Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Самариддин Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Логистика тизимидаги корхоналарни молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt1798.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Баходир Шералиевич, иқтисодиёт фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади логистика тизимидаги корхоналарни молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ сиёсатида миллий логистика корхоналарининг хизмат кўрсатиш харажатларини минималлаштириш ва технологик модернизациялашга мақсадли инвестициялаш орқали қўллаб-қувватлашга ёʻналтирилган солиқ имтиёзлари тизими ва солиқ юкини оптималлаштириш таклифи асосланган;
миллий транспорт-логистика тизимини молиялаштиришни логистик корхоналарнинг айланма активларини молиялаштириш манбалари ва рақобатбардош хизматлар нархини шакллантиришнинг комплекс вазифалари асосида такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
логистика тизимидаги корхоналарда айланма маблагʻларни оптимал бошқариш ва уни самарали молиялаштиришда реверсив факторинг амалиётидан фойдаланиш таклифи асосланган;
логистика тизимидаги корхоналар фаолиятини модернизациялашга инвестиция кредитларини кенг жалб қилиш ҳисобига миллий логистик хизматлар тизимини модернизациялаш ва иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини оширишнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Логистика тизимидаги корхоналарни молиялаштиришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқ сиёсатида миллий логистика корхоналарининг хизмат кўрсатиш харажатларини минималлаштириш ва технологик модернизациялашга мақсадли инвестициялаш орқали қўллаб-қувватлашга ёʻналтирилган солиқ имтиёзлари тизими ва солиқ юкини оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 2-декабрдаги ПҚ-3422-сон “2018-2022-йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо ёʻналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги Қарори ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий ёʻналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʻрисида”ги Қонунда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитасининг 2023-йил 8-июндаги 05-10/1295-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транспорт логистика корхоналарининг юкларни ташиш хизматлардаги солиқ имтиёзларини тақдим этилиши ушбу корхоналарда товар айланма ҳажмининг кўпайишига ва соф даромадларининг ўсишига имкон яратган;
миллий транспорт-логистика тизимини молиялаштиришни логистик корхоналарнинг айланма активларини молиялаштириш манбалари ва рақобатбардош хизматлар нархини шакллантиришнинг комплекс вазифалари асосида такомиллаштириш таклифи 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-811-сон Қонуни билан 2022-йил учун давлат мақсадли жамгʻармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамгʻармасининг харажатлари таркибида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитасининг 2023-йил 8-июндаги 05-10/1295-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида миллий иқтисодиётда экспорт амалиётларини амалга оширувчи логистика корхоналари транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Республика бюджетидан 336 000,0 млн. сўм маблагʻлар ажратилган;
логистика тизимидаги корхоналарда айланма маблагʻларни оптимал бошқариш ва уни самарали молиялаштиришда реверсив факторинг амалиётидан фойдаланиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2022-2025-йилларда ривожлантириш стратегиясига киритилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2022-йил 02-ноябрдаги 03-40/17048-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-йил давомида ушбу банк томонидан жами 12,0 млрд. сўм миқдорида факторинг хизматлари кўрсатилган;
логистика тизимидаги корхоналар фаолиятини модернизациялашга инвестиция кредитларини кенг жалб қилиш ҳисобига миллий логистик хизматлар тизимини модернизациялаш ва иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини оширишнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2022-2025-йилларда ривожлантириш стратегиясига киритилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2022-йил 2-ноябрдаги 03-40/17048-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-2026-йилларда миллий иқтисодиётда экспорт амалиётлари ва логистика хизматларининг ўзаро богʻлиқлиги бўйича келгуси беш йил учун ишлаб чиқилган прогнозлар асосида логистика корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, савдони молиялаштириш воситаларини оммалаштириш, хусусан банк мижозларига транзаксион банк хизматларини кўрсатиш кўламини оширишга эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish