Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамходжаева Барно Улугбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипоксик-ишемик энцефалопатия билан эрта туғилган чақалоқларнинг ривожланишида бузилишидаги нейроиммунологик биомаркерларнинг роли”, 14.00.09 – Педиатрия, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Тib1517.
Илмий раҳбар: Салихова Камола Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиет маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимов Ахбор Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади нейроиммунологик биомаркерлар ва нейровизуализациянинг замонавий усуллари асосида муддатидан олдин  туғилган гипоксик-ишемик энцефалопатияли чақалоқларда ташхис қўйиш ва натижаларини башорат қилишнинг комплекс дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
чақалоқларда гипоксик мия шикастланиши ривожланишнинг оғирлиги, онанинг экстрагенитал касалликлари (ўртача ва оғир даражадаги анемия, юрак-қон томир касалликлари), преэклампсия, плацентанинг муддатдан олдин ажралиши орасида корреляцион боғлиқлик исботланган;
муддатига етмай туғилган гипоксик энцефалопатия ва  асаб тизимининг бузилишлари хавфи бўлган чақалоқларда 3 ойликдаги аниқланган ЭЭГ кўрсаткичларидан ривожланишнинг 3-турдаги бузилиши, НСГ да ПВЛ мавжудлиги неврологик бузилишларнинг патогенетик модели билан боғлиқлиги исботланган;
ГИЭ билан эрта туғилган чақалоқларда неврологик асоратларни ривожланишида VEGF иммунологик омилининг пасайиши ва NSE нейробиокимёвий маркерининг кўпайишининг прогностик аҳамияти ва уларнинг Журба-Мастюкова шкаласи кўрсаткичлари билан боғлиқлиги (р=0,64 ва р=- 0,67, п<0,01) исботланган; 
“Муддатига етмай туғилган чақалоқларнинг реабилитатсия салоҳиятини аниқлаш” электрон дастури ишлаб чиқилди ва унинг асосида муддатига етмай туғилган чақалоқларнинг ногиронлигини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тиббий-ташкилий чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши. 
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 22 июндаги №5-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 9 сентябрдаги 01/10-684-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: оналарда экстрагенитал патологиялар (анемия, юрак-қон томир касалликлари), преэклампсия ва плацентанинг муддатдан олдин ажралишининг юқори частотасини аниқлаш ГИЭ билан муддатига етмай туғилган чақалоқларнинг туғилишининг камайишига олиб келган Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 28 январдаги 75-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 8 июндаги 107/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оналарда экстрагенитал патологияни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш муддатига етмай туғилган чақалоқлар туғилишини камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлда экстрагенитал патологиянинг эрта антенатал профилактикаси ва ўз вақтида даволаш тежамкор бўлиб, муддатига етмай туғилган чақалоқни стационар даволаш харажатлари 76 315 000 сўмни ташкил қилган, 53 нафар бемор учун 1 297 355 036 сўм харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ҳомиладор аёлларда экстрагенитал патологиянинг барвақт олдини олиш ва тегишли даволаш тадбирлари ўтказилиб, 1 нафар беморга 1 кун ҳисобидан 366 355 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: муддатига етмай туғилган чақалоқларда ЭЭГ кўрсаткичларидан ривожланишнинг 3-турдаги бузилиши, НСГ да ПВЛ мавжудлиги неврологик бузилишларнинг аниқланиши асаб тизимининг бузилишлари хавфини камайтиради ва гипоксик энцефалопатия, ҳаётининг биринчи йилидаги ривожланиши мумкин бўлган оғир мотор бузилишларини олдини олишга ёрдам берган Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 28 январдаги 75-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 8 июндаги 107/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нейровизуализация ва нейрофизиологик кўрсаткичлар ёрдамида ГИЭ ривожланишини эрта ташхислаш натижасида эрта аралашув ва реабилитация тадбирларини самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  эрта туғилган чақалоқларда миядаги патологик ўзгаришларни аниқлайдиган нейровизуализация ва нейрофизиология (инвазив бўлмаган, хавфсиз, уйқу пайтида амалга ошириладиган) усулларидан фойдаланиш антигипоксик терапияни ва мақсадли давони эрта бошлаш ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради, клиникада ўртача ҳар бир бемор учун кунлик харажатлар 366 355 сўм, юқоридаги диагностика усулларидан фойдаланиш эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини қўллаш ҳисобига ётоқ кунлари сонини 7 кунга қисқартирилган ва 2 487 562 сўм иқтисод қилишга эришилган; Хулоса: Эрта туғилган чақалоқларда миянинг функционал ҳолатини аниқловчи нейровизуализация ва нейрофизиология усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобидан 1 кунга 366 355 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: VEGF иммунологик омилининг пасайиши ва NSE нейробиокимёвий маркерининг кўпайишини аниқланиши ва Журба-Мастюкова шкаласи кўрсаткичларини билан боғлиқлигини тахлил қилиш муддатга етмай туғилган чақалоқларда ГИЭнинг неврологик асоратларни ривожланишини башорат қилишга ёрдам беради; ИЛ-1 (3,9 марта), ИЛ-6 (2,2 марта), ТНФ-α (3,7 марта) цитокинларнинг кўпайиши ва ИЛ-4 нинг камайиши (1,2 марта) гестацион ёшига кўра ГИЭ нинг оғирлиги даражасини баҳолашга ёрдам беради, Журба Мастюкова балли шкаласидан орқали баҳоланганда, балларнинг пастлиги салбий неврологик асоратларни ривожланиш хавфи юқорилигидан далолат берган Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 28 январдаги 75-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 8 июндаги 107/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатга етмай туғилган чақалоқларда информатив иммунологик кўрсаткичлар ва нейробиокимёвий диагностика маркери, шунингдек, Журба Мастюкова шкаласидан фойдаланиш ГИЭ неврологик асоратларини башоратлайди ва мия шикастланиш даражасини эрта босқичда аниқлаш имконини беради, бу эса ўз вақтида аралашувлар, даволаш ва реабилитация чораларини жорий этиш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш ишлари олиб борилиши натижасида шифохонадаги ётоқ кунларининг 7 кунга қисқартирилган натижасида тўлов миқдори 2 487 562 сўмгача иқтисод қилинган. Хулоса: муддатга етмай туғилган чақалоқларда иммунологик, нейробиокимёвий маркерларни аниқлаш,  Журба Мастюкова шкаласидан фойдаланиш ГИЭнинг неврологик асоратларини башорат қилиш, нохуш оқибатларни олдини олиш, беморларнинг касалхонада ётиш муддатини қисқартириш имконини берган ва 1 нафар бемор ҳисобига 366 355 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 366 355 иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: 12 ойлигида БМФ ташхиси қўйилган болалар сони 2-2,5 баравар камайди; Туғилгандаги тана вазни, иммунологик, нейробиокимёвий маркерлар, ЭЭГ ва НСГ кўрсаткичлари асосида "Эрта туғилган чақалоқларнинг реабилитация салоҳиятини аниқлаш" электрон дастури ишлаб чиқилган бўлиб, балларга қараб қуйидагилар ҳисобга олинади: юқори реабилитация салоҳиятида 0-7 балл; ўртача реабилитация салоҳияти 8-14 балл; кам реабилитация салоҳияти 15-28 баллга тенг бўлди, ГИЭ билан муддатига етмай туғилган чақалоқларда таклиф қилинган схема ҳамда тиббий ва ташкилий чора-тадбирларнинг мажмуини қўлланилиши, ногиронликни камайтириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келган Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 28 январдаги 75-сонли буйруғи ҳамда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йил 8 июндаги 107/1-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аниқланган реабилитация потентциалидан фойдаланган ҳолда ГИЭ билан муддатига етмай туғилган чақалоқларни бошқариш бўйича таклиф этилаётган схемасини қўлланилиши, ногиронликни камайтиради ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта аралашувлар, тиббий ва реабилитация тадбирлари ногиронликни 2,5 бараваргача қисқартириш имконини берди, 1 нафар ногирон болага нафақа миқдори ойига 622 000 сўмни ташкил этади, шунингдек, қаровчи шахсларга имтиёзли асосда ойига 500 000 сўм тўланади. 18 ёшгача бўлган болалар орасида ногиронликни камайиши 1 бола ҳисобидан йилига 13 464 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: “Муддатига етмай туғилган чақалоқларнинг реабилитация салоҳиятини аниқлаш” усулини қўллаш 1 бемор ҳисобидан 1 кунига бюджет маблағларини 37 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 37 000 иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish