Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонбекова Моҳичехра Туробжоновна
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланишнинг методологик асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Iqt382.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия давлат иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсати инструментларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш пул маблағларини депозитга жойлаштириш бўйича тижорат банклари ўртасида фоиз ошиб бориш тарзида банк капитали етарлилиги, банк капиталини унинг мажбуриятларига нисбати, ликвидлилик коеффициенти каби шартларни назарда тутган ҳолда ауксион савдоларини ўтказиш орқали депозит жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш асосланган;
пул таклифини тартибга солишда очиқ бозор операцияларидан самарали фойдаланиш мақсадида қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгаларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиб бориш таклиф этилган;
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бирламчи дилернинг бирламчи бозордан сотиб олган давлат қимматли қоғозлари миқдоридан келиб чиқиб молиявий рағбатлантириш механизмини жорий этиш таклифи асосланган;
тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш жараёнида монетар сиёсатнинг асосий фоиз ставкаси ҳамда пул бозоридаги реал фоиз ставкаларнинг банк кредит портфелига таъсирини ошириш илмий асосланган;
тижорат банкларида ликвидлилик ва кредит портфели ҳажми ўртасидаги тескари мутаносибликнинг [+1; -6] миқдорий чегараларини ўрнатиш асосида тижорат банкларида бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида олинган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалиётга жорий этилган:
давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш пул маблағларини депозитга жойлаштириш бўйича тижорат банклари ўртасида фоиз ошиб бориш тарзида банк капитали етарлилиги, банк капиталини унинг мажбуриятларига нисбати, ликвидлилик коеффициенти каби шартларни назарда тутган ҳолда ауксион савдоларини ўтказиш орқали депозит жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси»нинг ХИ-бўлими, 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 13 июндаги 03/09-5-17/2740-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш пул маблағларини депозитга жойлаштириш бўйича тижорат банклари ўртасида ауксион савдоларини ўтказиш орқали депозит жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш имкони яратилган;
пул таклифини тартибга солишда очиқ бозор операцияларидан самарали фойдаланиш мақсадида қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгаларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиб бориш таклифи Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон Фармонининг 2-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими масалалари котибиятининг  2022 йил 20 декабрдаги 02/1-574-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда пул таклифини тартибга солишда маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиб бориш орқали очиқ бозор операцияларидан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бирламчи дилернинг бирламчи бозордан сотиб олган давлат қимматли қоғозлари миқдоридан келиб чиқиб молиявий рағбатлантириш механизмини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сон қарорининг 1-иловаси 3-банди г)-кичик бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими масалалари котибиятининг  2022 йил 20 декабрдаги 02/1-574-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш имкони яратилган; 
тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш жараёнида монетар сиёсатнинг асосий фоиз ставкаси ҳамда пул бозоридаги реал фоиз ставкаларнинг банк кредит портфелига таъсирини оширишга доир таклифи АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 26 декабрдаги 23/03-1577-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида Туронбанк АТБ кредит портфелига пул бозоридаги фоиз ставкаларнинг таъсири оширилган. Хусусан, монетар сиёсат асосий фоиз ставкасининг бир фоизга ошиши банк кредитларининг ўртача фоизини (имтиёзли кредитлар фоиздан ташқари) 0,28 фоизга ошириши ҳамда Марказий банк томонидан мажбурий захира фоизини бир фоизга ошириши эса банк ликвидлилигини -0,31 фоизга пасайтириши, шунингдек, монетар сиёсат қарорлари йирик банклардан кўра ўрта ва кичик банкларга таъсири юқори эканлиги эконометрик структуравий вектор авторегрессия (СВАР) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган;
тижорат банкларида ликвидлилик ва кредит портфели ҳажми ўртасидаги тескари мутаносибликнинг [+1; -6] миқдорий чегараларини ўрнатиш асосида тижорат банкларида бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини таъминлаш таклифи АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2022 йил 26 декабрдаги 23/03-1577-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида монетар сиёсатдаги ўзгаришлар натижасида Туронбанк АТБ томонидан банк ликвидлилигини бир фоизга оширишга қилинган ҳаракат банк кредит портфелининг реал ҳажмини -0,17 фоизга пасайтириш  эконометрик структуравий вектор авторегрессия (СВАР) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish