва СЮЕнинг хавф омиллари ва ривожланишини прогнозлашнинг шахсийлаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/8-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 16 январдаги 8и-з/38-сон хати юборилган):
СЮЕ ривожланишига олиб келувчи юрак қон томир касалликларининг ишчи тузилмасини аниқлаш  ва касаллик оғирлигига боғлиқликда катта ёшли аҳоли популяциясида СЮЕ нинг асосий клиник симптомларини баҳолаш. Фарғона шаҳар 1-шаҳар касалхонаси 23.01.2023 й; 11-сонли буйруғи, Фарғона  шаҳар 2-оилавий поликлиника 14.02. 2023 й. 101-11-169-DOP/2023-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ ривожланишида юрак қон томир касалликларининг аҳамиятини ва клиник симптомларга боғлиқ СЮЕ оғирлик даражасини баҳолаш  соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғин шифокорлари сингари касалхона (стационар) шифокорларининг ҳам ўз вақтида қилинган  ташхисот жараёнини тезлаштириш, соддалаштириш, оптималлаштиришга имкон беради,  шу билан бирга, юқори малакали мутахассислар юкламасини 72%гача камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  СЮЕ даражаси ташхисоти ва ўтказилган зарур текширувлар учун сарфланадиган шифокор вақти қисқаради, кардиолог-шифокорга қатновлар камаяди, уларнинг юкламаси қисқаради, ҳар бир СЮЕ кузатилган бемор учун профилактика ҳамда даволаш энг сифатли жараён 88%гача  бўлиб қолади. Хулоса: СЮЕ ривожланишига олиб келувчи юрак қон томир касалликлари иш тузилмасини аниқлаш ва СЮЕ асосий клиник симптомлари частотасини баҳолаш  бюджет томондан 1 бемор учун 220 000 сўм ва бюджетдан ташқари   260 000 сўмни тежалишига имкон беради.
юрак қон томир  ва коморбид касалликлар кузатилган беморларда СЮЕ ривожланишининг авж олиши ва хавф омилларини, уларнинг аҳмиятини аниқлашга имкон беради. Фарғона шаҳар 1-шаҳар касалхонаси 23.01.2023 й; 11-сонли буйруғи, Фарғона  шаҳар 2-оилавий поликлиника 14.02. 2023 й. 101-11-169-DOP/2023-сонли буйруғи билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хавф омиллари ва авж олиш омилларини аниқлаш катта ёшли аҳоли орасида СЮЕ нинг иккиламчи ва учламчи профилактикасига қиёсий ва сифатли ёндашишга 77%гача имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ хавф омилларини уларнинг бирикишига қараб аниқлаш мумкин, СЮЕ ривожланиш мезонлари тавсифини учга “юмшоқ”, “оралиқ” ва “қаттиқ” турга бўлиб, соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари ҳамда касалхона (стационар) шифокорлари  буларни  билган ҳолда, ташхисот ва даволаш масалаларига малакали, аниқ ёндашади. СЮЕ авж олиш омилларини ўрганиш эрта босқичда коморбид ҳолат ва уларнинг ривожланишини сифатли ташхислашга 50% оширишга имкон беради. Хулоса: юрак қон томир касалликлари аниқланган беморлар учун СЮЕ ривожланиш хавф омиллари ва уларнинг аҳамиятини аниқлаш  1 киши учун бюджет томондан 270 000 сўмга, бюджетдан ташқари  390 000 сўм тежашга имкон берди.  
СЮЕ фармако-эпидемиологик мониторинг дастурини ишлаб чиқиш ва минтақавий эпидемиологик хусусиятлар ҳисоби билан унинг самарадорлигини баҳолаш. Фарғона шаҳар 1-шаҳар касалхонаси 23.01.2023 й; 11-сонли буйруғи, Фарғона  шаҳар 2-оилавий поликлиника 14.02. 2023 й. 101-11-169-DOP/2023-сонли буйруғи  билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: минтақамизда СЮЕ тарқалганлигининг эпидемиологик хусусиятлари ҳисоби бирламчи бўғин шифокорлари юкламаларини тўғри тақсимлаш, СЮЕ кузатилган беморлар ташхисотига малакали ёндашувларни таъминлаш имконини берди. Фармако-эпидемиологик  мониторинг беморларнинг терапияга бўлган интилишларини оширишга, ўз навбатида стационар ва поликлиникалар юкламаларини 80%гача қисқартиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиологик касалликлардан азобланаётган аҳоли орасида СЮЕ тарқалганлигининг башорати, зарур текширув ҳамда даволаш ҳажмини аниқлашда профилактик чоралар кўриш учун  олдинроқ материал-техник базани тайёрлашга;  СЮЕ беморлари терапиясига фармако-эпидемиологик назорат камчиликларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, жумладан, беморларни даволашга тарафдорлигини 80%гача ошириш имконини беради.  Шу билан бирга, касалхонада (стационарда) даволаниш муддатининг  16,5 кундан 10,5 кунга қисқариши, касалхонада (стационарда) даволаниш учун тўлов миқдорининг   680 000 сўмга камайиши (прейскурантга кўра, 1 кунлик жой 150 000 сўмни ташкил қилади) касалхонада (стационарда) даволаниш муддатининг  қисқариши ҳисобига дори воситаларидан фойдаланиш (1 150 000 сўмга) ҳам камайган.  Хулоса: жинс, ёш бўйича СЮЕ тарқалганлигига дифференцияланган ёндашув ихтисослаштирилган касалхоналарга таъсир кўрсатмай, бирламчи бўғинларда даволаш – профилактик тадбирларни олдиндан режалаштириш, бу беморлар фармакотерапиясини назорат қилиш касалликни оғир шаклига ўтишига йўл қўймаслик, касалхонага ётишдан бош тортиш, касалхонада ётиш  жой миқдорини камайтиришга имкон беради, бу эса бюджет томондан 1 киши учун 250 000 сўм ва  бюджетдан ташқари 230 000 сўмни тежашга эришилди.
СЮЕ ривожланишининг авж олиш усуллари ва хавф омилларининг индивидуал алгоритми ҳамда касаллик авж олишини башорат қилиш.  Фарғона шаҳар 1-шаҳар касалхонаси 23.01.2023 й; 11-сонли буйруғи, Фарғона  шаҳар 2-оилавий поликлиника 14.02. 2023 й. 101-11-169-DOP/2023-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: индивидуаллаштирилган алгоритм туридаги хавф омиллари, юрак қон томир касалликларининг  мавжудлиги, бемор жинси, ёшини ҳисобга олган ҳолда СЮЕ ни башорат қилиш усуллари  юқори малакали мутахассислар меҳнатидан фойдаланмай, оптимал муддатларда СЮЕ хавф даражасини, унинг оғирлигини, профилактика ва даволаш усулларини 75%гача аниқлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритм соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини шифокорларига ундан фойдаланишга 75%гача имкон беради,  бунда мураккаб диагностик усуллардан фойдаланмай, юқори малакали мутахассислар вақтлари эркин бўлади, ўз вақтида диагностик ва профилактик тадбирлар ўтказилади. Ҳар йилги иқтисодий самарадорлик: С = С йил – Хр – Хв= 6 400 000 000 – 2 400 000 000 =  4 000 000 000 сум, бунда: С (йил) – ўртача йиллик иқтисод; Хр – бир мартали текширув нархи; Хв – СЮЕ ташхисоти ва даволашнинг оптималлаштиришдаги бир вақтдаги нарх. Хулоса: СЮЕ ни аниқлаш имкониятини баҳолаш башорат қилинди, қон томир асоратларининг нохуш натижаларидан қочишга, СЮЕ кузатилган беморлар ҳаёти ва ҳаёт давомийлиги сифатини 54%га яхшилашга имкон берди. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish