Sayt test rejimida ishlamoqda

Хақназаров Шавкатнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Суднинг жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu992.
Илмий раҳбар: Довудова Дилзода Сулаймановна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз одил судлов соҳасидаги жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларлари хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни, соҳадаги илмий-амалий концептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатмалар бериш учун жиноят процесси иштирокчиларни пора эвазига оғдириб олиш ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир ёҳуд ёлғон кўрсатма беришга мажбурлаш ёки ундаш процесс иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид қилувчи омил эканлиги асослантирилган;
тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган пайтдан бошлаб иштирокчилар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар уни ҳимоячи билан холи учрашишини ташқил қилиш, процесс иштирокчилари хавфсизлигини таъминланишда муҳимлиги асослантирилган;
кўрсатмаларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қилиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида гумон қилинувчини, айбланувчини суд мажлисига киритилмаслигини назарда тутувчи механизм такомиллаштирилиши зарурати асослантирилган;
таниб олинувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсни таниб олиш учун кўрсатиш жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг қарорига кўра таниб олинувчининг таниб олувчини кўриб туриши истисно этиладиган шароитларда ўтказилишини жорий қилиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суднинг жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашдаги фаолиятини кучайтириш йўлларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
кўрсатмаларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчининг иштироки гувоҳ ёки жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига чақирилмаслиги кераклиги ҳақидаги таклифлардан 2021 йил 18 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–675-сон) 1214-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/5-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процессида далиллар мақомига эга маълумотларни сақлаш ҳамда ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
таниб олувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсни таниб олиш учун кўрсатиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг қарорига кўра таниб олинувчининг таниб олувчини кўриб туриши истисно этиладиган шароитларда ўтказилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан 2019 йил 23 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–542-сон) 127-моддаси олтинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/5-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши, жиноят процесси иштирокчилари кўрсатувини текшириб кўриш, кўрсатув муайян бир шахс ёки муайян бир нарсага оид эканлигини аниқлашга ҳамда жиноят ишлари бўйича исботлаш фаолияти имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.
терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатма беришга мажбур қилиш ёки ундаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ЖК лойиҳаси 238-моддаси нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 23 январдаги 27/2-14-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши, одил судловни рўёбга чиқаришга, жиноят ишлари бўйича исботлаш фаолияти имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, қонун нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги ҳақидаги таклифлардан 2021 йил 18 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–675-сон) 81-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 19 январдаги 06-13/5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши далиллар базасини кенгайтириш, жиноят ишлари бўйича исботлаш фаолияти имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish