Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметов Ядгор Озодовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Юк вагонлари юриш қисмларининг юкланганлигини баҳолаш ва юк ташиш жараёнларини такомиллаштириш асосида уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш” ва 05.08.03 – “Темир йўл транспортини ишлатиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/T645.
Илмий маслаҳатчилар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рахимов Рустам Вячеславович, техника фанлари доктори, профессор.
Илесалиев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.T.73.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Бороненко Юрий Павлович – техника фанлари доктори, профессор;
Даусеитов Эрген Балгаевич – техника фанлари доктори, профессор;
Хромова Галина Алексеевна – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади юк вагонлари юриш қисмларининг юкланганлигини баҳолаш ва юк ташиш жараёнларини такомиллаштириш асосида уларнинг эксплуатацион ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юкни маҳкамлашнинг физик-геометрик тавсифларини ҳисобга олган ҳолда “юк-вагон-маҳкамлаш” тизимининг маҳкамлагич элементлари параметрларининг рационал қийматларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
“юк-вагон-маҳкамлаш” тизимининг физик-геометрик параметрлари идеал бўлмаган боғланишлар учун нисбий ҳаракатдаги динамика қонуни бўйича асосланган;
бўйлама ва кўндаланг кучларнинг бир вақтдаги таъсирида қия жойлашган ён юзали вагонда юкни таянч элементлар билан маҳкамлашнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
ташилаётган юкнинг силжиши сабабли юклама таъсирида юк вагонлари аравачаси қуйма деталларининг зўриққан-деформация ҳолатини аниқлаш имконини берадиган уларнинг чекли элементли моделлари ишлаб чиқилган;
илк бор поездлар ҳаракати пайтида юкларни жойлаштириш ва маҳкамлаш устидан назорат зарурлигини баҳолаш имконини берувчи ташилаётган юкнинг силжиши сабабли юк вагонининг юриш қисми элементларининг юкланганлиги аниқланган;
йўл давомида доимий равишда вагондаги юкнинг силжишини аниқлаш ва юриш қисми элементларининг юкланганлигини баҳолаш имконини берувчи темир йўл вагонларида юк силжишини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат:
Юк вагонлари юриш қисмларининг юкланганлигини баҳолаш ва юк ташиш жараёнларини такомиллаштириш асосида уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
маҳкамлаш элементлари параметрларининг қийматларини ҳисобга олган ҳолда вагонларда юкларни янгича маҳкамлаш усуллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 2/1700-сонли маълумотномаси). Натижада юкларни маҳкамлаш билан боғлиқ бўлган логистик харажатларни 10% дан кўпроққа камайтиришга ҳамда юкларнинг бутлиги (сақланганлигини) ва хавфсизлигини таъминлашга эришилган;
Тензометрия техникасидан фойдаланиш асосида юк ортилган вагон ва вагондаги юкнинг турғунлигини таъминлаш учун алгоритм ва дастурий таъминот “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 2/1700-сонли маълумотномаси). Натижада поезд йўлнинг эгри участкалари бўйлаб ҳаракатланишида кўндаланг инерсия кучлари ва юкнинг олд ва ён томонларига шамол кучи таъсирида юкнинг турғунлик даражасини  оширишга эришилган;
юкларни вагонга жойлаштиришда маҳкамлагич материалларнинг параметрларини аниқлаш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 2/1700-сонли маълумотномаси). Натижада, юкларни маҳкамлашни эгилувчан элементларини жойлашувининг рационал усулини автоматлашган режимда  танлаш ҳамда мос равишда юкларни ортиш ва  маҳкамлашга доир амалдаги техник шартларга ўзгартириш киритиш имкони яратилган;
18-9597 русумли аравача қуйма деталларининг ишлаб чиқилган чекли-элементли моделлари, ташилаётган юкнинг силжишида юк вагони юриш қисмининг Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган элементларининг юкланганлиги тадқиқоти натижалари, поезд ҳаракати давомида юкнинг силжишини аниқлаш усуллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 2/1700-сонли маълумотномаси). Натижада вагонда ташилаётган юк силжиши сабабли юзага келадиган юкламалар таъсирида аравача қуйма деталларининг зўриққан-деформацияланиш ҳолатини аниқлаш, поезднинг ҳаракати давомида юкнинг жойлашуви ва маҳкамланишини назорат қилиш ҳолатини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган юк вагонларининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш имкони яратилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish