Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Мухлиса Равшанхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамни ташхислаш ва даволашнинг замонавий жиҳатлари», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4. PhD/Tib1086.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арзикулов Абдураим Шамшиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-лаборатор тадқиқотлар асосида болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашга йўналтирилган оптимал ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамда этиологик таркибда 41,1% ҳолатда – Streptococcus pneumoniae, 27,4% – Staphylococcus aureus штаммлари диагностик аҳамиятлилиги, беморларнинг 39,2% ида – аралаш вирус-бактериал қўзғатувчилар, 60,8% ида – бактериал қўзғатувчилар исботланган; 
шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган вирус-бактериал этиологияли болаларда яллиғланиш жараёнининг активлигини баҳолаш мақсадида (р<0,01) яллиғланиш биомаркерлари С-реактив оқсил ва прокальцитониннинг ошиши (СРО 3,6 ва ПКТ 7,4 марта) билан намоён бўлувчи  диагностик ва прогностик аҳамияти исботланган; 
болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамда IL – 1β, IL – 8, TNFα яллиғланиш олди цитокинларининг 1,5–3,7 мартага ошиши ва IFNγ миқдорининг камайиши билан ифодаланувчи информатив диагностик маркерлар, шунингдек, С-реактив оқсил ва цитокинлар кўрсаткичлари (r=+0,414–0,754 р 0,01 дан <0,001 гача), ПКТ ва цитокинлар (r=+0,484-0,863 р 0,01 дан <0,001 гача) кўрсаткичлари ўртасида ишончли ижобий корреляцион алоқа исботланган;
илк бор касалликнинг этиологик верификациясига боғлиқ ҳолда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган болаларни даволаш ва олиб боришнинг дифференциаллашган схемаси ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 12 майдаги 12-05/298-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 24 июндаги 01/13-427-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамда этиологик таркибда 41,1% ҳолатда – Streptococcus pneumoniae, 27,4% – Staphylococcus aureus штаммлари, беморларнинг 39,2% ида – аралаш вирус-бактериал қўзғатувчилар, 60,8% ида – бактериал қўзғатувчилар аниқланган. Streptococcus pneumoniae, асосан, III авлод цефалоспоринларга – 78,7%, макролидларга – 60,7%, ҳимояланган β-лактамларга – 60,7% сезгирлиги аниқланган. Staphylococcus aureus III авлод цефалоспоринлар ва карбапенемларга 100,0% сезувчанлиги аниқланган, даволашда беморларга базис даво фонида III авлод ҳимояланган цефалоспоринларни ёшига нисбатан тизимли равишда қўллаш усулини Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.09.2022 йилдаги 1026-сонли буйруқ хамда Андижон вилояти бўйича 20.09.2022 58-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган этиологик верификацияга боғлиқ ҳолда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамни комплекс даволаш усули клиник жиҳатдан ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам касаллигида микробиологик текширувлар орқали антибиотикларга бўлган сезувчанлик аниқланган, беморларга самарали антибактериал дори воситалари қўлланилган.  Беморларни даволашда самарали антибиотикларни қўллашга сарф қилинадиган харажати 600 000 сўмни ташкил қилган, 66 нафар беморга 39 600 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган беморларда тўғри танланган анибиотикни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига  бюджет маблағларни 600 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 600 000 иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган вирус-бактериал этиологияли болаларда яллиғланиш биомаркерлари С-реактив оқсилнинг 3,6 баробарга ва прокальцитонин миқдорининг 7,4 баробарга ошиши (р<0,01) аниқланиши орқали организмда яллиғланиш жараёнининг активлиги исботланганлиги Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.09.2022 йилдаги 1026-сонли буйруқ хамда Андижон вилояти бўйича 20.09.2022 58-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам касаллик диагностикасида информатив ҳисобланган яллиғланиш биомаркерлари кўрсаткичлари СРО, ПКТларни баҳолаш касалликни асоратли вирус-бактериал инфекцияси билан кечувчи шаклларини олдини олган, ташхислаш ва самарали даволаш усулини қўллаш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамни ўткир кечишида оддий ва самарали текширув усули бўлган СРО ва ПКТ усулларини амалиётда қўлланилиши орқали беморларда қўшимча текширувлардан фойдаланиш зарурати йўқлиги ҳисобига бир текширувга сарфланадиган 230 000 сўм, 25 нафар  беморга 5 750 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам бўлган беморларни тўғри ва эрта ташхислаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 230 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 230 000 иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамда IL – 1β, IL – 8, TNFα яллиғланиш олди цитокинларининг 1,5–3,7 баробарга ошиши ва IFNγ миқдорининг камайиши орқали организмнинг иммун тизими фаолиятини номутаносиблик ҳолати исботланган, даволашда беморларга иммункорригирловчи – бактериал лизат (исмижен) дори воситасини ёшига нисбатан тизимли равишда қўллаш усулини Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.09.2022 йилдаги 1026-сонли буйруқ хамда Андижон вилояти бўйича 20.09.2022 58-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамли болаларни даволашда исмиженни қўлланилиши касалликнинг асоратли вирус-бактериал инфекцияси билан кечувчи шаклларини олдини олган, бемор иммун тизими цитокинлари даражасини камайиши, IFNγ даражасини ошиши)га олиб келган; бу асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш ва даволаш самарадорлигини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 119 000 сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 41 та беморни даволанишидан 4 879 000 сўм сўм иқтисод қилинган. Хулоса: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 119 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119 000 иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор касалликнинг этиологик верификациясига боғлиқ ҳолда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган болаларни даволаш ва олиб боришнинг дифференциаллашган схемаси ишлаб чиқилиши Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.09.2022 йилдаги 1026-сонли буйруқ хамда Андижон вилояти бўйича 20.09.2022 58-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган болаларда таклиф этилган дифференциаллашган даволаш усулларини қўллаш клиник жиҳатдан ижобий натижалар бериб, бемор иммун тизими ҳолатини коррекциялаган ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада 1 кун қолиш 119 000 сўм, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши 238 000 сўмни ташкил қилган, 66 нафар беморга 15 708 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Олиб борилган дифференциаллашган даволаш усули касалликнинг такрорий ЎРИ ва унинг асоратлари вирус-бактериал этиологияли ШББЗда – 6,4 маротабага, бактериал этиологияли ШББЗда – 4,4 маротаба камайганлиги кузатилган. Хулоса: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 119 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119 000 иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish