Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимжонов Тохир Салимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Турли машина ва механизмлар учун модификацияланган композицион полимер материаллар ва қопламалар олишнинг самарадор таркибини ва технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – «Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси», 05.02.01 – «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/T558.
Илмий маслаҳатчилар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Тойир Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Камолхон Аббосович, техника фанлари доктори, профессор; Ўлмасов Тулкин Усмонович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли машина ва механизмлар учун модификацияланган композицион полимер материаллар ва қопламалар олишнинг самарадор таркибини ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модификацияланган термореактив композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг физик-механик, ишқаланишга ва емирилишга қарши хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари полимер ва органоминерал қўшимчаларнинг таркиби, миқдори ва нисбати хамда ультратовуш билан ишлов бериш режимларига ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида ультратовуш усулида ишлов берилган ейилишга, ишқаланишга ва емирилишга чидамли тўлдирилган композицион термопластик материалларни олишнинг икки босқичли самарали усули ишлаб чиқилган;
органоминерал қўшимчаларнинг тури, таркиби ва нисбати, ультратовуш билан ишлов бериш орқали модификацияланган композицион термореактив полимер материаллар ва қопламаларнинг оптимал таркибли композициялари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган модификацияланган, ишқаланишга чидамли, ейилишга ва емирилишга бардошли термореактив полимер материаллар ва қопламаларнинг мустаҳкамлик хусусиятларига, паст ишқаланиш коэффициентига ва пахта хомашёси ва агрессив моддалар билан тасирланганда юқори ейилишга ва емирилишга бардошли эканлиги асосланган;
пахтани қайта ишлаш машиналари ва механизмларининг хамда ёғ-мой машиналарининг ишчи органларида фойдаланиш учун органоминерал ингредиентларга ультратовуш усулида ишлов бериб, улар асосида модификацияланган термореактив композицион полимер материаллар ва қопламалар олишнинг самарадор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли машина ва механизмлар учун модификацияланган композицион полимер материаллар ва қопламалар олишнинг самарадор таркибини ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори физик-механик хусусиятларга эга бўлган композицион термореактив полимер материалларининг ишлаб чиқилган самарали таркиблари ва улар асосидаги қопламалар Пискент пахта тозалаш заводида жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2023 йил 6 июндаги 02-11/294-сон маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш заводида ишлатиладиган машиналарнинг самарадорлигини эса 7-14 % га ошириш, қувват сарфини 5-8 %, пахта толасининг зарарланишини 0,12-0,28% ва чигитнинг эзилишини 0,16-0,32% га камайтириш имконини берган;
композицион термореактив полимер материаллар ва улар асосида ишлаб чиқилган қопламалар Пискент пахта тозалаш заводида жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2023 йил 6 июндаги 02-11/294-сон маълумотномаси). Натижада, машина ва механизмлар ишчи органларини нуқсонларини камайтиришга ва ишқаланиш агрегатларининг чидамлилигини 2-2,5 баравар ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган коррозиябардош композицион полимер қопламалар "Гулистон экстракт ёғ" АЖ томонидан ускуналарнинг ишчи қисмларида жорий этилган («O`ZYOG`MOYSANOAT» UYUSHMASI нинг 2023 йил 2 июндаги КC/3-280-сон маълумотномаси). Натижада, насосларининг ишлаш муддатини 1,5-2 бараварга, диараторбакларнинг ишлаш муддатини эса 2-2,5 мартага ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish