Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Нафиса Сабировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болалар соғлиги ва ривожланишига парвариш тамойиллари ва озиқлантириш турлари самарасини комплекс баҳолаш (лонгитюд текширув мисолида)", 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib.558.
 Илмий маслаҳатчи: Турдиқул Акрамович Бобомуратов, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019. Tib.29.01. 
Расмий оппонентлар:  профессор Шомансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Адолат Абдурахимовна Исмаилова, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади парваришлаш тамойиллари ва озиқлантириш турларини комплекс баҳоловчи лонгитюдинал тадқиқот асосида болалар саломатлигини шаклланишини башоратлаш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
лонгитюд текширув асосида кўкрак ёшидаги болаларнинг овқатланиш тури ва парвариш усулларини 14 ёшгача бўлган даврдаги жисмоний, асаб-руҳий ривожланиши, касалланиш кўрсаткичи, иммун тизим ҳамда метаболик ўзгаришларни юзага келиши исботланган;
таклиф этилган парвариш усуллари ва овқатланиш турлари нафақат кўкрак ёши, кичик ёш даврларида, балки, узоқ муддат давомида болаларнинг ўсиш ва ривожланиши, касалланиш кўрсаткичлари ҳамда ҳужайра (CД4+, CД8+, CД23+, CД38+) ва гуморал (ИгА, М, Ж) иммун тизим ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
она сути билан озиқлантириш тўғри парваришлаш билан биргаликда юқори самарадорликка эга эканлигини 54%, парваришда нуқсон бўлганда болалар жисмоний ривожланишидан ортда қолганлиги ва касалланиш кўрсаткичлари юқорилиги 62%, эрта ёшдаги болаларда камқонлик, нафас йўллари, ошқозон-ичак тракти касалликлари, ўсмирлик даврида аллергик ва эндокрин касалликларнинг ривожланишига шароит яратилганлиги исботланган;
болаларда ёшига мос равишда вазн-бўй индекси кўрсаткичлари 85-97 перцентилга ошиши абдоминал семириш  ва клиник-метаболик ўзгаришлар, гемоглобин камайиши, артериал гипертензия, глюкозанинг ошиши, ёғ ва холестерин алмашинувидаги ўзгаришлар билан биргаликда эрта ёшдан шаклланиши, овқатланиш турлари ва парвариш усуллари билан корреляциялаш тартиби исботланган;
илк бор CЕБҚ ва ДЕБҚ синамалари орқали овқатланиш хулқ атвори ва одатларидаги бузилишлар болалар ва ўсмирларда семизлик ва метаболик синдром ривожланиши хавфига таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йилдаги 20 июндаги №06/015-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 22 июндаги 09-04993-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: лонгитюд текширув асосида кўкрак ёшидаги болаларнинг овқатланиш тури ва парвариш усулларини 14 ёшгача бўлган даврдаги жисмоний, асаб-руҳий ривожланиши, касалланиш кўрсаткичи, иммун тизим ҳамда метаболик ўзгаришларни юзага келиши Тошкент шаҳар 42-сон оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 1 июндаги 124-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти Когон тумани марказий шифохонаси бўйича 2022 йил 5 январдаги 17/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лонгитюд текширув асосида кўкрак ёшидаги болаларнинг овқатланиш тури ва парвариш усулларини 14 ёшгача бўлган муддатда жисмоний, асаб-руҳий ривожланиши, касалланиш даражасини камайтириш натижасида эрта ташхислаш ва башоратлаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: боланинг она сути билан озиқланмасдан ўсиши ва ривожланиши учун кунига 10 600 сўм, 6 ойлигидан кейин унга бўтқалар қўшилиши муносабати билан боланинг овқатланишига 1 кунда 17 200 сўм  сарфланса, 40 нафар бемор ҳисобидан умумий 424 000 сўм, 6 ойлигидан кейин 688000 сўм буджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: мутлоқ она сути билан озиқлантириш ва соғлом парваришни таъминлаш натижасида, 1 нафар боланинг 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 27 800 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: таклиф этилган парвариш усуллари ва мутлоқ она сути билан озиқлантириш нафақат кўкрак ёши, кичик ёш даврларида, балки, узоқ муддат давомида болаларнинг ўсиш ва ривожланиши, касалланиш кўрсаткичлари, ҳамда ҳужайра (CД4+, CД8+, CД23+, CД38+) ва гуморал (ИгА, М, Ж) иммун тизим ҳолатига ижобий таъсири Тошкент шаҳар 42-сон оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 1 июндаги 124-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти Когон тумани марказий шифохонаси бўйича 2022 йил 5 январдаги 17/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гўдаклар орасида ўткир ва сурункали касалликларни олдини олиш йўли билан саломатлик индексини яхшилаш, босқичма-босқич соғлом овқатлантириш ва парвариш қилишда таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш болаларда соматик патологияларни ташхислаш ва башоратлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак ёши ва илк болалик даврида болаларнинг узоқ муддат давомида ҳужайра ва гуморал иммун тизим ҳолатига салбий таъсири натжасида соматик касалланиш кўрсаткичлари туфайли даволаниш  учун кунига шифохонада бўлиш вақти минимал 110 000 сўм иқтисод қилинади. Шифохонада умумий 40 нафар бемор бола учун 10 кун учун сарфланадиган маблағ миқдори 44 000 000 сўм маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: гўдаклар орасида ўткир ва сурункали касалликларни олдини олиш йўли билан саломатлик индексини яхшилаш, босқичма-босқич соғлом овқатлантириш ва парвариш қилишда таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш болаларда соматик патологияларни ташхислаш, ҳамда башоратлаш стационар шароитида 1 нафар бемор бола учун 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 110 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: она сути билан озиқлантириш тўғри парваришлаш билан биргаликда, овқатланиш табиий бўлсада парваришда нуқсон бўлганда болалар жисмоний ривожланишидан ортда қолганлиги ва касалланиш кўрсаткичлари, эрта ёшда камқонлик, нафас йўллари, ошқозон-ичак касалликлари, ўсмирлик даврида аллергик ва эндокрин касалликларнинг ривожланишига  шароит яратилганлиги Тошкент шаҳар 42-сон оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 1 июндаги 124-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти Когон тумани марказий шифохонаси бўйича 2022 йил 5 январдаги 17/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: парваришда нуқсон бўлганда болалар жисмоний ривожланишидан ортда қолганлиги, эрта ёшда камқонлик, нафас йўллари, ошқозон-ичак касалликлари, ўсмирлик даврида аллергик ва эндокрин касалликларнинг ривожланишини эрта ташхислаш ва башоратлаш сифати яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ёшда камқонлик, нафас йўллари, ошқозон-ичак касалликлари, ўсмирлик даврида аллергик ва эндокрин касалликларнинг ривожланиши натижасида оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 60 000 сўм сарфланса, 40 нафар бемор болаларга қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий   2 400 000 сўмни  буджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: соматик касалликларни  эрта ташхислаш ва башоратлаш сифатини яхшилаш учун  оилавий поликлиника шароитида 1 нафар бемор бола учун 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 60 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:  болаларда ёшига мос равишда вазн-бўй индекси кўрсаткичлари 85-97 перцентилга ошиши абдоминал семириш  ва клиник-метаболик ўзгаришлар, гемоглобин камайиши, артериал гипертензия, глюкозанинг ошиши, ёғ ва холестерин алмашинувидаги ўзгаришлар билан биргаликда эрта ёшдан шаклланиши, овқатланиш турлари ва парвариш усуллари билан корреляциялаш тартиби Тошкент шаҳар 42-сон оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 1 июндаги 124-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти Когон тумани марказий шифохонаси бўйича 2022 йил 5 январдаги 17/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларнинг ривожланишини гормониклигини таъминлашга қаратилган янги илмий асосланган технологиялар кенг миқёсда қўлланилиши соф она сути билан озиқлантириш даражаси сезиларли даражада ошириш ва соғлом парваришни таъминлаш, эрта ташхислаш ва даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда ёшига мос равишда абдоминал семириш  ва клиник-метаболик ўзгаришлар,  ёғ ва холестерин алмашинувидаги ўзгаришлар билан биргаликда боланинг она сути билан озиқланмасдан ўсиши ва ривожланиши учун кунига 10 600 сўм, 6 ойлигидан кейин унга бўтқалар қўшилиши муносабати билан боланинг овқатланишига 1 кунда 17 200 сўм  сарфланса, 40 нафар бемор ҳисобидан умумий 424 000 сўм, 6 ойлигидан кейин 688 000 сўм буджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:  мутлоқ она сути билан озиқлантириш ва соғлом парваришни таъминлаш натижасида болаларда ортиқча вазн, семириш, клиник-метаболик ўзгаришларни олдини олиш 1 нафар боланинг 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 27 800 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: илк бор CЕБҚ ва ДЕБҚ синамалари орқали овқатланиш хулқ атвори ва одатларидаги бузилишлар болалар ва ўсмирларда семизлик ва метаболик синдром ривожланиши хавфига таъсири Тошкент шаҳар 42-сон оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 1 июндаги 124-сонли буйруқ билан, Бухоро вилояти Когон тумани марказий шифохонаси бўйича 2022 йил 5 январдаги 17/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар ривожланиши ва соғлом бўлишида ишлаб чиқилган янги илмий асосланган технологиялар кенг миқёсда қўлланилиши ўз навбатида ёш авлодни ижтимоий соғлом ва баркамол этиб шакллантириш, овқатланиш одатлари CЕБҚ ва ДЕБҚ усуллари асосида метоболик синдром ривожланиш хавфини ташхислаш ва башоратлаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  болалар ва ўсмирларда ортиқча вазн, семизлик ва метаболик синдром ривожланиши овқатланиш хулқ атвори ва одатларидаги бузилишлар натижасида оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 60 000 сўм сарфланса, 40 нафар бемор болаларга қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий   2 400 000 сўмни  буджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: метоболик касалликларни  эрта ташхислаш ва башоратлаш сифатини яхшилаш учун  оилавий поликлиника шароитида 1 нафар бемор бола учун 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 60 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish