Sayt test rejimida ishlamoqda

Холов Набижон Қаҳрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Ўзбекистонда электрон пуллар тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2585.
Илмий раҳбар: Шарифходжаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда электрон пуллар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон тижорат билан шуғулланувчи субектларнинг товар ва хизматлар учун тўловларини масофавий усуллар ёрдамида ҚР тўловлари ва НФС технологияларига асосланган мобил қурилмалар орқали амалга оширишда турли кўринишдаги электрон пулларнинг ўзаро мақбул тўплами асосланган;
халқаро пул ўтказмалар тизимини ривожлантиришда электрон пуллар тизими муомаласини фаоллаштириш юзасидан хорижий тижорат банклари иштирокини чет эл валютасида номиналлаштирилган электрон пулларни айирбошлаш операциялари ҳисобига кенгайтириш йўналишлари ишлаб чиқилган;
корпоратив мижозларга ҳисоб рақами билан боғлиқ барча банк операцияларини Интернет-банкинг тизими орқали амалга оширишда тезкорликни таъминлаш, рискларга мойилликни ҳисобга олиш ҳамда мижоз портфелини шакллантиришда электрон пуллар иштирокини кенгайтириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
банк рерурслари самарадорлигини, актив операцияларни амалга оширишда барқарор маржага эга бўлишни таъминлаш мақсадида пул бозоридаги кутилмаларни, валюта, фоиз, кредит рискларини инобатга олган ресурснинг “базавий ставка”сидан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электрон пуллар тизимини ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
электрон тижорат билан шуғулланувчи субектларнинг товар ва хизматлар учун тўловларини масофавий усуллар ёрдамида ҚР тўловлари ва НФС технологияларига асосланган мобил қурилмалар орқали амалга оширишда турли кўринишдаги электрон пулларнинг ўзаро мақбул тўпламидан фойдаланиш таклифи акциядорлик тижорат Алоқабанк фаолиятида амалиётга жорий этилган (Акциядорлик тижорат Алоқабанкнинг 2023 йил 14 апрелдаги 18-04/1252-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мобил иловадан фойдаланувчилар сони 2021 йилга нисбатан 265 фоизга ошиб, 2023 йил 1 январ  ҳолатига кўра фойдаланувчилар сони 832 000 кишини ташкил этган;
халқаро пул ўтказмалар тизимини ривожлантиришда электрон пуллар тизими муомаласини фаоллаштириш юзасидан хорижий тижорат банклари иштирокини чет эл валютасида номиналлаштирилган электрон пулларни айирбошлаш операциялари ҳисобига кенгайтириш йўналишларидан фойдаланиш таклифи акциядорлик тижорат Алоқабанк фаолиятида амалиётга жорий этилган (Акциядорлик тижорат Алоқабанкнинг 2023 йил 14 апрелдаги 18-04/1252-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида масофадан банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 2022 йилга нисбатан 1,5 баробарга ошган;
корпоратив мижозларга ҳисоб рақами билан боғлиқ барча банк операцияларини Интернет-банкинг тизими орқали амалга оширишда тезкорликни таъминлаш, рискларга мойилликни ҳисобга олиш ҳамда мижоз портфелини шакллантиришда электрон пуллар иштирокини кенгайтириш орқали такомиллаштириш таклифи акциядорлик тижорат Алоқабанк фаолиятида амалиётга жорий этилган (Акциядорлик тижорат Алоқабанкнинг 2023 йил 14 апрелдаги 18-04/1252-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Интернет-Банкинг ва Алоқа Бусинесс фойдаланувчиларнинг жами корпоратив мижозлардаги улуши 2022 йилга нисбатан 133 фоизга ошиб, 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра фойдаланувчилар сони 28 000 тага етган;
банк рерурслари самарадорлигини, актив операцияларни амалга оширишда барқарор маржага эга бўлишни таъминлаш мақсадида пул бозоридаги кутилмаларни, валюта, фоиз, кредит рискларини инобатга олган ресурснинг “базавий ставка”сидан фойдаланишнинг такомиллаштирилган тартиби Акциядорлик тижорат Алоқабанк фаолиятида амалиётга жорий этилган (Акциядорлик тижорат Алоқабанкнинг 2023 йил 14 апрелдаги 18-04/1252-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида  банкнинг даромад келтирувчи активлари бўйича маржаси 2021 йил якунига нисбатан миллий валютада 1,25 % пунктига ва хорижий валютада 0,34 % пунктига ошиб, 2022 йил якунида миллий валютада 3,97%ни ва хорижий валютада 4,22% ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish