Sayt test rejimida ishlamoqda

Солижонов Хайрулла Хабибулла ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийси зулуклари (Ҳирудинеа)нинг тур таркиби ва экологик хусусиятлари (Ўзбекистон)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B493.
Илмий раҳбар: Иззатуллаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/28.02.2023.B.60.06.
Расмий оппонентлар: Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Шералиев Бахтиёр Махмутали ўғли, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси зулукларининг тур таркиби ва экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда ноёб турларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийсида 13 тур зулукларнинг таксономик таркиби шакллантирилган ҳамда Ўзбекистон фаунаси учун илгари маълум бўлмаган зулукларнинг 5 тури (Албоглоссипҳониа ҳялина, А. лата, Ҳирудо вербана, Ҳр. ориенталис, Эрпобделла нигриcоллис) ва ушбу турларга қўшимча равишда тадқиқот ҳудуди учун 3 тур (Ҳемиcлепсис маргината, Писcиcола геометра, Лимнатис палуда) аниқланган;
Фарғона водийси ҳудудидан фан учун янги бўлган 1 тур (Глоссипҳониа фергҳаненсис Солижонов, Иззатуллаев & Кучбоев, 2022) аниқланган ва унинг митохондриал ДНК (CОИ) гени нуклеотидлари асосида молекуляр идентификатсияланган;
илк бор Фарғона водийси зулукларининг ГИС-харитаси яратилган, сув ҳавзалари бўйича биохилма-хиллик кўрсаткичлари экологик баҳоланган;
абиотик омилларнинг зулуклар тарқалишига ва популятсион зичлигига таъсир этиши исботланган; 
зулукларнинг экологик гуруҳлари тавсифланган, сув экотизимларидаги биоиндикаторлик ва паразитлик хусусиятлари очиб берилган;
камёб ва ноёб зулук турларининг қисқариш сабаблари асосланган, уларни муҳофаза қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона водийси зулукларининг тур таркиби ва экологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Фарғона водийси зулукларининг биохилма-хиллиги ва ноёб турларни муҳофаза қилишга оид ишлаб чиқилган тавсиялар (мобил илова) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги)нинг Фарғона, Андижон, Наманган вилояти ҳудудий бошқармаларида, хусусан Қўрғонтепа, Хўжаобод туман бўлимлари ва Қувасой шаҳар бўлими фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022-йил 1-августдаги 03-02/7-1858-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудда тарқалган чучук сув зулукларининг тур таркибини, ареалларини, ноёб, муҳофазага муҳтож зулук турларини аниқлаш ва сақлаб қолиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, сув ҳавзаларининг сапроб ҳолатини экологик баҳолаш, геоахборот маълумотлари базасини шакллантириш, ҳайвонот дунёси биохилма-хиллигининг давлат мониторинги ҳамда давлат кадастрини юритиш имконини берган;
ноёб тиббиёт зулук турлари (Ҳирудо вербана, Ҳр. ориенталис)нинг морфо-экологик тавсифи, уларга экологик омилларнинг таъсири ва экологик хусусиятларига оид янги маълумотлар Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги “Тасир” зулукчилик фермер хўжалиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022-йил 29-августдаги 10-10/2163-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур зулукчилик фермер хўжалигида тиббиёт зулуклари турларини аниқлаш, парвариш қилиш, кўпайтириш ҳамда зулук етиштиришда самарадорликка эришиш имконини берган;
илк бор фан учун янги Глоссипҳониа фергҳаненсис зулугининг мтДНК CОИ гени нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментлари аниқланган ва Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базаси маълумотлари билан солиштирилган ва янги тур эканлиги исботланиб, ОН759154 инвентар рақами орқали рўйхатдан ўтказилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2022 йил 19 июндаги маълумотномаси, бласт.нcби.нлм.ниҳ.гов). Ушбу секвенс маълумотларидан дунёнинг турли минтақаларида тарқалган зулук турларининг филогениясини ўрганишда глобал даражада фойдаланиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish