Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманова Севара Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интраамниал инфекцияли ҳомиладор аёлларда плацентар дисфункцияни замонавий технологиялар асосида ташхислаш ва даволаш назорати”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Тib2355.
Илмий раҳбар: Каримова Феруза Джавдатовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Юсупов Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладор аёлларда анамнестик, клиник, лаборатор, инструментал ва морфологик текширувлар натижаларига асосланиб, интраамниал инфекция хавфининг прогностик меъзонларини ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳомиладор аёлларда интраамниал инфекция ривожланишининг муҳим хавф омилларидан: анамнезида қайта абортлар, кесарча кесиш амалиёти ўтказилганлиги, кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари, она ва/ёки ҳомиладаги тахикардия,  қоғоноқ сувлари миқдори ва сифатидаги ультратовуш текширувидаги ўзгаришлар, допплерометрия текширувида она-йўлдош-ҳомила гемодинамикасининг бузилиши, шунингдек, қоғоноқ пардалари туғруқдан олдин ёрилишидан сўнг сувсизлик даври давомийлигига асосланиб ишлаб чиқилган мобил илова шаклидаги прогностик шкаланинг интраамниал инфекция хавфи даражасини аниқлаш учун самарадорлиги исботланган;
қоғоноқ сувлари биокимёвий таркибининг спецификлиги юқори бўлган кўрсаткичлари аниқланган ва қоғоноқ сувларидаги глюкоза миқдорининг 1,0 ммоль/л дан пасайиши инфекцион омилнинг мавжудлигига тескари корреляцион боғлиқлиги, шунингдек, қоғоноқ сувларида интерлейкин-6 миқдори 2,6 нг/мл дан юқори бўлиши ва яллиғланиш жараёнининг ривожланиши ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
қоғоноқ сувлари таркибидаги интерлейкин-6 миқдори 2,6 нг/мл дан юқори бўлиши, она-йўлдош-ҳомила қон айланиши бузилишининг оғир даражалари кузатилиши билан туғруқдан кейинги йўлдош тўқимаси морфологик текширувида хориоамнионит белгилари аниқланиши орасида тўғри корреляцион боғлиқлик исботланган;
персоналлаштирилган "Интраамниал инфекция хавфини баҳолаш учун мобил илова"нинг татбиқ қилиниши орқали балли баҳолаш асосида интраамниал инфекция хавфи юқори бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш алгоритмини қўллаш туғруқ вақтидаги асоратларни 1,8 баробарга, туғруқдан кейинги асоратларни 2,0 баробарга, неонатал асоратларни эса 2,4 баробарга камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши. 
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги 8н-з/609-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 3 ноябрдаги 01/08-1823-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда интраамниал инфекция ривожланишининг муҳим хавф омилларидан: анамнезида қайта абортлар, кесарча кесиш амалиёти ўтказилганлиги, кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари, она ва/ёки ҳомиладаги тахикардия,  қоғоноқ сувлари миқдори ва сифатидаги ультратовуш текширувидаги ўзгаришлар, допплерометрия текширувида она-йўлдош-ҳомила гемодинамикасининг бузилиши, шунингдек, қоғоноқ пардалари туғруқдан олдин ёрилишидан сўнг сувсизлик даври давомийлигига асосланиб ишлаб чиқилган мобил илова шаклидаги прогностик шкаланинг интраамниал инфекция хавфи даражасини самарадорлигини аниқланиши Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексида 12.09.2022 йилдаги №147-сонли буйруқ хамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексида 07.09.2022 йилдаги №76-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган шкала ва унинг асосидаги комплекс ёндашувдан фойдаланиш, интраамниал инфекция юқори хавфи мавжуд бўлган 18 та ҳомиладор аёлларни эрта ташхислаш имконини беради ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интраамниал инфекция хавфи даражасини хомиладорлик даврида анамнестик маълумотлар ва оддий текширув усули бўлган ультратовуш текшируви белгиларини киритиб, тез ва бепул бўлган шкала орқали 18 та ҳомиладор аёлда юқори хавф даражаси аниқланган. Ушбу ҳомиладор аёлларга даволаш чора тадбирларини эрта бошлаш ҳомиладор аёлларни шифохонада ётиш муддатини 7,5 кундан 4,5 кунгача (3 кунга) қисқартиртириб,  шифохонада ётиш тўлов миқдорини 18 та ҳомиладор аёлга хисобланганда 3 996 000 сўмга камайтирган (туғруқ мажмуасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун ётиш 74.000 сўмни ташкил қилади). Хулоса:  ҳомиладор аёлларда интраамниал инфекция юқори хавфини эрта ташхисини таъминловчи шкалани қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунига бюджет маблағларини 74 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 42 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: қоғоноқ сувлари биокимёвий таркибининг спецификлиги юқори бўлган кўрсаткичлари аниқланган ва қоғоноқ сувларидаги глюкоза миқдорининг 1,0 ммоль/л дан пасайиши инфекцион омилнинг мавжудлигига тескари корреляцион боғлиқлиги, шунингдек, қоғоноқ сувларида интерлейкин-6 миқдори 2,6 нг/мл дан юқори бўлиши ва яллиғланиш жараёнининг ривожланиши ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлигини изоҳлаб берилиши Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексида 12.09.2022 йилдаги №147-сонли буйруқ хамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексида 07.09.2022 йилдаги №76-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интраамниал инфекция кечиши ва асоратларини юзага келишини қоғоноқ сувларида глюкоза ва интерлейкин-6 миқдорига қараб эрта даврда тўғри ташхислаш орқали 42% га асоратларни камайтиради, интерлейкин-6 миқдорига қараб интраамниал инфекцияни яллиғланиш жараёнига ўтиши эрта антимикроб даволаш орқали кесарча кесиш амалиётини 12% га камайтиришга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий  самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интраамниал инфекция қоғоноқ сувларида глюкоза ва интерлейкин-6 миқдорини текшириш ёрдамида 94% сезгирлик ва 82% ўзига хослиги аниқланган. Натижада, бошқа қўшимча текширувларни қўлламаслик ҳисобига ҳаражат камайиб, 18 та бемор учун 1 602 000 сўм иқтисод қилинган.  Хулоса: интраамниал инфекцияни ташхислашда қоғоноқ сувларида глюкоза ва интерлейкин-6 миқдорини текширишни амалиётга жорий қилиш натижасида бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига харажат камайиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 20 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни ўртача 69 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
учинчи илмий янгилик: қоғоноқ сувлари таркибидаги интерлейкин-6 миқдори 2,6 нг/мл дан юқори бўлиши, она-йўлдош-ҳомила қон айланиши бузилишининг оғир даражалари кузатилиши билан туғруқдан кейинги йўлдош тўқимаси морфологик текширувида хориоамнионит белгилари аниқланиши орасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлигини Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексида 12.09.2022 йилдаги №147-сонли буйруқ хамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексида 07.09.2022 йилдаги №76-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  интраамниал инфекция ташхисини ҳомиладорлик вақтида қўйиш хориоамнионит асоратини 2,5 баробарга камайтиради, эрта даволаш бошлангани сабабли оператив туғруқлар сонини 12% га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оператив туғруқнинг камайиши ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддати 7,5 кундан 4,5 кунга (3 кунга) қисқарган, шифохонада ётиш муддатини камайтирган, 18 та хомиладор аёл шифохонада ётиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 4 473 900 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 82850 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ҳомиладор аёлларда интраамниал инфекция юқори хавфини эрта ташхисини таъминловчи шкалани қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 165 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 83 550 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: персоналлаштирилган "Интраамниал инфекция хавфини баҳолаш учун мобил илова"нинг татбиқ қилиниши орқали балли баҳолаш асосида интраамниал инфекция хавфи юқори бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш алгоритмини қўллаш туғруқ вақтидаги асоратларни 1,8 баробарга, туғруқдан кейинги асоратларни 2,0 баробарга, неонатал асоратларни эса 2,4 баробарга камайтириши Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексида 12.09.2022 йилдаги №147-сонли буйруқ хамда Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплексида 07.09.2022 йилдаги №76-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлларда интраамниал инфекция хавфини эрта аниқлаш орқали даволаш самарадорлигини оширилади, ҳомиладор аёлларни бирламчи кўрикда интраамниал инфекция хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларига ажратиш шифокорлар вақтини тежайди, прогностик шкаладан фойдаланиш орқали интраамниал инфекция хавфи паст деб топилган аёлларда туғруқ консерватив олиб борилади, антибактериал даво қўллаш ҳолати 25%га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Интраамниал инфекция хавфини баҳолаш учун мобил илова” натижаларига асосланиб, интраамниал инфекция хавфи паст бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш алгоритмини қўллаш натижасида антибактериал даво қўллаш ҳолати камайиши хисобига, сўм иқтисод қилинган, бу 12 нафар интраамниал инфекция хавфи паст даражадаги бемор учун ўртача 1 164 000 сўмни ташкил қилган (1 нафар бемор учун антибактериал даво ўртача 97 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса:  “Интраамниал инфекция хавфини баҳолаш учун мобил илова” натижаларига асосланиб, интраамниал инфекция хавфи паст бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш алгоритмини амалиётда қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 65 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни ўртача 32 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish