Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарбаева Дилбар Онгарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Устюрт текислиги тўғриқанотсимон ҳашаротлари (Инсеcта: Ортҳоптероидеа) экологияси», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B525.
Илмий раҳбар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Турабоев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори, профессор; Бекбергенов Захира Омирбековна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қароқолпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт  текислиги  тўғриқанотсимон ҳашаротларининг био - хилмахиллигини баҳолаш ва экологиясини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор энтомофауна популятсияларининг миқдорий кўрсаткичларини экологик баҳолаш асосида Устюрт текислигиининг тўғриқанотсимон ҳашаротлар тартиб комплекси исботланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун тўғриқанотсимонлар бош туркими вакилларидан Биcолорана Зеунер, 1941 авлоди, Биcолорана биcолор (Пҳилиппи, 1830) ва Чортҳиппус ангулатус Тарбинскй, 1927 турлари аниқланган;
ГИС технологиялари асосида тўғриқанотсимонлар ҳашаротларнинг экологик ҳусусиятлари, тарқалиши ва зичлиги шунингдек, уларнинг Устюрт текислигиининг табиий ўсимлик қоплами билан трофик муносабатлардаги ўрни аниқланган;
Устюрт текислигининг ландшафтлик ҳалотига боғлик тўғриқанотсимон  ҳашаротлар мажмуасига абиотик омилларнинг та'сири баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Устюрт текислиги тўғриқанотсимон ҳашаротлари (Инсеcта: Ортҳоптероидеа) экологияси бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
Устюрт текислигида аниқланган 6 та йўқолиб кетиш ҳавфи бор ёки камёб тўғриқанотсимон ҳашаротлар турларини Ўзбекистон Қизил китобга киритиш учун тавсия қилинганлиги, тўғриқанотсимонларнинг ҳаёт шаклларини акс эттирувчи 17 та тасниф бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қароқалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 апрелдагиъ 01/18-835-сон маълумотномаси). Натижада,  республикамизнинг барча ҳудудларида тўғриқанотсимонларнинг фенологик спекторларини аниқлаш ва Устюрт текислиги  тўғриқанотсимонлари бўйича кадастр маълумотлари ишлаб чиқиш имконини берган; 
Устюрт текислиги  тўғриқанотсмон  туркумига  тегишли  бўлган 81 тур ва кенжа турларга мансуб 132 нуша ҳашаротлар намуналари республикада этакчи бўлган “Зоология коллектсияси” ноёб объэктига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 26 августдаги 4/1255-2373-сон маълумотномаси). Натижада, Устюрт текислиги табиий ҳудудлари бўйича тарқалган тўғриқанотсимон ҳашаротлар коллектсия намуналари фондини бойитган ва улар популятсиялари замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлашда ва ҳашаротлар тарқалишини ГАТ харитага тушириш, турлар ареаллари ўзгариш жараёнларини мониторинг қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish