Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулазизхожиев Бобурбек Расулжон ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирус этиологияли жигар циррозида ривожланган ҳепаторенал синдромида буйракдаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва комплекс муолажалар таъсирини баҳолаш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1589. 
Илмий раҳбар: Жўраева Мохигул Азимжановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Гадаев Абдигаффар Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салохиддинов Адилжон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Вирус этиологияли (гепатит В ва С вируслари негизида ривожланган) жигар циррозларида гепаторенал синдром хусусиятларини ўрганиш ҳамда буйрак дисфункциясини эрта ташхислаш ва комплекс муолажалар таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида 0.45 % ли натрий хлор эритмаси юкламаси ёрдамида буйраклар функционал захирасини аниқлаб гепаторенал синдромни эрта, яширин босқичида ташҳислаш мумкинлиги исботланган;
вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларидакоптокчалар фильтрацияси тезлигини креатинин ёрдамида аниқлаш гепаторенал синдромда буйрак функционал ҳолатидаги ўзгаришларни эрта баҳолаш имконини бериши асосланган;
вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозлари натижасида юзага келгангепаторенал синдромда жигар ва буйракдаги фиброз жараёнлари муштаракликда кечиши илк марта сийдикда IV тип коллагенни текшириш ёрдамида тасдиқланган;
вирусли жигар циррозида гепаторенал синдромини ерта даврда ташхислаб стандарт давоси негизида еплеренон + Л-орнитин Л-аспартат ва глутатион қўллаш антифибротик таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/9-сон хулосасига кўра: 
сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррози оқибатида юзага келган гепаторенал синдромда даволашни буйракдаги ўзгаришга таъсирини назорат қилишда унинг функционал захирасини аниқлаш муҳим амалий аҳамиятга эгалиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.12.2022 й.; №5), Фарғона вилояти Ўзбекистон ТТБ марказий шифохонаси (14.12.2022 й.; №4) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки вирусли жигар циррозлари негизида ривожланган гепаторенал синдромни ташҳислашда буйракдаги патологик жараённи аниқлашда қўлланиладиган замонавий маркерлардан фойдаланиш унинг функционал захираси ҳолати ва фиброз жараёнларини эрта аниқлаш имкониятини яратган. Кoптoкчaлaр фильтрaцияси инфузия ёки суюқликлaрни мeъёридaн oртиқ ичилгaндa, oқсил миқдoри юқoри мaҳсулoтлaр истeъмoл қилгaндa oртишини вa жисмoний зўриқиш ҳaмдa сaлбий эмoциялaр тaъсиридa кaмaйишини ҳисoб oлгaн ҳoлдa, ушбу кўрсaткични тўғри бaҳoлaш учун бeмoрлaрни юқoридa сaнaб ўтилгaн oмиллaрдaн хoли қилдик. Сурункaли буйрaк кaсaллиги бoсқичлaри зaмoнaвий тaвсиялaргa мувoфиқ aниқлaнди. 1-бoсқич – буйрaк зaрaрлaниши мaркeрлaри мaвжуд вa КФТ мeёъридa ёки у 90 мл/дакика/1,73 м2 бўлгaндa. 2-бoсқич - буйрaк зaрaрлaниши мaркeрлaри мaвжуд вa КФТ 60-89 мл/дакика/1,73 м2 бўлгaндa. 3a вa 3б бoсқичлaр – КФТ мутaнoсиб рaвишдa 45-59 вa 30-44 мл/дaқиқa/1,73 м2 пaсaйгaндa. 4 вa 5-бoсқичлaр – КФТ мутaнoсиб рaвишдa 15-29 вa <15 мл/дакика/1,73 м2 пaсaйгaндa. CKD-EPI (Clronic Kidney Desease Epidemiology Collaboration) формулаларидан фойдаланиб креатинин ёрдамида ҳисоблаб топилган коптокчалар фильтрацияси тезлиги ва унга асосланиб буйраклар функционал захираси аниқланди. Қонда креатинин миқдори ва унинг ёрдамида КФТ аниқлаш мақсадида веноз қон олиниб ундан сўнг тана вазнининг 0.5 % миқдорида 0.45 – 0.50 % ли натрий хлор эритмаси (ўртача 400 мл) ичишга буюрилди.  Бемор ундан сўнг 1 соат давомида тинч ўтирган ҳолатда кузатилди. Бир соат ўтгач креатинин миқдорини аниқлаш мақсадида қайта веноз қон олинди ва қуйидаги формула ёрдамида БФЗ аниқланди. БФЗ = (КФТ2 – КФТ1) / КФТ1 × 100 %; КФТ1 – унинг бошланғич кўрсаткичи; КФТ2 – ўтказилган юкламадан кейинги кўрсаткичи; Олинган натижаларга қараб БФЗ сақланган (КФТ ўсиши 10% кўп бўлса), пасайган (КФТ 5-10% оралиғида бўлса) ва захира йўқ (ўсиш 5% ва ундан кам бўлса) деб баҳоланди [Иванов Д.Д., 2019]. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида 0.45 % ли натрий хлор эритмаси юкламаси ёрдамида буйраклар функционал захирасини аниқлаб гепаторенал синдромни эрта, яширин босқичида ташҳислаш мумкинлиги исботланган яъни киммат бахо иммунофермент усуллардан фарқли уларо, арзон креатининни биохимик усулда аниқлаш 1 беморга 35000 сарф ва 120000 иқтисод қилинади. Хулоса: Қондаги креатинин ёрдамида 0.45% ли натрий хлор эритмаси юкламаси берилиб аниқланган буйраклар функционал заҳираси кўрсаткичлари вирусли гепатит В негизида ривожланган жигар циррозида 4,3±0,17%, унинг С шаклида 4,1±0,12 %га тенг бўлиб улар бир - биридан ишончли фарқ қилмади (Р>0.05) ва кўрсаткичлар заҳира йўқлигидан далолат берди. Абдулазизхожиев Бобурбек Расулжон  ўғлининг“Сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида комплекс муолажаларнинг гепаторенал синдромга таъсири” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр ойидаги даги 8н-р 14/81-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномадан фойдаланиш гепаторенал синдромни эрта аниқлаш ва муолажаларни назорат қилиш имкониятини берилган
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, олинган натижалар асосида шаклланган тавсияларни амалиётга тадбиқ этилиши жигар циррозида кузатиладиган нефропатияларни ўз вақтида аниқлаб монанд даво чораларини қўллаш буйракдаги патологик жараённи мўътадиллаштириши, беморларни шифохонага қайта ётишлари сонини камайишига ва ҳаёт давомийлиги узайишига олиб келишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.12.2022 й.; №5), Фарғона вилояти Ўзбекистон ТТБ марказий шифохонаси (14.12.2022 й.; №4) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:  вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида коптокчалар фильтрацияси тезлигини креатинин ёрдамида аниқлаш гепаторенал синдромда буйрак функционал ҳолатидаги ўзгаришларни эрта баҳолаш имконини берилди ва  даволаш натижасида  4.1 ±0.2 % дан  5.09 ± 0.14 гача буйрак функционал захираси 18% яхшиланди;  вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозлари натижасида юзага келган гепаторенал синдромда жигар ва буйракдаги фиброз жараёнлари муштаракликда кечиши илк марта сийдикда IV тип коллагенни текшириш ёрдамида тасдиқланганлиги, гепаторенал синдромни тўғри ташхислаш ва даволашда бир неча мутахассисда эмас, балки фақат гастроэнтеролог томонидан жигар циррозини патогенетик терапия етарли ва даволашга ортиқча сарф харажатлар иқтисоди эришилди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) вирусли жигар циррозида ривожланган гепаторенал синдромни эрта ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилиб, вирусли В ва С жигар циррозида ривожланган гепаторенал синдромда буйрак функционал холатидаги коптокчалар фильтрацияси тезлигини креатинин ёрдамида аниқлаш гепаторенал синдромда буйрак функционал ҳолатидаги ўзгаришларни эрта баҳолаш имконини берилди ва бошқа қимматбахо текширувлардан фойдаланмаслик натижасида 1 нафар беморга гепаторенал синдромини диагностика қилиш учун маблағ сарфи 35000 сўмни ташкил этди  ва бюджетдан ташқари маблағларни 120000 сумга иқтисод қилиш имконини берди; 2) вирусли гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида коптокчалар фильтрацияси тезлигини креатинин ёрдамида аниқлаш гепаторенал синдромда буйрак функционал ҳолатидаги ўзгаришларни эрта баҳолаш имконини берилди ва  даволаш натижасида  4.1 ±0.2 % дан  5.09 ± 0.14 гача буйрак функционал захираси 18% яхшиланди бу эса беморни стационарда ётиш кунлари қисқаришига олиб келган ва 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ушбу усулда даволаш ва ташхислашни амалиётга тадбиқ этилишида кутилаётган маблағ сарфи 2 640 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 870 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Пешобдаги коллаген IV кўрсаткичлари вирусли гепатит В негизида ривожланган жигар циррозида 242.33 ±3,85 мкг, унинг С шаклида 259,48 ± 3,55мкг га тенг бўлиб улар бир - биридан ишончли фарқ қилди (Р<0.001) ва кўрсаткичлар сўнги гуруҳ жигар циррозида юқорилиги тасдиқланди. Бу вирусли гепатит С негизида ривожланган жигар циррозларида фиброз жараёнлари жадалроқ кечишини кўрсатиб ўз вақтида патогенетик терапия ўтказишга маълумот беради. Абдулазизхожиев Бобурбек Расулжон  ўғлининг“Сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида комплекс муолажаларнинг гепаторенал синдромга таъсири” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр ойидаги даги 8н-р 14/81-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномадан фойдаланиш гепаторенал синдромни эрта аниқлаш ва муолажаларни назорат қилиш имкониятини берилган
Сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррози оқибатида юзага келган гепаторенал синдромда фиброз маркери IV тип коллагенни сийдикдаги миқдорини аниқлаш ўтказилаётган комплекс муолажалар самарадорлигини баҳолашда қўллаш мумкинлиги тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.12.2022 й.; №5), Фарғона вилояти Ўзбекистон ТТБ марказий шифохонаси (14.12.2022 й.; №4) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирусли жигар циррозлари негизида ривожланган гепаторенал синдромни ташҳислашда буйракдаги патологик жараённи аниқлашда қўлланиладиган замонавий маркер сийдикдаги IV тип коллагенни текшириш ёрдамида фойдаланиш унинг функционал захираси ҳолати ва фиброз жараёнларини эрта аниқлаш имкониятини яратган; вирусли жигар циррозида гепаторенал синдромини эрта ташхислаб ўз вақтида патогенетик терапия ўтказилишда буйраклар трансплантациясиз беморларни 4-10% яхшиланиши кузатилди ва асоратларни камайишига эришилди; таклиф этилган диагностик алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш вирусли жигар циррозида гепаторенал синдромни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вирусли жигар циррози билан гепаторенал синдроми билан диагностика қоидаларига амал қилган холда ёткизишда: вирусли жигар циррозида ривожланган гепаторенал синдром хасталанган беморларда эрта ўлим кўрсаткичини 85% га камайтиради. Хулоса: Пешобдаги коллаген IV кўрсаткичлари вирусли гепатит В негизида ривожланган жигар циррозида 242.33 ±3,85 мкг, унинг С шаклида 259,48 ± 3,55мкг га тенг бўлиб улар бир - биридан ишончли фарқ қилди (Р<0.001) ва кўрсаткичлар сўнги гуруҳ жигар циррозида юқорилиги тасдиқланди. Бу вирусли гепатит С негизида ривожланган жигар циррозларида фиброз жараёнлари жадалроқ кечишини кўрсатди ва   пешобдаги коллаген IV аниқлаш  турли этиологияли жигар циррозида буйракдаги фиброз жараёни қандай кетиши, уни даволаш натижаларини эрта бахолаш  жигар циррозида ривожлангнан гепаторенал синдроми  билан даволанган беморни стационарда ётиш иқтисод этилади ва хаёт давомийлиги ортиши кузатилади. 4-10% га. Абдулазизхожиев Бобурбек Расулжон  ўғлининг“Сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида комплекс муолажаларнинг гепаторенал синдромга таъсири” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр ойидаги даги 8н-р 14/81-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномадан фойдаланиш гепаторенал синдромни эрта аниқлаш ва муолажаларни назорат қилиш имкониятини берилган.
олинган натижалар асосида шаклланган тавсияларни амалиётга тадбиқ этилиши жигар циррозида кузатиладиган нефропатияларни ўз вақтида аниқлаб монанд стандарт давоси негизида эплеренон + L-орнитин L-аспартат ва глутатион қўллаш буйракдаги патологик жараённи мўътадиллаштириши, беморларни шифохонага қайта ётишлари сонини камайишига ва шифо жараёнини тезлаштиради, ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.12.2022 й.; №5), Фарғона вилояти Ўзбекистон ТТБ марказий шифохонаси (14.12.2022 й.; №4) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррози оқибатида юзага келган гепаторенал синдромни комплекс даволаш режасида глутатион ва эплеренонни қўшиш ёрдамида уларнинг нефропротектив ва антифиброз таъсирида буйракдаги патологик жараёнлар барқарорлашиши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 12 кундан 8 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 12 кунлик стационардаги даво ётоги 1200 000 сўмдан 8 кунлик 850000 сўмга иқтисод қилинди 350 минг сўмга камайтирди (ТТБ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 100.000 сўмни ташкил қилади); реабилитация харажатларини 590000 сўмга камайтиради (1 кунга ўртача 120 000 сўм дори воситалари сарфланади дори воситалари сарфланади); Хулоса: Коллаген IV кўрсаткичлари гепатит В вируси оқибатида ривожланган жигар циррозида комплекс даво негизида эплеренон + L-орнитин L-аспартат ва глутатион қўшиб ўтказилган комплекс муолажалардан кейин 245.37 ± 5,2 мкг дан 224.6 ± 6,4 мкг га камайиб фарқлар ишончли бўлди (p<0,05). Гепатит С негизида ривожланган жигар циррозида эса бу рақамлар мос равишда 256 ± 4.2 мкг ва 224 ± 4.25 мкг га тенг бўлиб ишончли ўзгаришлар қайд этилди (p<0,001). Буни эплеренон ва глутатион препаратларининг антифиброз таъсири билан боғлаш мумкин. Абдулазизхожиев Бобурбек Расулжон  ўғлининг“Сурункали гепатит В ва С негизида ривожланган жигар циррозларида комплекс муолажаларнинг гепаторенал синдромга таъсири” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр ойидаги даги 8н-р 14/81-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномадан фойдаланиш гепаторенал синдромни эрта аниқлаш ва муолажаларни назорат қилиш имконияти берилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish