Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамзаев Комилжон Амировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали буйрак касалликларининг ривожланишини прогнозлашда клиник-морфологик қонуниятларини баҳолаш», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib72. 
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc. 04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Ахмеджанова Наргиза Исмаиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Цыгин Алексей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда сурункали буйрак касаллигининг ривожланиши ва кечишини баҳолашда клиник ва морфологик предикторларни ўтказилган даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сурункали буйрак касаллигини нефротик ва нефритик синдромининг клиник ва морфологик вариантларида иммунодепрессант даволашда хасталикнинг ижобий башоратига тўсқинлик қилувчи стероидга резистент нефротик синдромли болалар сонининг юқорилигини (49%) буйрак биопсиясида фокал-сегментар гломерулосклероз ва мембраноз нефритнинг морфологик белгиларини мавжудлиги исботланган;
болаларда бирламчи гломерулопатиялар кўламида биопсияда IgA нефропатия ва минимал ўзгаришли касалликнинг устунлиги аниқланган ҳамда IgA нефропатиянинг 44% ва минимал ўзгаришли касалликнинг 34% ҳолатларида сурункали буйрак касаллигининг қайтмас босқичлари ривожланиши исботланган;
болаларда тез қайталанувчи ва стероидга резистент нефротик синдромни преднизолон, микофенолат мофетил, такролимусдан иборат комбинацияланган иммуносупрессия билан даволашнинг юқори самара бериши, даволашнинг ишлаб чиқилган хавфсиз усулларидан фойдаланиш болаларда сурункали буйрак касаллигини прогнозлаш имкониятини яратиши исботланган
IgA нефропатиянинг “яримойли”, мезангиал пролиферацияли ва эндокапилляр пролиферацияли шаклларида стероид даволаш фонида метилпреднизолон ва циклофосфан пулс-терапиялари, микофенолат мофетил билан даволашнинг энг юқори самарадорлиги ишончли равишда асосланган, фокал-сегментар гломерулосклероз ва C3-гломерулопатия морфологик белгилари бўлган болаларда эса қўлланиладиган иммуносупрессив даволаш тартибларидан қатъи назар энг кам самарадор бўлиши исботланган; 
MEST шкаласи бўйича баҳолаш жараёнига башоратлаш мезонлари сифатида ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги, артериал қон босими ва протеинурияни дастлабки кўрсаткичларини қўшилиши болаларда сурункали буйрак касаллигининг қайтмас босқичларининг ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайишига олиб келганлиги, болаларда стероидга резистент нефротик синдром, тез қайталанувчи нефротик синдром ва IgA нефропатияси комбинацияланган иммуносупрессив терапияга сезгир бўлганда 3, 6, 9 ва 12 йиллик ремиссияга эришиш сурункали буйрак касаллигининг ривожланиши учун ижобий натижани олдиндан белгилаб бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 28 майдаги 03/35 – сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 12 январдаги 03/54 -сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигини нефротик ва нефритик синдромининг клиник ва морфологик вариантларида иммуно-депрессант даволашда  хасталикнинг ижобий башоратига тўсқинлик қилувчи стероидга резистент нефротик синдромли болалар сонининг юқорилигини (49%) буйрак биопсиясида фокал-сегментар гломерулосклероз ва мембраноз нефритнинг морфологик белгиларини мавжудлиги Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.02.2022 йилдаги 21-сонли буйруқ ва Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 13.05.2022 йилдаги I-09/32-ich сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - стероид резистент нефротик синдром ва тез қайталанувчи нефротик синдром ёки нефритик синдром мавжуд болаларда буйрак биопсиясида фокал сегментар гломерулосклероз, мембраноз нефрит ёки минимал ўзгаришларни аниқланиши, нефритик синдромда эса IgA нефропатия, фокал сегментар гломерулосклероз, минимал ўзгаришларни, мезангиопролифератив гломерулонефрит, С3-нефропатияни аниқланиши ушбу касалликларда таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш ва сурункали буйрак касалликларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш орқали уларда буйракларни омон қолиш муддатларини узайтириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нефротик ва нефритик синдромларда бемор болаларни шифохонада қолиш муддати 21 кундан 17 кунгача қисқартиртирилган, ҳар бир беморга 4 кун учун сарфланадиган 1 360 800 сўм, 60 нафар бемор ҳисобидан умумий 81 648 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефритик ва нефротик синдромли болаларда ташхислаш ва даволашни яхшилаш, 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 340 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: болаларда бирламчи гломерулопатиялар кўламида биопсияда IgA нефропатия ва минимал ўзгаришли касалликнинг устунлиги аниқланган ҳамда IgA нефропатиянинг 44% ва минимал ўзгаришли касалликнинг 34% ҳолатларида сурункали буйрак касаллигининг қайтмас босқичлари ривожланиши Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.02.2022 йилдаги 21-сонли буйруқ ва Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 13.05.2022 йилдаги I-09/32-ich сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - тез қайталанувчи нефротик синдромда биопсияда минимал ўзгаришларни аниқланиши патогенетик даво учун кальциневрин ингибиторини қўшиш орқали даволаш самарадорлигини оширади. Стероид резистент нефротик синдромда биопсияда фокал сегментар гломерулосклерозни аниқлашиши рецидив юз бермаган беморлар учун комбинирланган иммуносупрессив даво усулини қўлланилиши даволаш самарадорлигини оширади, нефритик синдромда биопсияда аниқланган IgA нефропатиянинг турларига мос патогенетик даволаш олиб борилиши сурункали буйрак касаллиги риволанишини олдини олади, нефротик ва нефритик синдромларда таклиф этилган комбинирланган иммуносупрессив даволашдан фойдаланиш ижобий натижалар беради, даволаш сифатини яхшилайди ва сурункали буйрак касаллигини қайтмас босқичларини ривожланиши секинлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нефротик ва нефритик синдромларда бемор болаларни шифохонада қолиш муддати 21 кундан 17 кунгача қисқартиртирилган, ҳар бир беморга 4 кун учун сарфланадиган 1 360 800 сўм, 60 нафар бемор ҳисобидан умумий 81 648 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефритик ва нефротик синдромли болаларда ташхислаш ва даволашни яхшилаш, 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 340 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: болаларда тез қайталанувчи ва стероидга резистент нефротик синдромни преднизолон, микофенолат мофетил, такролимусдан иборат комбинацияланган иммуносупрессия билан даволашнинг юқори самара бериши, даволашнинг ишлаб чиқилган хавфсиз усулларидан фойдаланиш болаларда сурункали буйрак касаллигини прогнозлаш имкониятини яратиши натижалари болаларда сурункали буйрак касаллигининг башоратлаш тартиби Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.02.2022 йилдаги 21-сонли буйруқ ва Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 13.05.2022 йилдаги I-09/32-ich сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - такролимус тез қайталанувчи нефротик синдромли болаларни даволашда ва стероид резистент нефротик синдром ҳолатларида ҳам самарадорликка эга бўлади, такролимусга сезгирлик мос равишда 66,7% ва 65,0% ни ташкил этиб, стероид резистент ва тез қайталанувчи нефротик синдромли болаларда микофенолат мофетил ва такролимус комбинациясини қўлланилиши даволаш усули самарадорлигини 94,4% га оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - нефротик ва нефритик синдромларда бемор болаларни шифохонада қолиш муддати 21 кундан 17 кунгача қисқартиртирилган, ҳар бир беморга 4 кун учун сарфланадиган 1 360 800 сўм, 60 нафар бемор ҳисобидан умумий 81 648 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефритик ва нефротик синдромли болаларда ташхислаш ва даволашни яхшилаш, 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 340 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: IgA нефропатиянинг “яримойли”, мезангиал пролиферацияли ва эндокапилляр пролиферацияли шаклларида стероид даволаш фонида метилпреднизолон ва циклофосфан пулс-терапиялари, микофенолат мофетил билан даволашнинг энг юқори самарадорлиги ишончли равишда асосланган, фокал-сегментар гломерулосклероз ва C3-гломерулопатия морфологик белгилари бўлган болаларда эса қўлланиладиган иммуносупрессив даволаш тартибларидан қатъи назар энг кам самарадор бўлиши Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.02.2022 йилдаги 21-сонли буйруқ ва Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 13.05.2022 йилдаги I-09/32-ich сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - IgA нефропатиянинг “яримойли” шакли, мезангиал пролиферацияли ва эндокапилляр пролиферацияли шаклларида преднизолон қабул қилиши билан бирга метилпреднизолон ва циклофосфан пулс-терапиялари, микофенолат мофетилни бирга қўллаш 56% болада сурункали буйрак касаллигини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - нефротик ва нефритик синдромларда бемор болаларни шифохонада қолиш муддати 21 кундан 17 кунгача қисқартиртирилган, ҳар бир беморга 4 кун учун сарфланадиган 1 360 800 сўм, 60 нафар бемор ҳисобидан умумий 81 648 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефритик ва нефротик синдромли болаларда ташхислаш ва даволашни яхшилаш, 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 340 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: MEST шкаласи бўйича баҳолаш жараёнига башоратлаш мезонлари сифатида ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги, артериал қон босими ва протеинурияни дастлабки кўрсаткичларини қўшилиши болаларда сурункали буйрак касаллигининг қайтмас босқичларининг ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайишига олиб келганлиги, болаларда стероидга резистент нефротик синдром, тез қайталанувчи нефротик синдром ва IgA нефропатияси комбинацияланган иммуносупрессив терапияга сезгир бўлганда 3, 6, 9 ва 12 йиллик ремиссияга эришиш сурункали буйрак касаллигининг ривожланиши учун ижобий натижани олдиндан белгилаб бериши тартиби Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.02.2022 йилдаги 21-сонли буйруқ ва Болалар миллий тиббиёт маркази бўйича 13.05.2022 йилдаги I-09/32-ich сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - IgA нефропатияда MEST шкаласи бўйича баҳолаш жараёнида ўзгаришлар аниқланганда, беморда артериал гипертензия, протеинурия ва коптокчалар фильтрацияси тезлиги пасайиши кузатилса, ушбу белгилар касалликнинг салбий прогнозини предиктори бўлиб ҳисобланади. Болаларда нефритик ва нефротик синдромларда ўтказилган давога таъсирчанликни бўлиши ва беморда ремиссияга эришиш сурункали буйрак касаллигининг ижобий прогнозини белгилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: - нефротик ва нефритик синдромларда бемор болаларни шифохонада қолиш муддати 21 кундан 17 кунгача қисқартиртирилган, ҳар бир беморга 4 кун учун сарфланадиган 1 360 800 сўм, 60 нафар бемор ҳисобидан умумий 81 648 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефритик ва нефротик синдромли болаларда ташхислаш ва даволашни яхшилаш, 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 340 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish